XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 02 Май 2017

Узлуксиз таълимнинг муҳим бўғини

Илмий кузатиш ва тадқиқотлар инсон ўз умри давомида оладиган барча маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда фаол қабул қилишини, боланинг онги, асосан, 5 — 7 ёшда шаклланишини кўрсатган. Бу эса жамиятга кириб келаётган шахснинг маънавий-руҳий олами, дунёқараши, билиму салоҳияти унинг мактаб ёшигача бўлган йилларда олган таълим-тарбиясига узвий боғлиқлигидан далолат беради.

Шундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, бола камолотининг илк куртаклари нафақат оилада, балки мактабгача таълим муассасаларида намоён бўлади. Ушбу муассасаларда тарбиявий ишлар сифати ҳамда самарадорлиги, уларда яратилган замонавий имконият ва соғлом муҳит мурғак фарзандларимиз тақдирида ғоят муҳим ўрин эгаллайди.

Мамлакатимизда болалар ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш, уларга ҳар тарафлама ғамхўрлик кўрсатиш ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналиши қилиб белгилангани, бу борада узоқни кўзлаган комплекс чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ қилинаётгани, айниқса, мактабгача таълим муассасалари фаолияти янги босқичга олиб чиқилаётгани диққатга сазовор. Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрда қабул қилинган “2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада дастуриламал бўлмоқда.

Соҳада янги саҳифа очган мазкур қарор доирасида амалиётга йўналтирилган аниқ манзилли Дастур жажжи ўғил-қизларимизнинг интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун барча шарт-шароит ҳамда омилларни сафарбар этишни -назарда тутади.

Ҳаёт ва мамот, нажот ва саодат масаласи

Доно халқимиз таълим-тарбияни уйғунликда олиб боришни афзал билади. “Бир болага етти қўшни ота-она”, дейилиши ҳам бежиз эмас. Фарзанд тарбиясида оила ҳамда жамиятни бирдек масъул ҳисоблайди. Улуғ алломаларимиз бу мавзуга бот-бот эътибор қаратгани, Абдулла Авлоний “Тарбия биз учун ё ҳаёт — ё мамот, ё нажот — ё ҳалокат, ё саодат — ё фалокат масаласидир”, дея таъкидлаганида ҳам катта маъно мужассам.

Дарҳақиқат, таълим-тарбия тараққиёти мамлакат равнақи ва тақдирига дахлдор масаладир. Шу маънода, мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш жараёнига энг самарадор педагогик технологияларни жорий қилиш, бунинг учун барча ташкилий-техник шароитни яратиш юрт келажагини ўз зиммасига олишга қодир авлодни вояга етказишда таъсирчан кучга эга. Давлатимиз раҳбарининг қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган дастурда ана шу талабларга мос равишда кенг кўламли вазифалар ўз ифодасини топган.

Дастурга мувофиқ, 2 минг 200 та мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, айниқса, қишлоқ жойларда бундай муассасаларни янгидан қуриш, уларни замонавий инвентарь, жиҳоз, ўқув-методик қўлланмалар ҳамда мультимедиа воситалари билан таъминлаш чора-тадбирлари болаларнинг муносиб шароитда камолга етиши, иқтидору қобилиятини намоён этиши учун замин яратади.

Болаларни мактабга тайёрлашни сифат жиҳатидан янада яхшилаш, бунда муқобил шакллардан унумли фойдаланиш мақсадида республика бўйича 6 минг 100 та қисқа муддатли гуруҳнинг ташкил этилиши ўзига хос оқилона ёндашув бўлди. Асосан, 5-6 ёшли болаларни мактабга тайёрлайдиган бу гуруҳларни қишлоқ жойларда очиш, уларда ўғил-қизларнинг ақлий салоҳияти ва мантиқий фикрлашини ривожлантирувчи амалий машғулотлар олиб бориш долзарб вазифа қилиб белгиланди. Бундай гуруҳларнинг йўлга қўйилиши натижасида ҳар йили 305 мингдан ортиқ болалар мактабга тайёргарлик бос-қичидан муваффақиятли ўтади. Республикамизда бугунга қадар 1 минг 220 та ана шундай қисқа муддатли гуруҳ ташкил этилиб, уларга 81 минг нафар бола қамраб олинди.

Ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиб, тўғридан-тўғри андоза кўчириш эмас, аксинча, уларни ҳар томонлама таҳлил этиш, энг мақбулларини танлаб, тўлдириш ҳамда бойитиш ҳисобига такомиллаштирилган мактабгача таълим-тарбия тизими дастурлари амалиётга киритилади. Бу эса қисқа муддатли гуруҳларда болаларнинг ўқиш ва ёзишни, илк математик сабоқларни жадал суръатда ўзлаштиришига хизмат қилади.

Бундан ташқари, маълум сабабларга кўра боғчага қатнамайдиган 3 — 6 ёшдаги болаларнинг ота-оналарини методик қўлланмалар билан таъминлаш орқали мактаб таълимига тайёрлашда оиланинг ўрни ҳамда масъулиятини кучайтириш тизими ҳам жорий этилмоқда. Дарвоқе, жуда тез фурсатда ота-оналар учун илк маротаба етти номдаги қўлланмалар яратилди. Мактаб кутубхоналари орқали ота-оналар қўлига бепул етиб борган ушбу қўлланмаларда болаларни мактабга тайёрлаш учун асқатадиган, ниҳоятда зарур маълумотлар рангли-иллюстрацияли, қизиқарли тарзда баён қилинган.

Ота-оналар мазкур қўлланмалардан фойдаланиб, фарзандини ақлий, жисмоний, руҳий жиҳатдан чиниқтирадиган вазиятлар яратиши мумкин. Турли расмлар, қизиқарли шеър ва ҳикоялар орқали эса болаларнинг, аввало, билим олишга қизиқиш ҳамда иштиёқи уйғонади, диққатни жамлаш, унинг онги эса хотирани мустаҳкамлаш машқларида тобланади.

Жорий йилдан бошлаб босқичма-босқич қишлоқ жойлардаги 400 минг оилага ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида ана шундай адабиётлар етказиб берилади.

2021 йилгача 1 миллион 109 мингдан зиёд ўғил-қизлар қамраб олинади

Бугун давлат ҳамда жамиятимиз ҳаётида кечаётган ўзгаришлар ижтимоий-иқтисодий соҳаларда одамлар дуч келаётган муаммоларнинг тўғри ечимини топишга, йиғилиб қолган камчиликларни бартараф этиш, халқимиз учун, ўсиб келаётган авлод учун ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитларни яратиш билан омихта эканини кўриб турибмиз. Яширмаймиз, аҳолини ўйлантираётган, айрим ўринларда эътирозларга сабаб бўлаётган масалалар мактабгача таълим тизимида ҳам учрамоқда. Чунончи, юртимизда, айниқса, қишлоқ жойларда боғчаларнинг қиёфаси, фаолияти давр талаб ва меъёрларига жавоб беради, дейиш жуда қийин. Олис, чекка ҳудудларда болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш долзарблигича қолмоқда. Аҳамиятлиси, Президентимизнинг юқорида келтирилган қарорида айнан шу каби ўткир масалаларнинг пухта амалий ечими кўрсатилган. Галдаги беш йил мобайнида мактабгача таълим муассасалари тармоғини 50 та янги қурилиш ҳамда мавжуд муассасаларнинг 1 минг 167 тасини реконструкциялаш, 983 тасини мукаммал таъмирлаш орқали янада кенгайтириш аниқ мақсад қилиб қўйилган. Янги лойиҳа асосида бунёд этиладиган масканларда шинам ва кўркам ёзги айвончалар, бассейнлар барпо қилинади. Бунинг учун эса жами 2,2 триллион сўм миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Хусусан, жорий йилнинг ўзида 301 мактабгача таълим муассасасида 265,4 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Комплекс тадбирларнинг бажарилиши самарасида болаларнинг мактабгача таълимга қамрови бир ярим баробар ошади. Бошқача айтганда, 2021 йилга бориб, республикамизда мактабгача таълим муассасалари 1 миллион 109 минг нафардан ортиқ болажонларни ўз бағрига олади.

Болалар кутубхоналари оммалашади

Фарзандларимизнинг онгу тафаккурини ривожлантиришда, дунёқарашини кенгайтиришда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлган китобга нисбатан меҳр ва интилишни жуда эрта ёшдан уйғотиш мақсадида мактабгача таълим муассасаларида кичик кутубхоналарни шакллантириш масаласи устувор вазифалардан бири сифатида белгилангани қувонарли, албатта.

Хусусан, 2017/2018 йилларда республикамиздаги 2 минг 420 та мактабгача таълим муассасасида ўзбек ҳамда жаҳон адабиётидан сараланган эллик номдаги асарни жамлаган кичик кутубхоналар ташкил этилади. Шубҳасиз, бундай маърифат масканлари болаларда мутолаа, китобхонлик, кутубхона ҳақидаги илк тасаввурларнинг ҳосил бўлишида катта ўрин тутади.

Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган дастурда нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, қишлоқ жойларда ота-оналарнинг бадал тўлови миқдорини камайтириш чора-тадбирларига ҳам алоҳида эътибор қаратилгани айни муддао бўлди. Бу борадаги амалий қадамни Президентимизнинг қарорига асосан, шу йилнинг 2 февралидан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ота-оналарнинг мактабгача таълим муассасаларига бадал тўлови 2 баробар қисқартирилгани мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Қолаверса, Дастур доирасида тизимда фаолият юритаётган 55 мингдан зиёд педагог ходимларнинг малакасини босқичма-босқич ошириб бориш ҳар томонлама етук, ўз касбининг фидойиси бўлган кадрларни тайёрлаш имконини беради.

Узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини ҳисобланган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тамомила янги босқичга олиб чиқувчи Дастурнинг тўлиқ ҳамда сифатли бажарилиши, ёш авлод манфаатларининг таъминланиши учун Халқ таълими вазирлиги ҳам белгиланган тартибда назорат-таҳлил ишларини олиб бормоқда. Манфаатдор ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда ҳудудлардаги мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилиши, уларда болаларнинг саломатлиги ҳамда камолоти учун яратилган муҳит, ўқув-методик таъминланганлик даражаси, педагог кадрлар маҳорати ва бошқа асосий йўналишлар изчил ўрганилмоқда.

Ўрганишлар бошланғич таълим-тарбия тизимида давр руҳига монанд янгиланишларни рўёбга чиқариш сари дадил қадам қўйилганини кўрсатаяпти. Шунингдек, мазкур бўғинда давлат таълим стандартларини бажаришда ўз вазифасига совуққонлик билан қараш, амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари ҳам аниқланаётгани ҳақиқат. Бунинг учун тегишли педагог ҳамда раҳбар ходимларга қонуний чоралар кўрилаяпти.

Лекин ёш авлодга пухта таълим бериш, уларни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялашга қаратилган ислоҳотларда, жумладан, болаларни умумтаълимга тайёрлаш жараёнида сусткашлик ёки лоқайдликка асло йўл қўйиб бўлмаслигини, болаларимизнинг бахту иқболи учун жавобгарлик ҳамда масъулият ҳисси ғоят улкан эканини унутмаслик даркор. Бинобарин, давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз.

Дилшод КЕНЖАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган