XS.UZ
Мамлакатимизда Биринчи Президентимизни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом фарзанд — оила қувончи, жамият ютуғи Ўзбекистон Президенти Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди Наманган: Ташаббуслар, режалар, натижалар Туркия делегациясининг ташрифи Нуреттин Жаникли: ўзаро ҳамкорлигимиз янги босқичда давом этмоқда Халқаро алоқалар ривожи — иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили Мурожаатларга эътиборсизлик фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишига олиб келади Эскича ишлаш ва ҳисоботлар ортидан қувиш фаолият самарадорлигига тўсқинлик қилади Сиёсий партиялар қонун лойиҳалари юзасидан электорат фикрларини ўрганмоқда Бошқарув тизимидаги ислоҳотлар Замонавий солиқ сиёсати: ютуқ ва камчиликлар таҳлили «Ўзбекистон: кашф этилган янгиликлар» Талаб қилишга ҳақлисиз Энергия сарфи қисқарди Барқарор ўсиш кузатилади Соҳибқирон назарига тушган қишлоқ Ғаройиб ликопча Учта олтин ва тўртта кумуш медаль ўзбекистонлик паралимпиячиларга насиб этди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги тизими Электоратга берилган ваъдалар устидан чиқиш пайти келди Қонун лойиҳалари муҳокамасида янгича ёндашув ХВЖ миссиясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи якуни бўйича баёноти Болаларга китоблар тарқатилмоқда Ҳаракатлар стратегияси: юксак тараққиётга эришишнинг ҳуқуқий кафолати
  • 04 Май 2017

Юридик кадрларни тайёрлаш тизими тубдан такомиллаштирилади

Шу йил 28 апрель куни давлатимиз раҳбарининг “Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалиётга йўналтирилган мазкур ҳужжатда миллий юридик кадрлар тайёрлаш тизимини халқаро таълим стандартларига мувофиқ тубдан ислоҳ қилиш назарда тутилади. 

Шу ўринда савол туғилади: хўш, бу тизимда муайян ўзгаришларни татбиқ этишнинг моҳияти ва зарурати нималарда кўринади? Уларнинг аҳамияти қандай?

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат КАНЬЯЗОВ булар хусусида шундай дейди:

— Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳар тарафлама таъминлаш йўлидаги ислоҳотлар тобора жадал суръат касб этмоқда. Мана шундай қизғин жараёнда юқори малакали, замонавий дунёқараш ҳамда салоҳиятга эга юридик кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёж ортиб бораётир. Бинобарин, ижтимоий муносабатлар ҳамда миллий иқтисодиётнинг изчил ривожланиши, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг такомиллашуви шароитида юридик кадрлар жамиятда ҳуқуқий маданият юксалишини таъминловчи куч ҳисобланади. 

Қарорга кўра, юридик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш учун таянч олий ўқув юрти бўлмиш Тошкент давлат юридик университетини янада ривожлантиришнинг аниқ йўналишлари белгилаб берилди. Профессор-ўқитувчилар таркибини юқори даражадаги касбий педагогик маҳоратли, ҳуқуқий ва сиёсий маданиятли мутахассислар билан тўлдириш, амалий иш тажрибасига эга бўлган кадрларни таълим жараёнига кенг жалб этиш, талабаларнинг мустақил изланишларига имконият яратиш учун назарий машғулотларни оптималлаштириш, иш берувчилар эҳтиёжидан келиб чиқиб, юристларда таҳлилий фикрлаш ва касбий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган режа, дастур, ўқув-методик материалларни қўллаш шулар жумласидандир.

Эндиликда университет педагог ходимларини қўшимча рағбатлантириш тизими жорий қилинади. Бу эса, табиийки, таълим сифати, меҳнат самарадорлиги ошиши, -профессор-ўқитувчилар ва бошқа ходимларнинг ўз устида ишлаши, изланиши ҳамда ишга бўлган муносабати янада яхшиланишига, масъулияти кучайишига сезиларли таъсир кўрсатади.

Бундан ташқари, университетга мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб, қўшимча контракт квоталари олиш ҳуқуқи берилди.

Модуль тизими ва ўқитишнинг инновацион методларини ривожлантириш, талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларнинг глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайиши, клиник таълим жорий этилиши, талабаларнинг академик алмашинувини таъминлаш бўйича етакчи хорижий илмий-таълим муассасалари, таҳлилий, тадқиқот марказлари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши, ўқув жараёнига кредит тизими татбиқ қилиниши айни муддаодир. Шунингдек, ТДЮУ халқаро рейтинги ва рақобатдошлигини ошириш учун -хориж фуқароларини бакалавриат босқичига алоҳида тартибда, тест синовларини топширмасдан суҳбат натижасида қабул қилиш тизими йўлга қўйилди. 

Қарорга асосан, Тошкент давлат юридик университетининг ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашиш мақсадида Васийлик кенгаши ташкил этилди. ТДЮУ Васийлик кенгашининг раиси этиб Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори тайинланди, қолган аъзолари эса қатор давлат органларининг раҳбарларидир.

Президентимизнинг Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга доир қарори нафақат юридик таълим, балки, умуман, таълим тизимида салмоқли ўзгаришларга замин яратади. Асосийси, умидли, ўз касбига, виждонига содиқ, жамиятда адолат, инсонпарварлик тамойиллари қарор топиши йўлида сидқидилдан хизмат қиладиган юксак малакали -кадрларни тарбиялаш сифати ошади.

«Халқ сўзи» мухбири

Фарида МАҲКАМОВА

ёзиб олди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган