Барча янгиликлар
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни Самарқандга келди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни мамлакатимизга ташриф билан келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Бош котиби Томас Гремингерни қабул қилди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Пойтахтимизда шу мавзуда бизнес-форум бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз вазирлик, идора ва ташкилотлари, йирик компаниялари ҳамда Санкт-Петербург шаҳрининг озиқ-овқат, электротехника, логистика, енгил саноат, энергетика каби соҳаларнинг 50 га яқин компаниялари вакиллари қатнашди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча ва Бош котибнинг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталья Германни қабул қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган нуфузли делегацияга бошчилик қилаётган АҚШ Президенти маслаҳатчиси ўринбосари, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Лиза Кёртисни қабул қилди.

9 ноябрь куни юртимизга дунё футболи юлдузи, Европа ва жаҳон чемпиони, испаниялик Карлес Пуйоль ташриф буюрди.

“Uzmobile” юртимиздаги энг йирик мобиль алоқа операторларидан бири ҳисобланади. У томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳар жиҳатдан замонавийлаштирилаётгани туфайли мижозлари сафи тобора кенгайиб бораётир. 

"Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз" автомобиль йўлидаги – Зарафшон дарёси устидан ўтган янги кўприк фойдаланишга топширилди.

Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси ва ҳудудий давлат солиқ инспекцияларига жорий йилнинг ўтган даврида фуқаролардан турли мазмундаги қарийб 300 га яқин мурожаат келиб тушган. Хусусан, мазкур мурожаатлардан бирида Қизириқ туманида фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Қувондиқ Абдураҳимовга қарашли савдо шохобчаларида савдо қоидалари қўпол равишда бузилаётганлиги баён этилган.

Кимки элу юрт равнақи йўлида куч ва меҳнатини, билиму салоҳиятини сафарбар этар экан, ҳеч шубҳасиз, ўзининг қадри ҳам юксалиб бораверади. Халқ бундай фидойи фарзандини асло унутмайди ҳамда унинг номи авлодлар ва замонлар оша мангуликка муҳрланади. Бунинг ҳаётий тасдиғини буюк давлат ҳамда жамоат арбоби Шароф Рашидов шахсига бўлган беқиёс ҳурмату эъзозда ҳам яққол кўриш мумкин.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, соҳага замонавий илм-фан ютуқлари ва технологияларни жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда.

 

Бугун дунёда кечаётган глобаллашув жараёнлари мамлакатни истиқболда тараққий топтириш жараёнида ахборот-коммуникация технологиялари, интернет-сервислар ҳамда “мулоқот концепцияси” ёндашувидан самарали фойдаланишни талаб қилмоқда. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига оид ахборотни тақдим этишнинг замонавий шаклларини жорий қилиш зарурати белгиланган.

 

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ҳамда ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг хабар беришича, 2017 йил 7 ноябрда  Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг “Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатининг янги таҳрири давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 2017 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири мамлакатимизга ташриф буюрган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди.

Анвар Илёсов олган сурат
Анвар Илёсов олган сурат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 8 ноябрь куни "Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга имзо чекди.

Санкт-Петербург шаҳри губернатори Георгий Полтавченко мамлакатимизга ташрифи доирасида ўтказилган учрашувлар ҳақида ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди: 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Санкт-Петербург шаҳри губернатори Георгий Полтавченкони қабул қилди. 

 

Ўзбекистон Банклар ассоциациясида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ваколатхонаси очилди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этиш: ютуқлар, муаммолар ва уларнинг ечими” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Халқаро теннис федерацияси томонидан Малайзияда ўтказилган турнирнинг жуфтлик баҳсларида Жўрабек Каримов хитойлик Аоран Ванг билан бош совринни қўлга киритди. 

 

Чехия пойтахти Прагада Миллий олимпия қўмиталари ассоциациясининг XXII Бош ассамблеяси бўлиб ўтди.

Жанубий Кореянинг Янггу шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё кубоги ҳамда клублар ўртасидаги қитъа чемпионати ниҳоясига етди. 

Айни шу савол Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Болалар адабиёти: муаммолар ва истиқбол” мавзуидаги илмий-амалий анжуманда муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, бу йўналишда хорижий сармоядорларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, банк-молия, пул-кредит сиёсатини либераллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда туризм соҳаси ривожида ахборот-коммуникация технологиялари муҳим ўрин тутади. Сабаби, илғор ишланмалар сайёҳларни туристик маҳсулотлар ва мамлакатнинг диққатга сазовор жойлари тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек, чипталар, меҳмонхоналар, ресторанларни олдиндан банд қилиш сингари онлайн хизматларни тақдим этиш имконини беради.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида "Microsoft" корпорациясининг МДҲ мамлакатларидаги бош директори Рональд Бинкофски билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон — Жанубий Корея бизнес-форуми ҳамда икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида кооперация биржаси бўлиб ўтди. 

 

Ўзбекистон газ экспортини йилига 3 451,78 миллион кубга оширади.

Бугунги кунда марказдан олис туман, қишлоқларда ҳам электр таъминоти яхшиланмоқда. Аммо шундай пайтда айрим симёғочларнинг ҳолати кўнгилни хира қилади.

2017 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2017 йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳмонов, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ва Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Ўзбекистонга келади.

Сайёҳлар учун 2017 йилдаги дунёнинг энг мафтункор 100 та шаҳри эълон қилинди.

Шавкат Мирзиёев Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чан Дай Куангга таъзия изҳор этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил  7 ноябрь куни "Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонга имзо чекди.

Вазирлар Маҳкамасининг 7 ноябрдаги қарорига мувофиқ Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қашқадарё вилояти Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан Қамаши тумани Қўшкўл қишлоғи ҳудудида рейд ўтказилди. 

Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар зали, Камолиддин Беҳзод номидаги  Шарқ миниатюра санъати музейи, Ёшлар ижод саройида I Тошкент халқаро амалий санъат фестивали тадбирлари бўлиб ўтмоқда. 

Ҳайдовчилар тайёрлашнинг янги тартиби жорий қилиниши йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда муҳим ўрин тутади.

Ватан равнақи, эл-юрт, одамлар манфаатини ўйлаб, бу эзгу мақсад йўлида фидойиларча хизмат қилганларнинг заҳматли меҳнати, азиз хотираси йиллар, асрлар ўтса-да, унутилмайди. Аксинча, улар авлодлар томонидан миннатдорлик билан ёдга олинади, буюк хизматлари эътироф этилади. Шу маънода, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори халқимиз томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида “Шароф Рашидовнинг Ўзбекистон тарихида тутган ўрни” мавзуида илмий конференция ўтказилди.

Мурғак қалбнинг оқу қора, яхши ва ёмон ҳақидаги дунёқараши, аввало, оила, қўни-қўшни, маҳалла-кўй таъсирида шаклланади. Шу маънода, маҳаллаларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир.

Меҳр-оқибат ва мурувват — халқимизнинг эзгу фазилатларидан. Бундай хайрли юмуш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ва Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилгани бахтимиздир.

Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат Ўзбекистон делегацияси шу кунларда АҚШнинг Вашингтон шаҳрида бўлиб турибди. Делегация АҚШ Конгрессида қатор учрашувлар ўтказди.

 

2017 йил 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг жорий йил 9 ойидаги ижросини кўриб чиқдилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 7 ноябрда ""Кураш" миллий спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича  комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 2017 йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистонга Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Делегация таркибига Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича Европа комиссари Невен Мимитса ва бошқа расмий шахслар киради.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) биринчи вице-президенти Филипп Беннетт бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

Мамлакатимизга ташриф буюрган Саудия Арабистони – Ўзбекистон парламентлараро дўстлик қўмитаси раиси ўринбосари Аҳмад бин Муҳаммад ал-Ҳомидий бошчилигидаги делегация қатор учрашувлар ўтказди. 

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг “Made in Uzbekistan” кўргазма-ярмаркаси очилди. 

2017 йилнинг 7 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Ўзбекистонда 7 ноябрь куни чамаси соат 13:50-14:40 оралиғида интернет вақтинча ишламай қолди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 3 ноябрь куни "Тошкент вилояти таркибида Тошкент тумани, шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга имзо чекди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 7 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими "Тошкент шаҳрида 2017—2018 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида"ги қарорни имзолаган.

Самарқанд шаҳрида 2017 йил 10-11 ноябрь кунлари БМТ шафелигида Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 3 ноябрь куни “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб давлат нотариал идоралари нодавлат идораларга айлантириб борилади.

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги Фармонига мувофиқ қабул қилинган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, уларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Унда белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси доирасида республикамизда инвестиция иқлимини яхшилаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган кенг қамровли саъй-ҳаракатлар олиб борилиб, ижобий натижаларга эришилаётир.  

Қўлга киритилаётган ютуқлар Жаҳон банкининг жорий йил 31 октябрда эълон қилинган “Бизнесни юритиш 2018: иш ўринлари яратиш учун ислоҳотлар” маърузасида ҳам ўз эътирофини топди. Унга кўра, Ўзбекистон солиққа тортиш кўрсаткичи бўйича 138-ўриндан 78-ўринга кўтарилди. 

Хўш, бунинг омиллари нимада?

Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, сўнгги йилларда мамлакатимизда солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш ва тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаяпти. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғи-лувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва жорий йил 1 августдаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори амалиётга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, солиқ тўловчиларга, энг аввало, тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизматлар кўрсатишни таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади. 

Президентимизнинг 2017 йил 29 сентябрдаги “Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эса ушбу йўналишдаги ишлар сифатини янада юксалтириш, юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан нақд пулга товарларни реализация қилиш, аҳоли билан ҳисоб-китобни тезкор амалга ошириш ва тизим назорат функциясини такомиллаштиришда муҳим омил бўлди. 

Мазкур қарорга мувофиқ, 2018 йилнинг январидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида онлайн назорат-касса машиналари тажриба-синов тариқасида амалиётга жорий этилади. 2018 йилнинг 1 июлидан ушбу ҳудудлардаги юридик шахслар, 2018 йилнинг 1 декабридан бошлаб эса мамлакатимиздаги барча юридик ва жисмоний шахс-лар товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ҳамда хизматлар кўрсатишда аҳоли билан нақд пулдаги ҳисоб-китоб-ларни мажбурий тарзда фақат онлайн назорат-касса машиналарини қўллаган ҳолда амалга оширишга босқичма-босқич ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Республикамизда ушбу янги тизимни жорий этиш орқали марказлашган тарзда электрон маълумотлар базаси яратилади. Натижада Давлат бюджетига солиқ тушумлари кўпаяди. Тўловлардан қасддан бўйин товлашнинг олди олинади.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан тизимда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш юзасидан ҳам аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда. Масалан, давлат солиқ хизмати органларининг my.soliq.uz — “Электрон солиқ хизматлари” портали тест режимида ишга туширилгани аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган электрон давлат хизматларини оптималлаштириш, уларнинг сифатини ошириш, харажатларни камайтириш, пировардида солиқ тўловчиларнинг хизматлардан қониқиш даражасини юксалтиришга хизмат қилади.

Янги портал барча электрон давлат хизматларини ягона веб-манбада қамраб олганлиги билан аҳамиятлидир. Яъни бугунги кунда унда давлат солиқ хизмати органларининг 35 электрон давлат хизматлари амалиётга жорий этилган. Бундан ташқари, 5 янги хизмат тест синовида тақдим этилмоқда. Солиқ тўловчиларнинг тоифаси ва жойлашган жойидан қатъи назар, хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилган.

2017 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, ўтказилган мониторинг натижалари Ўзбекистонда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти “Очиқлик индекси”нинг Рейтинги”да республикамиздаги 52 та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари орасида Давлат солиқ қўмитаси 96 балл тўплаган ҳолда, биринчи ўринни эгаллаганлигини кўрсатди. Пировардида  “ICTWEEK Uzbekistan — 2017” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигида “Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича энг яхши давлат органи” номинациясида ғолиб, деб эътироф этилди. 

Тизимда амалга оширилаётган ана шундай чуқур ислоҳотлар солиққа тортиш кўрсаткичи бўйича мамлакатимиз рейтинги сезиларли даражада яхшиланишига олиб келди.

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ 

тайёрлади.

Пойтахтимизнинг Учтепа тумани Абдулла Қодирий номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида “Ватанпарварлик — маҳалладан бошланади” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатида Саудия Арабистони — Ўзбекистон парламентлараро дўстлик Қўмитаси раиси ўринбосари Аҳмад бин Муҳаммад ал-Ҳомидий билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Илдизлари мустаҳкам дарахт кўкка бўй чўзади. Тарихини билган, қадрлаган халқнинг мартабаси баланд, келажаги буюк бўлади. 

Тошкент шаҳрида 6 ноябрь куни Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партиясининг XIX съезди якунларига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. 

Ассалому алайкум, азиз ватандошлар! 

Муҳтарам меҳмонлар! 

Қадрли Жиззах аҳли! 

Бугун барчамиз жонажон Ватанимиз ҳаётидаги улкан воқеа муносабати билан қадимий ва навқирон Жиззах шаҳрида тўпланиб турибмиз. 

Шу кунларда ўзбек халқининг буюк фарзанди, атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи ва беназир инсон Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланмоқда. 

Кўп миллатли халқимиз бу улуғ инсоннинг азиз номини ёд этиб, унинг ўлмас хотирасига чуқур ҳурмат ва эҳтиром бажо келтирмоқда. 

Шароф Рашидов ўзининг ноёб ақл-заковати, бой билим ва тажрибаси, меҳнатсеварлиги ва камтарлиги, юксак инсоний фазилатлари билан нафақат Ўзбекистонда, балки узоқ-яқин ўлкаларда ҳам катта обрў-эътибор қозонган эди. 

Бу улуғ инсон, собиқ мустабид тузум даврида турли тазйиқ ва синовларга бардош бериб, халқимиз ва миллатимизга садоқат билан, ҳалол ва фидокорона хизмат қилди. 

Умрининг сўнгги дақиқаларида ҳам далага бориб, заҳматкаш ўзбек деҳқонлари орасида бўлганини барчамиз яхши биламиз. 

Шароф Рашидов оддий халқ орасидан чиққан, ҳақиқий юртпарвар раҳбар эди. 

У киши бир умр ўзи каби содда ва камтарин одамларга елкадош бўлиб, уларнинг дарду ташвишлари билан яшади. Уларга хизмат қилишни ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб билди. 

Ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам халқимиз манфаатини ўйлаб амалга оширган ана шундай савобли ишларини эл-юртимиз ҳеч қачон унутмайди. 

Минг афсуски, ҳаёт бу инсонга шундай мураккаб қисматни раво кўрдики, у юрагидаги барча орзу-умидларини рўёбга чиқариш, ўз меҳнатининг ҳосилидан тўла баҳраманд бўлиш имконига эга бўлмади. 

Аксинча, мустабид тузум ўзига садоқат билан хизмат қилган шундай улуғ инсонни охир-оқибатда турли туҳмат ва маломатларга дучор қилди. 

Шароф Рашидов вафот этиши билан унинг хотирасини хўрлаб, қабрини кўчирдилар, оила аъзолари, қариндош-уруғларини, дўстлари ва шогирдларини қувғин қилдилар. “Пахта иши”, “Ўзбек иши”, “Рашидовчилик” деган бўҳтон гаплар билан у кишининг азиз номини, бутун халқимизни ёмонотлиқ қилдилар. 

Фақатгина мустақиллик даврига келиб, Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан тарихий адолат тикланди – Шароф Рашидовнинг пок номи оқланди ва 75 йиллик таваллуд санаси юртимизда кенг нишонланди. 

Биз бугун яқин тарихимизда бўлган ана шундай аянчли воқеаларни эслар эканмиз, мустақиллигимизнинг қадр-қимматини янада теран англаб етишимиз, уни ҳар қандай ёвуз кучлардан ҳимоя қилишга доимо тайёр туришимиз шарт. 

Шароф Рашидов республика раҳбари сифатида зиммасидаги улкан вазифаларга қарамасдан, ўзи бутун борлиғи билан севган адабиётга ҳамиша содиқ қолди. 

У ўзининг бетакрор истеъдоди билан эзгу қадриятларни тараннум этган роман ва қиссалар, шеър ва достонлар, публицистик мақолалар яратди. 

Рус тилини мукаммал эгаллаган, бу тилда бадиий асарлар ёзиш салоҳиятига эга бўлган бу улкан адиб айнан ўзбек тилида ижод қилди. Шу тариқа, ўша пайтдаги мураккаб идеологик тазйиқларга қарамасдан, миллий адабиётимиз, авваламбор, она тилимиз ривожига қўшган катта ҳиссаси ҳар томонлама ибратга муносибдир. 

Шароф Рашидовнинг “Икки дил достони” деган гўзал асарини ҳаммамиз севиб ўқиганмиз. Менинг назаримда, чинакам севги ва садоқат достони бўлмиш бу асарда Шароф ака ва у кишининг меҳрибон рафиқаси, оқила ва мунис ўзбек аёли Хурсаной опанинг ибратли ҳаёти ва тақдири мужассам бўлгандек туюлади. 

Ҳақиқатан ҳам, бу матонатли аёл умр бўйи Шароф Рашидов билан ҳамнафас бўлиб, ҳаётнинг барча синовларига бардош бериб, энг оғир дамларда ҳам умр йўлдошига содиқ бўлиб яшади. Бундай бебаҳо фазилатлари билан бу муштипар опамиз халқимиз ўртасида чинакам вафо ва садоқат тимсолига айланди. 

Шу ўринда яна бир масалага алоҳида тўхталиб ўтишни ўринли, деб биламан: Шароф ака ва Хурсаной опанинг берган таълим ва тарбияси, шахсий намунаси туфайли уларнинг оиласи, фарзандлари ўз ота-оналарига муносиб бўлиб, эл-юртга фидоийлиги билан бу қутлуғ хонадон номини доимо пок сақлаб келмоқда. Бундай хислатлар кўп миллатли халқимиз, юртимиздаги барча оилалар учун ҳар томонлама ўрнак ва ибратга лойиқ бўлган маънавий ҳодисадир. 

Қадрли ватандошлар! 

Ҳурматли меҳмонлар! 

Бугун биз ўзбек халқининг буюк фарзанди Шароф Рашидович Рашидовнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирар эканмиз, унинг номи ва ҳаёти Ватанимиз, халқимиз тарихи билан чамбарчас боғлиқ эканига яна бир бор амин бўлмоқдамиз. 

Шароф Рашидовнинг мураккаб, шу билан бирга, шарафли ҳаёт йўлида ўзбек халқининг ХХ асрдаги тақдири ўзининг ёрқин ифодасини топди. 

Улуғ Ватан уруши бошланиши билан у биринчилар қаторида фронтга отланди ва душман билан курашда ҳақиқий мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатди. Оғир яраланганидан сўнг Ўзбекистонга қайтиб, бор куч ва ғайратини аямасдан, турли лавозимларда ишлади. 

Шароф Рашидов ўта машаққатли йилларда Ўзбекистонга қарийб чорак аср давомида раҳбарлик қилди. Унинг раҳнамолигида республикамиз иқтисодий тараққиёт, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида улкан муваффақиятларга эришди. 

Минглаб гектар қаровсиз ерлар ўзлаштирилди. Ўзбекистон харитасида янги шаҳар ва қишлоқлар пайдо бўлди, юзлаб завод ва фабрикалар қурилди, боғу роғлар барпо этилди. 1966 йилдаги кўплаб вайронагарчиликлар келтирган зилзиладан сўнг қисқа муддатда замонавий Тошкентнинг мустаҳкам пойдевори яратилди. 

Бугунги маросимда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан Шароф Рашидов билан узоқ йиллар давомида бирга ишлаган вакиллар иштирок этаётгани бу тадбирга алоҳида руҳ ва маъно-мазмун бағишламоқда. Уларнинг орасида атоқли давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, маданият ва санъат намояндалари борлигини таъкидлаш лозим. 

Биз, шунингдек, Шароф Рашидовни яхши таниган ва яқиндан билган муҳтарам меҳмонларимизни самимий қутлашдан мамнунмиз. 

Булар учувчи-космонавтлар – ватандошимиз Владимир Жонибеков ва Солижон Шарипов, таниқли селекционер олим Иван Кузьмин, Шароф Рашидов ҳақидаги қатор китоблар муаллифи, ёзувчи Фёдор Раззоқов ва бошқалардир. 

Қадрли меҳмонлар, Шароф Рашидовнинг хотирасига бўлган ҳурмат ва эҳтиромингизни биз аввало бутун Ўзбекистон халқига бўлган ҳурмат ва эҳтиром ифодаси сифатида қабул қиламиз. 

Барчангизга самимий миннатдорлик билдириб, чин қалбимдан мустаҳкам соғлик, бахт ва омад тилайман. 

Муҳтарам юртдошлар! 

Бундан бир йил муқаддам халқимизнинг хоҳиш-истакларини инобатга олиб, Шароф Рашидовнинг 100 йиллик таваллуд тўйини бутун мамлакатимиз миқёсида кенг нишонлаш, у киши туғилиб камолга етган мана шу заминда муҳташам ёдгорлик мажмуасини барпо этишга қарор қилган эдик. 

Шу асосда Жиззах туманига Шароф Рашидовнинг муборак номи берилгани халқимиз томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинди. 

Ўтган қисқа вақт давомида ушбу мажмуада Жиззах аҳли, бутун республикамиздан келган қўли гул усталар, қурувчи ва меъморлар, мутасадди ходимлар сидқидилдан меҳнат қилдилар. Натижада бу ёдгорлик мажмуаси табаррук зиёратгоҳга айланганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. 

Фурсатдан фойдаланиб, бу эзгу ишга муносиб ҳисса қўшган барча-барча юртдошларимизга самимий миннатдорлик билдираман. 

Шулар қаторида Шароф Рашидовнинг хотирасини абадийлаштириш, бу улуғ инсон ҳақидаги тарихий адолатни тиклаш мақсадида янги илмий ва бадиий асарлар, мақола ва хотиралар ёзган, спектакль ва фильмлар, ҳайкаллар яратган ижодкор зиёлиларимизга ҳам чин қалбимдан ташаккур изҳор этаман. 

Ишончим комил, бу гўзал масканга қадам қўйган ҳар бир одам, авваламбор, ёшларимиз Шароф Рашидовнинг нурли сиймосида мард ва матонатли халқимизга хос олижаноб фазилатларни кўргандек бўлади. 

Бу улуғ инсоннинг бетакрор тимсоли барчамизни Ватанни ҳақиқий фарзандлик меҳри билан севишга, унга ва ўзбек халқига садоқат билан хизмат қилишга даъват этиб туради. 

Азиз дўстлар! 

Ҳаммангиз яхши хабардорсиз, кейинги бир йил давомида юртимизнинг турли ҳудудларида Ибрат домла, Ибройим Юсупов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф сингари улуғ адибларимиз хотирасига бағишлаб ёдгорлик мажмуалари, уларнинг номидаги ижод мактаблари барпо этилди. 

Ана шундай эзгу ишларимизнинг давоми сифатида куни кеча Жиззах шаҳрида миллий адабиётимизнинг улкан намояндалари – Ҳамид Олимжон ва Зулфия хотирасига қўйилган муаззам ҳайкал очилди. Уларнинг номи билан аталган хиёбон, ижод мактаби ва музей ўз ишини бошлади. 

Бор-йўғи ўттиз беш йил яшаб, адабиётимиз осмонида чақмоқдек чақнаган нодир истеъдод соҳиби Ҳамид Олимжон ва атоқли шоира Зулфияхонимнинг ҳаёт ва ижод йўли ёш авлодимиз учун ҳар жиҳатдан ибрат намунасидир. 

Ана шу ижод маскани ёшларимиз, энг аввало, мунис ва лобар қизларимизнинг истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш, уларни Зулфияхоним каби вафодор, доно ва оқила, ўз юртига садоқатли инсонлар этиб тарбиялашда мустаҳкам замин бўлади. 

Бу маънавият кошонасининг эшиклари нафақат Жиззах вилояти, балки бутун мамлакатимиз ёшлари учун очиқдир. 

Бугунги маросимда иштирок этаётган сиз, азизлардан битта илтимосим бор: фарзандларимизни, айниқса, қизларимизни мана шундай гўзал масканларга кўпроқ олиб келсак, уларни адабиёт ва санъатнинг сирли дунёси билан ошно этсак, ўйлайманки, нур устига нур бўларди. 

Мен ишонаман, ушбу таклифимни Жиззах аҳли ва бутун халқимиз албатта қўллаб-қувватлайди. 

Қадрли ватандошлар! 

Муқаддас китобларимизда, яхшиликнинг мукофоти фақат яхшилик эканига алоҳида урғу берилади. 

Шароф Рашидов умр бўйи ўз халқига, барча соф ниятли инсонларга яхшилик қилиб, уларни улуғ мақсадлар йўлида бирлаштириб, эзгу ишларга сафарбар этиб яшади. 

Бу олижаноб, донишманд ва бағрикенг инсон, қандай суронли синовларга дуч келган бўлмасин, юксак гуманистик ғояларга доимо содиқ бўлиб, халқимиз қалбида яхши ном, сўнмас хотира қолдирди. 

Бугун Шароф Рашидовнинг ёрқин хотирасига кўрсатилаётган чексиз эҳтиром, ҳурмат ва иззат бу фикримни яна бир бор яққол тасдиқлаб турибди. 

Муҳтарам дўстлар, қадрдонлар! 

Буюк арбоб, улуғ инсон ўзбек халқининг атоқли фарзанди Шароф Рашидовнинг охиратлари обод бўлсин! 

Азиз фарзандларининг хотирасини ардоқлаб, руҳларини шод этиб яшаётган халқимиз доимо омон бўлсин! 

Юртимиз ҳамиша тинч, осмонимиз мусаффо, эл-юртимиз фаровон бўлсин! 

Эътиборингиз учун раҳмат.

Ушбу хабар Президент расмий веб-сайтида эълон қилинган.

Куннинг иккинчи ярмида Жиззах вилояти мусиқали драма театрида атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечаси ва концерт дастури бўлиб ўтди.

Бундан қирқ йил муқаддам, яъни 1977 йилнинг ноябр ойида Тошкент шаҳрида метрополитен ишга тушган эди. Бевосита Шароф Рашидов ташаббуси билан барпо этилган мазкур тарнспорт линиясида бугунги кунда ҳам йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатилиб келинмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия хотирасига бағишлаб бунёд этилган ёдгорлик мажмуасини бориб кўрди.

Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведевнинг Тошкентга ташрифи доирасида, 2017 йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий банки ҳамда "Внешэкономбанк" ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР