XS.UZ
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани Мактаб ярмаркалари Мамлакатимиз иқтисодиёти юксалишида муҳим қадам Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида Ҳудудларни ривожлантиришда янгича ёндашув Тошкент шаҳри туманларида халқ депутатлари Кенгашлари ташкил этилади Сиёсий партиялар ғояларини қуйи бўғиндан олмоқда Одил судловга хизмат қилади
  • 19 Июнь 2017

Олий таълим тизими: янгиланишларнинг муҳим босқичи

Юртимизда ислоҳотлар янгича ёндашув асосида давом эттирилмоқда. Тараққиётнинг ушбу босқичида, энг аввало, инсон манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан яшашига эришиш устувор мақсад қилиб белгиланган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилгани айни шу йўлдаги муҳим қадам бўлди. Ушбу дастурий ҳужжат кўплаб соҳаларда ўз ечимини кутаётган масалалар ва уларни ҳал этишга доир изчил чора-тадбирларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Эришилган ютуқлар ўзимизники, унга маҳлиё бўлиб ўтириш бизга ярашмайди”. Шу маънода, Ватан равнақига қаратилган эзгу ташаббус ҳамда ғоялар, қабул қилинган Фармон ва қарорлар ҳеч биримизни бефарқ қолдирмаяпти.

Маълумки, иқтисодиётда таҳлил ҳамда баҳолаш кўрсаткичлар, индикаторлар, рентабеллик, фойда каби объектив мезонларга асосланади. Бироқ ижтимоий тармоқ, айниқса, таълим-тарбия ва маданиятда ислоҳотлар натижалари бирданига намоён бўлиб қолмайди. Яъни бунинг учун муайян вақт талаб этилади.

Мана, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ва бошқа дастлабки қонуности ҳужжатлари қабул қилинганига қарийб 20 йил бўлди. Бу — тизимда тўпланиб қолган муаммоларни холис баҳолаш учун етарли муддат. Айни сабабдан Президентимиз мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида таълим соҳасида  кўплаб ўзгаришларни амалга ошириш, янги қарор ҳамда дастурлар қабул қилиш зарурати ҳақида куюнчаклик билан тўхталиб ўтган эди. Бу борада амалий саъй-ҳаракатлар ҳам бошлаб юборилди. Жорий йилнинг 20 апрелида давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор — шулардан бири. Айтиш жоизки, мазкур ҳужжат дастурий аҳамиятга эга. У республикамизда олий таълимни такомиллаштириш, халқаро андозаларга янада яқинлаштириш, энг муҳими, бўлажак мутахассисларни юртимиз келажагига катта самара келтирадиган етук кадрлар қилиб тайёрлашни кўзда тутади. Чунки университет ва институтлар жамият олдидаги вазифаларини тўлақонли адо этиши учун моддий-ўқув базаси бўйича ҳам, профессор-ўқитувчилар малакаси, маънавий-ахлоқий ҳамда ижодий муҳитига кўра ҳам юксак стандартларга жавоб бериши лозим. Бу талабларнинг барчаси юқоридаги қарорда ўз аксини топган. Ҳужжат ижроси юзасидан мамлакатимиз миқёсида ва ҳар бир олий ўқув юрти кесимида аниқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилгани эътирофга лойиқ. Хусусан, машғулотларга пухта тайёргарлик кўришга шароит яратиш мақсадида профессор-ўқитувчилар ўқув юкламаларининг қисқартирилиши, илмий даража олиш учун оралиқ PhD диссертацияларини ҳимоя қилиш тартиби ўрнатилиши, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик, ўқув дастурлари ҳамда ўқув-услубий материаллар жорий этилиши таълим сифатини, шубҳасиз, янада ошириш имконини беради. Бинобарин, ўқув юкламалари қисқартирилиши баробарида, қабулнинг 15 фоиз кўпайтирилиши, илмий даражали ва унвонли педагоглар ойлик маошлари оширилиши олий таълим тизими профессор-ўқитувчилари таркибида ёш авлод вакиллари кўпайишига замин яратади. Қолаверса, мазкур жараёнда чет эл тажрибасини етарлича ўрганиш, хорижнинг илғор олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик ўрнатиш фойдадан холи эмас. Қарорда бу вазифалар ҳам ўз инъикосини топиб, унинг асосий механизмлари кўрсатиб ўтилган.

Яна бир эътиборли жиҳати, янги авлод ўқув адабиётларини яратиш, замонавий хорижий адабиётларни сотиб олиш ҳамда таржима қилиш, ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам бойитиб бориш юзасидан чора-тадбирлар белгиланишидир. Негаки, бу борада анчагина муаммолар тўпланиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Ахир жаҳон ҳамжамиятига, халқаро кадрлар тайёрлаш тизимига интеграциялашиш — давр талаби. Шундай экан, Президентимиз қарори олий таълим тизимида янги истиқбол эшикларини очиши баробарида, унинг раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари зиммасига ҳам катта маъсулият юклайди.

Абдураҳим ЭРКАЕВ,

Қарши давлат университети профессори.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган