XS.UZ
Ватан тараннуми «Гул олмаган гўзаллар» Истеъдодли ёшлар — юрт келажаги Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Касбидан эъзоз топган устоз Ғамхўрликдан обод кўнгиллар Эзгулик зиёси Дўстона ва амалий руҳдаги учрашувлар Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг Бмт Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Суббота, 18 Июль 2015
Суббота, 18 Июль 2015 05:00

Самимий қутловлар

 

 

 

Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ислом Каримов Жаноби Олийларига


Муҳтарам Президент
Жаноби Олийлари!

Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан Сизга ва мамлакатингиз халқига мен ва рафиқам Мишель Америка халқи номидан энг яхши тилакларимизни йўллаймиз.

Бутун дунё мусулмонлари қатори бизнинг кўп сонли ва фаол америкалик мусулмонлар жамоаси ҳам Рамазон ойи давомида маънавий-руҳий янгиланиш ва сидқидилдан адо этилган амаллар орқали Яратганга янада яқинроқ бўлишга интилди.

Бу ой иймон-эътиқод туфайли англаб етиладиган, ўз вақтини яқин кишилар даврасида ўтказиш, ночор ва муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш, ақлу заковат ва тинчлик ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш дамлари бўлди. Шу билан бирга, бу ойда рўза тутиш ва ибодат анъаналари бизнинг барчамиз эъзозлайдиган умумбашарий қадриятларни ёдга солди.

Кириб келаётган йил Сизга шодлик ва қувонч, фаровонлик ва бахт олиб келсин. Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Самимият ила,

Барак Обама,
Америка Қўшма Штатлари
Президенти


Шу жумладан:

Сингапур Республикаси Президенти Тони Тан Кенг Ям;

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

Абу Даби Амирлиги Валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари бош қўмондони Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;

Иордания Подшоҳи Абдуллоҳ Иккинчи бин ал-Ҳусайн;

Ўмон Султони Қобус бин Саид;

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Ас-Сиси;

Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний;

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Таййиб Эрдўған;

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон;

Қирғиз Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев;

Ислом ҳамкорлиги ташкилоти Бош котиби Ияд бин Амин Маданий

йўллаган табрикларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар билдирилган.

Қутловлар келиши давом этмоқда.

 

 

 

Чоп этилган бўлим: РАСМИЙ

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Чоп этилган бўлим: Расмий Ҳужжатлар

Самарқанд шаҳридаги “Net product lux” корхонасида меҳмонхоналар учун мўлжалланган 80 турдаги санитария-гигиена маҳсулотлари тайёрланмоқда.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Италияда “EXPO Milano — 2015” умумжаҳон кўргазмаси доирасида қуритилган мева ҳамда ширинликлар тақдимоти бўлиб ўтди.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Суббота, 18 Июль 2015 05:00

Битирувчилар учун иш ўринлари

Қизилтепа туманидаги “Ванғози баракали ҳосили” кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан нон ва қандолат маҳсулотлари тайёрлаш корхонаси ишга туширилиши эвазига 10 нафар коллеж битирувчисининг бандлиги таъминланди.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Истиқлол йилларида ҳаётимизда туб ўзгаришларга замин яратган муҳим саналар жуда кўп. Улар орасида 1996 йилнинг 19 июли алоҳида аҳамиятга эга. Негаки, шу куни Президентимиз ташаббуси билан Асака шаҳрида йирик автомобиль заводи ишга туширилди.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Суббота, 18 Июль 2015 05:00

Ҳам ҳордиқ, ҳам даромад

Навоий кон-металлургия комбинати қошида ташкил этилган меҳнат ва дам олиш оромгоҳларида тизимда меҳнат қилаётган ходимлар фарзандлари ҳамда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳордиқ чиқаришмоқда.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллигига қизғин тараддуд кўрилаётган шу мунаввар кунларда юртимизнинг ҳар бир гўшасида бунёдкорлик, ободончилик юмушлари янада авж олмоқда. Эзгу ниятлар, улкан мақсадларни кўзлаб амалга оширилаётган бу каби ишлар инсон ва унинг манфаатларига қаратилганлиги билан янада қадрлидир.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Ватанимиз мустақиллигига ҳадемай 24 йил тўлади. Бу давр мобайнида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси, энг аввало, турмушимиз тобора фаровонлашаётганида, эришаётган муваффақиятларимиз дунё ҳамжамияти томонидан муносиб эътироф этилаётганида яққол намоён бўлмоқда.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Суббота, 18 Июль 2015 05:00

Сариқўрғон синоатлари

Сариқўрғон — Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида, Сўх дарёсининг қуйилиш қисмида жойлашган сўлим қишлоқ. Бу манзил ўзига хос табиати, мўътадил иқлими, асрлар қаърига яширинган сир-синоатлари билан маълуму машҳур.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Сахифа 1, барчаси 2

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган