XS.UZ
Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
  • 16 Июнь 2017

Мақсад аниқ бўлса, ишонч  мустаҳкамланади

Кеча мамлакатимиздаги олий ўқув юртларида абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланди.

Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни битириб, ўзлари танлаган олий таълим муассасасининг талабаси бўлиш истагида юрганлар учун бу йилдан эътиборан қатор янгиликлар жорий этилганини айтиш жоиз. Ана шундай ўзгаришлардан бири ҳужжатларни қабул қилиш жараёни билан боғлиқ.

Маълумки, аввалги йилларда абитуриентлар олий таълим муассасаларига ҳужжатларини 20 июндан 20 июлгача тақдим этишар эди. Жорий йилдан бошлаб бу муддат 15 июндан 

15 июлгача қилиб белгиланди. Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, бунинг ўзига хос бир неча сабаблари бор. Аввало, абитуриентлар сони йилдан-йилга кўпайиб бораяпти.

Бу эса улар учун тест ўтказиладиган аудиторияларни тайёрлаш, жиҳозлаш, тест материалларини етказиб бериш каби муҳим ишларда муайян вақтни талаб этади. Қолаверса, сал эртароқ ҳужжат топширган ёшлар синовгача бўлган муддатда фанлардан олган билимларини такрорлаб, салоҳиятларини мустаҳкамлашлари ҳам мумкин.

Тест синовлари ўтказиладиган кун эса ўзгармаган, доимгидек 1 август куни бўлади.

Президентимизнинг 2017 йил 5 майдаги “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарори аввалги йилларда эълон қилинган шу мазмундаги ҳужжатдан анча фарқланади. Яъни мазкур қарорга кўра, қабул квоталари кўпайди, бошқа ўзгаришлар ҳам бор. Хусусан, бакалавр таълим йўналишига 66 минг 316 нафар талаба қабул қилиниши режалаштирилган.Улардан 18194 нафари давлат грантида ва 48122 нафари тўлов-контракт асосида таҳсил олади. Агар ўтган йилдаги квоталар билан таққосласак, жорий йилги квоталар сони 8 минг 409 тага кўпайган.

Олий таълим муассасалари магистратурасига 5000 талаба, шундан 1556 нафари давлат гранти, 3444 нафари тўлов-контракт бўйича ўқишга қабул қилинади. Магистратурада умумий квоталар ўтган йилдагига нисбатан ўзгармаган.

Юқорида номи келтирилган ҳужжатда, шунингдек, Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида 100 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 15 та ва тўлов-контракт асосида 85 та, Навоий давлат кончилик институтида тўлов-контракт асосида 90 нафар ва Тошкент темир йўл муҳандислари институтида тўлов-контракт асосида 80 нафар бакалаврни тайёрлаш назарда тутилган.

Бундан ташқари, жорий йилдан киритилган энг катта ўзгариш, бу тест синовларидан ўта олмаган абитуриентлар тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси эвазига талабаликка қабул қилиниши мумкинлигидир. Фақат бунинг учун абитуриент камида 68 балл тўплаган бўлиши лозим.

Қўшимча қабул бўйича тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси абитуриентлар тўплаган балларга қараб Давлат комиссияси томонидан дифференциялашган тартибда белгиланади. Ҳозирча контрактнинг нархи маълум эмас. Албатта, қўшимча контракт ўрни чекланган. Демак, 68 баллдан ошириб балл тўплаган барча абитуриент ҳам ўқишга қабул қилинавермайди.

Ҳужжатлар қабул қилиш жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бўлдик. Маълумотларга қараганда, 2017/2018 ўқув йилида ЎзМУнинг бакалаврлар тайёрлаш бўйича 36 та таълим йўналишига жами 1395 нафар талаба ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Улардан 399 нафари давлат гранти ва 996 нафари тўлов-контракт асосида таҳсил олади.

Магистратура босқичига 68 та таълим йўналиши бўйича 391 нафар йигит-қиз ўқишга қабул қилинади. Улардан 138 нафари давлат гранти ва 253 нафари тўлов-контракт бўйича билим эгаллайди.

— Бу йил ҳужжатлар қабул қилишда абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналари учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратдик, — дейди ЎзМУ қабул комис-сияси масъул котиби Расул Раҳмонов. — Ҳужжатларни қабул қилишда онлайн режимини ҳам татбиқ этдик. Муассасамизга келганлар интернетдан эркин фойдалана олиши учун “wi-fi” ҳудуди ташкил қилинди. Бу ҳам ҳужжат топширувчиларга катта кўмакдир.

Одатда, дастлабки кунда саноқли абитуриентлар ҳужжат топширишади. Чунки айрим ёшлар ҳали ҳужжатларни тўлиқ жамлаб олмаган ёки бунинг яна бошқа сабаблари ҳам бўлиши мумкин. Бироқ шундайлар ҳам борки, улар учун қайси йўналишга ҳужжат кам топширилганлиги муҳим ҳисобланади. 

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган