XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 13 Май 2017

Ўзбек олими Хитой Фанлар академияси мукофотига сазовор бўлди

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Шавкат Солиҳов Хитой Фанлар академиясининг «Халқаро илмий ҳамкорлик учун» мукофоти билан тақдирланди. Ўзбекистон Фанлар академиясида ана шу мукофотни топшириш маросими бўлди.

Тадбирда дипломатик корпус вакиллари, Хитой Фанлар академияси делегацияси, олимлар ҳамда журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Иброҳим Абдураҳмонов, Хитой Фанлар академияси Шинжон физика ва кимё-техника институти директори Ли Шао ва бошқалар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик тобора кенгайиб бораётгани, айниқса, илм-фан соҳасида алмашилаётган ўзаро тажриба улкан самаралар бераётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директори Шавкат Солиҳовнинг ушбу мукофот билан тақдирланиши ҳам Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиз илм-фан фидойиларига бўлган чексиз ҳурмати намунасидир.

Академик Шавкат Солиҳов Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, оқсил кимёси, токсинлар кимёси ва биотехнология соҳасида таниқли олим. Унинг илмий фаолияти табиатдан олинган биологик актив токсинлар, ферментлар ҳамда бошқа моддаларнинг тузилиши ва функцияларини ўрганишга қаратилган бўлиб, фанда биринчи марта Ўрта Осиё ҳайвонлари заҳарларидан токсик хоссаларга эга бўлган 50 дан ортиқ физиологик фаол оқсил ҳамда пептидлар ажратиб олинган. Шулардан 15 модданинг кимёвий структураси аниқланган. Олим раҳбарлигида 70 дан зиёд ўсимликлардан 150 дан ортиқ фан учун номаълум бўлган полифенол табиатли биологик фаол моддаларнинг кимёвий таркиби аниқланиб, улар асосида ҳозир мамлакатимиз тиббиёт амалиётида кенг қўлланилаётган вирусларга, шамоллашга қарши ҳамда қон тўхтатувчи дори-дармон препаратлари яратилган. Пахта чигитидан госсипол моддасини ажратиб олиш ва уни катта миқёсда ишлаб чиқариш технологиясини яратишда ҳам олимнинг хизматлари катта. 

— Хитой Фанлар академияси билан самарали ҳамкорлик ва иқтидорли илмий ходимларни тайёрлаш йўлида қилган хизматларимни ҳамкорларимиз юксак баҳолаганидан беҳад мамнунман, — дейди 

Ш. Солиҳов. — Ҳали қилинажак ишларимиз кўп. Йирик тадқиқот лойиҳаларини ташкил этиш ва амалга оширишни мақсад қилганмиз.

Шавкат Солиҳов Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти лавозимида ишлаган кезлари, айниқса, илм-фаннинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграциялашувига катта ҳисса қўшди. Академик Германия, Жанубий Корея, Россия, -Хитой Халқ Республикаси сингари давлатлар илмий муассасалари билан халқаро илмий-техник дастурлар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ишларида ҳам жонбозлик кўрсатаётир.

Моҳигул ҚОСИМОВА,

ЎзА мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган