Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 02 Декабрь 2016
XS.UZ
Президент фармони: “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосарига тенглаштирилди Ўзбекистон — жонажон Ватанимиз «Профилактика куни» умумхалқ ҳаракатига айланмоғи шарт Табиий экотизимларни муҳофаза қилиш — давр талаби Тадбиркорлар учун Бизнес маркази Ҳаётимизнинг гўзал саҳифаси Асл мусиқа беғубор қалб оламида яралади Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро билимлар олимпиадасида 49 медални қўлга киритди Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Жиззахдан бир олам таассуротлар билан Наманганда харидорларга чек бермаётган сотувчилар аниқланди Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги автомобиль қатнови бўйича баённома кучга кирди Ўзбекистонда 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ошади Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак»
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 02 Декабрь 2016
Суббота, 03 Декабрь 2016 00:00

Олий Мажлис Сенатида учрашув

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида мамлакатимизга халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган бельгиялик фахрий сенатор Доминик Тилманс билан учрашув бўлиб ўтди. 

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ

Буюк Британияда нашр этиладиган “The Financial Times” газетасида “Hyundai Engineering” (Жанубий Корея) компанияси катта вице-президенти Ким Чжун Хонинг юртимиз саноатининг юқори технологияларга асосланган тармоқлари хусусидаги мақоласи эълон қилинди.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

 

Юртимиз ёшларининг пухта билим олишга бўлган интилиши, маънавияти, мустақил фикр ва қатъий позицияга эга эканидан қанчалик қувонсак, уларда Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик туйғуси, сиёсий ҳамда ҳуқуқий маданият юксаклигидан шунчалик фахр ҳиссини туямиз. Эртамиз эгаларидаги бундай бебаҳо фазилатлар бугун юртимиз ҳаётидаги яна бир муҳим воқеа — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида яққол намоён бўлмоқда. Гап шундаки, йигит-қизларимиз яқинлашиб келаётган сиёсий тадбир моҳияти ва аҳамиятини теран англаб етган. Уларнинг қай бири билан суҳбатлашманг, сайловда иштирок этишини, конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, муносиб номзодга овоз беришини билдиради. Бу жуда муҳим. Қуйида улардан айримларининг мазкур мавзудаги фикр-мулоҳазалари билан танишасиз.

 

Айсултан БЕКТУРСИНОВА,Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талабаси:

— Мамлакатимизда Президент сайловига тайёргарлик доирасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари  юксак даражада ташкил этилдики, бу орқали биз, ёшлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти билан янада кенгроқ танишиш имконига эга бўлдик. Таълим даргоҳларида шу мавзуда ўтказилган давра суҳбатлари, учрашув ҳамда мулоқотлар, қолаверса, телевидение, радио, матбуот, интернет нашрларида бериб борилаётган материаллар орқали ҳам билимларимиз янада мустаҳкамланди. Биз ҳаммамиз зиммамиздаги масъулиятни чуқур ҳис қилиб турибмиз. Сайлов, бу — шунчаки расмий тадбир эмас, балки Ватанимиз ҳаётидаги улкан сиёсий воқеа, юртимиз равнақи, тараққиёти, барчамизнинг эртанги кунимиз айни мана шу билан бевосита боғлиқ.

Қаранг, мамлакатимизда биз, ёшларга қанча имкониятлар яратиб берилган. Ўқишимиз, касб-ҳунар эгаллашимиз, ҳаётда ўз ўрнимизни топишимиз учун кенг шароитлар мавжуд. Яъни Ватанимиз ёшларга доимо меҳр ва эътибор кўрсатиб, ғамхўрлик қилаяпти. Ўзимдан келиб чиқиб айтсам, умумтаълим мактабидан сўнг Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қошидаги академик лицейда ўқишни давом эттирдим. Замонавий моддий-техника базасига эга, илғор педагогик усуллар йўлга қўйилган ушбу таълим даргоҳида инглиз тилини пухта ўрганишга ҳаракат қилдим. Бу борадаги изланишларимни институтда ҳам тўхтатганим йўқ. Чунки чет тилларни пухта билиш илмий ва ижодий салоҳиятни юксалтиришнинг гарови ҳисобланади. Инглиз ҳамда рус тиллари бўйича талабалар ўртасида ўтказилган республика фан олимпиадаларида иштирок этдим, Президент стипендиати бўлдим.

Ҳали олдинда дилимга тугиб қўйган режа ва ниятларим кўп. Уларнинг ҳам амалга ошиши, умуман, юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил давом этиши, янада самарадор бўлиши Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига чамбарчас боғлиқ. Шундай экан, биз, албатта, сайловда фаол қатнашамиз ҳамда Ватанимиз келажаги, орзу--умидларимиз рўёби учун овоз берамиз.

 

Беҳзод ИСМОИЛОВ, “Навоий” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси архитектори:

— Ўзбекистонимизнинг ўтган чорак аср мобайнида эришган ютуқларига бугун -жаҳонда жуда кўпчилик ҳавас билан қарайди. Бу мамлакатимиз танлаб олган тараққиёт йўли нақадар тўғри ва пухта эканлиги тасдиғидир. Ҳаётга татбиқ этилган ислоҳотлар, амалга оширилган улкан янгиланишлар ифодасини ҳар бир ҳудуд тимсолида кўриш мумкин.

Масалан, Навоий юртимизнинг йирик индустриал вилоятларидан бири саналади. Биринчи Президентимиз ташаббуси билан 2008 йилда республикамиздаги дастлабки эркин иқтисодий зона айнан ушбу ҳудудда ташкил этилгани улкан сармоявий муҳит -яратиш имконини берди. Айни пайтда иқтисодий зонада Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Италия каби қатор давлатлар иштирокида йигирмадан ортиқ корхоналар фаолият юритаяпти. Уларда автомобиль саноати учун зарур эҳтиёт қисмлар, энергетика тизимида фойдаланиладиган кабель, турли гигиеник воситалар, маиший электротехника воситалари каби кўплаб харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Ички ва ташқи бозорга рақобатдош товарлар етказиб бераётган мазкур корхоналарда мингга яқин ишчи-ходимлар меҳнат қилаётган бўлса, шундан қарийб 70 фоизи ёшлардир. Бу йигит-қизлар ўзлари қизиққан соҳа бўйича билим олиб, давр талабига мос шарт-шароитда ишлаётгани, Ватанимиз тараққиёти йўлида хизмат қилаётгани, энг муҳими, ҳаётидан мамнун эканликларини билдиради.

Шубҳасиз, юртимизнинг ҳар бир фуқароси, хусусан, биз, ёшлар ҳам эртанги кунимиз янада фаровон, Ўзбекистонимиз бундан-да гуллаб-яшнашини, энг ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллашини истаймиз. Бунинг учун Президент сайловида фаол иштирок этишимиз жуда муҳим. Бу биз кўзлаган янги марралар, улкан мақсадларга эришишнинг асоси бўлиб хизмат қилади.

 

Ойгул ТОЖИДДИНОВА, Избоскан транспорт  касб-ҳунар коллежи ўқувчиси:

— Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тобора яқинлашгани сайин ҳаяжоним ортаяпти. Чунки мен илк бор овоз бераман. Сайловнинг моҳияти, аҳамияти ҳақидаги кўникмаларим ошишида, сайлов қонунчилигига доир билимларим мустаҳкамланишида маҳалламиз ва коллежимизда ҳуқуқшунос мутахассислар билан ўтказилган мулоқотлар айни муддао бўлди. Қолаверса, туманимиздаги ўзим овоз берадиган 446-сайлов участкасига бориб, сайловчилар учун яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишдим.

Сайловолди жараёнида мен каби биринчи марта овоз берадиган ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга катта аҳамият қаратилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бундай юксак эътибор замирида ҳар бир йигит-қиз сайлов ҳуқуқидан эмин-эркин фойдаланиб, мустақил ҳамда онгли равишда қарор қабул қилишига кўмаклашиш турганини англаш қийин эмас. Дарҳақиқат, сайловда қатнашиш катта масъулият демакдир.

Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва уни янада ривожлантиришга эътибор кучаймоқда. Жумладан, ёш тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида имтиёзлар жорий этилган. Мен ҳам кўплаб тенгқурларим қатори шундай қулайликлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаяпман. Коллежда ўқиш билан бирга, тадбиркорлик фаолиятимни ҳам йўлга қўйганман. Миллий қўғирчоқлар ҳамда бошқа совғабоп буюмлар тайёрлаш цехини очиб, ўн нафар тенгдошимни доимий иш билан таъминлаганман. Шу йили “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказилган “Менинг бизнес ғоям” республика танловида ғолиб чиқиб, фоизсиз кредит олишга эришдим.

Буларни айтишимдан мақсад шуки, жорий йилнинг 4 декабрь куни бўладиган сайловда иқтисодиёт соҳасида кечаётган самарали ислоҳотларни янада юксак босқичда давом эттириш, янги имкониятларни яратиш ғоялари ифодаланган Сайловолди дастурини илгари сурган номзод учун овоз бермоқчиман.

 

Жаҳонгир МИРЗОҚУЛОВ, Қоракўл туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ўқитувчиси:

— Ёшим йигирма саккизда. Университетни тамомлаб, меҳнат фаолиятимни болаларга инглиз тилидан сабоқ бериш билан бошладим. Ҳозиргача ўндан зиёд шогирдим “Билимлар беллашуви”нинг вилоят ва республика босқичларида совриндорлар сафидан ўрин олди. Ўқувчиларим мисолида таъкидлаш ўринлики, бугун ўсиб келаётган авлод юксак заковати ҳамда салоҳияти билан жаҳон тамаддунига ҳисса қўшган аждод-ларимизнинг муносиб издошлари бўлиб улғаймоқда. Умуман, биз, ёшларга жуда катта имкониятлар муҳайё этилган. Шаҳару қишлоқларимизда замонавий таълим муассасалари, спорт мажмуалари, маданият саройлари қурилганки, ҳаммаси яхши илм эгаллаб, етук кадр бўлиб етишишимиз учун қилинган эзгу саъй-ҳаракатлардир. Ўқувчилар билан суҳбатлашганда, тенгқурларимиз билан бўладиган мулоқотларда булар ҳақида доимо ғурурланиб гапирамиз. Буларнинг барчаси, шубҳасиз, мустақилликнинг илк кунлариданоқ мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида қабул қилинган тегишли қонунлар ҳамда ноёб дастурлар асосида олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасидир.

Мен Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди дастурлари билан танишиб чиққанимда, уларда таълим тизимини модернизация қилиш, соҳадаги айрим камчиликларни бартараф этишга доир илғор таклиф ва ғоялар илгари сурилгани эътиборимни тортди. Сайловда муносиб номзод учун овоз бераман.

 

Севара КУЗИБЕКОВА, Гулистон давлат  университети талабаси,  сузиш бўйича уч карра Ўзбекистон, икки карра Осиё чемпиони:

— Етти ёшимдан буён спорт билан шуғулланаман. Ҳозирги кунда педагогика ва психология йўналишларида мутахассислик сирларини ўрганиш билан бирга, Сирдарё -вилояти сув спорти турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида синхрон сузиш бўйича мураббийлик қилаяпман.

Юртимизда тинчлик-осойишталик, иқтисодий-ижтимоий тараққиёт, таълим ва ёшлар масаласига қаратилаётган эътибор спорт ривожида муҳим аҳамият касб этаётгани, жумладан, болалар спорти тобора равнақ топиб бораётгани халқаро ҳамжамият томонидан ҳам юксак эътироф қилинаётир. Республикамизнинг чекка, олис ҳудудларида ҳам замонавий спорт объектлари фаолият кўрсатаётгани, уларда минглаб ўғил-қизлар спортнинг ўттиздан зиёд тури билан мунтазам шуғулланаётгани қувонарлидир. Бу ўз самарасини бераётганига шу йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинларида яна бир бор гувоҳ бўлдик. Жаҳон ареналарида шоҳсупанинг юқори поғоналарини эгаллаб, ҳеч кимдан кам эмаслигини исботлаётган ёш спортчиларимиз орасида қизларнинг ҳам сафи кенгайиб бораётгани диққатга сазовор.

Мана шундай ютуқ ва зафарларимиз, осуда ҳамда файзли кунларимизнинг -бардавомлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок -этамиз ва ўзимиз муносиб, деб билган номзодга овоз берамиз!

«Халқ сўзи» мухбирлари 

ёзиб олди.

 

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР