XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 01 Август 2017

Чирчиқ давлат педагогика институти

Тошкент вилоятида малакали педагог кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш имкониятини яратади

Тошкент вилояти жамоатчилиги, зиёлилар, ота-оналар, ёшлар ҳамда ҳудуддаги халқ таълими тизими муассасалари ходимлари томонидан Президентимизнинг “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори катта хурсандчилик билан қарши олинди.

Педагогларимиз мазкур тарихий ҳужжатнинг ўз вақтида қабул қилинганлигини якдиллик билан эътироф этмоқда. Чунки ушбу қарор, биринчи навбатда, вилоятдаги  мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг тарбиячилар, бошланғич синф ўқитувчилари, аниқ фанлар ва чет тиллари бўйича мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Қолаверса, юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш имкониятини яратади.

Очиғи, ҳудуддаги 871 умумий ўрта таълим муассасаси, айниқса, олис  қишлоқлардаги мактабларимизда ўқитувчилар етишмаётганлиги таълим сифатига ўз салбий таъсирини кўрсатаётган эди. Мазкур қарор уларни юқори малакали мутахассислар билан таъминлашдаги барча муаммога ечим топиб берди. 

Ҳужжатда янги олий ўқув юртининг асосий вазифалари, тузилмаси ва фаолиятини ташкил этиш, моддий-техника базаси, илмий-педагогик жамоасини шакллантириш чора-тадбирлари ҳам аниқ-равшан белгиланган.

У таълим муассасаларимизни юқори малакали, айни вақтда халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар билан таъминлаш баробарида,  ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш имкониятини яратади.

Президентимиз вилоятимизга ташрифи чоғида ушбу масалани ўртага ташлагач, орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас, юқорида номи зикр этилган қарор қабул қилинди. Бу мамлакатимизда сўз ва иш бирлигини яна бир карра намойиш этади. Янги институтнинг айнан Чирчиқ шаҳрида ташкил қилинишида ўзига хос маъно ва мазмун бор. Мазкур олий ўқув юрти авваллари вилоятнинг энг чекка ҳудудларидан бирида фаолият кўрсатган эди. Бу эса талабаларга муайян қийинчиликлар туғдирганлиги, муассасани профессор-ўқитувчилар билан таъминлашда муаммолар келтириб чиқаргани сир эмас. Чирчиқ шаҳри пойтахтга нисбатан яқин жойлашган, қолаверса, Қибрай, Бўстонлиқ, Юқори Чирчиқ туманларига чегарадош. Бу, ўз навбатида, Тошкент шаҳридан малакали ўқитувчи ва профессорларни таклиф этиш, талабаларга ўқишлари ҳамда яшашлари учун шароитлар -яратишда катта қулайликлар туғдиради. 

Қисқача айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори келажагимиз ворислари ҳисобланган ёш авлодга берилаётган таълим-тарбия сифати ҳамда мазмун-моҳиятини янада юқори поғонага кўтаради.

Номоз РЎЗИҚУЛОВ,

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган