Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 14 Август 2014
XS.UZ
"ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби Ўзбек спорти: бугунги натижалар биз учун якуний марра эмас Ўзбекистонлик ижрочиларнинг маҳорати Варшавада эътироф этилди Президент: мактаб ўқувчилари томонидан 310 та оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилган 54 мамлакатга мева-сабзавот экспорт қилинди, кўплаб янги бозорлар ўзлаштирилди Ҳудудларда йирик логистика марказлари ташкил этилиши мумкин Президент қиш-баҳор мавсуми учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлашда сусткашликка йўл қўйган айрим вилоятларни танқид қилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига келди Шавкат Мирзиёев: қиш-баҳор мавсумида халқимиз дастурхони сархил мевалар, сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўкин бўлиши Президент: олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар содир этилмоқда Ҳафта охирида мамлакатимизда қор ёғиши мумкин Ўзбекистон ва Германия фавқулодда вазиятларда аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилади Тошкент, Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига янги прокурор тайинланди «Тошкент» РФБ савдо айланмаси 2,6 маротабага ошди Қонунчиликдаги янгилик: бир неча касб ва лавозимда ишлагайдиганлар учун 50 фоиздан кўп ҳақ тўланмайди Охирги беш йилда товар белгилари бўйича қарийб 13,4 мингта талабнома келиб тушди Тадбиркорлар учун яна бир қулайлик: Товарларни реэкспорт қилишда рухсатнома олиш тартиби бекор қилинди 10 000 АҚШ долларини сотаётган валютафуруш жиноят устида қўлга олинди
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 14 Август 2014

23 йил — кўҳна тарих олдида кўз очиб юмгунчалик фурсат. Бироқ ана шу қисқа давр мобайнида халқимиз ҳаётида улкан ўзгаришлар юз берди. Асрларга татигулик ютуқлар қўлга киритилди. Кўнгиллардан бошланган ободлик шаҳару қишлоқларимиз қиёфасида ўз аксини топиб бормоқда. Бунга бошқа ҳудудлар қатори тобора гуллаб-яшнаётган Қорақалпоғистон Республикаси мисолида ҳам амин бўлишимиз мумкин.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан хорижий мамлакатлар илмий-экспертлар доиралари вакилларидан қутловлар келиши давом этмоқда. Жумладан, Латвияда инглиз тилида нашр этиладиган “The Baltic Course” журналининг ношири ва бош муҳаррири, иқтисод фанлари доктори, Балтия халқаро академияси профессори Ольга Павук “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида мамлакатимизнинг истиқлол йилларида эришган натижалари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Четверг, 14 Август 2014 11:44

Қуёш энергияси ва фаровонлик

Бугунги кунга келиб дунё ҳамжамияти энергия ишлаб чиқаришда қўшимча имкониятларни юзага чиқариш давр талаби эканлигини чуқур англаб етди. Зеро, муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларини излаб топиш ва уларнинг самарадорлигини оширишнинг сабаб ва омиллари жуда кўп.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Четверг, 14 Август 2014 11:44

Қишлоқнинг экспортчи корхонаси

Наманган туманининг Ровустон қишлоғида ташкил этилган “Нафис текс гроуп” масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини ташқи иқтисодий муносабатларни йўлга қўйишдан бошлади. Бизнес лойиҳанинг ўзига хос жиҳати шундаки, корхона тўлиқ экспорт учун ишлайди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 14 Август 2014 11:33

Оиланинг янги бизнеси

Жалақудуқ туманилик Аъзамжон Темиров ўз оилавий корхонасида чинни буюмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. У гарчи кулоллик билан аввал шуғулланмаган бўлса-да, бу соҳани обдан ўрганиб, мазкур лойиҳани рўёбга чиқарди. 

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 14 Август 2014 11:28

Кўчма меҳнат ярмаркаси

Қоракўл туманида ташкил этилган вилоят кўчма меҳнат ярмаркасида қатнашган Дилдора Саъдуллаева уйига мамнун ҳолда қайтди.

Қоракўл тиббиёт коллежини тугатган Дилдорага туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира вазифасида ишлаш учун йўлланма берилди. Шу тариқа бу қиз тумандаги  меҳнат ярмаркалари шарофати билан ишга жойлашган 185-фуқаро бўлди. 

Умуман, ушбу тадбирда 21 корхона ва ташкилот ўзининг жами 369 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Ярмарка якунига кўра, 28 нафар йигит-қизга ихтисослигидан келиб чиққан ҳолда ишга йўлланмалар тақдим этилди. 65 нафар фуқарога эса меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий тушунчалар берилди. Худди шундай кўчма ярмаркалар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам бўлиб ўтди.

 

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 14 Август 2014 11:27

Оқтомнинг равон йўллари

Янгиқўрғон туманидаги Оқтом қишлоғи тоғлар этагида жойлашган. Бу сўлим маскан инфратузилмаси тобора яхшиланиб бормоқда.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 14 Август 2014 11:12

Муқаддас бурч масъулияти

Бугун Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилишни хоҳламайдиган йигит йўқ. Мана, ўзимдан қиёс. Болалик орзуим сабаб, олис бир қишлоқдан келиб, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ўқияпман.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 14 Август 2014 11:11

Кичик сармоя, катта натижа

Зоминлик Шаҳло Ҳамидова бундан тўрт йил аввал 3 миллион сўмлик микрокредит билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаган эди.

Унинг меҳнатсеварлиги ҳамда тайёрланаётган маҳсулотнинг юқори сифати мижозлар сонининг ортишига, оилавий бизнеснинг равнақ топишига олиб келди. Айни пайтда тадбиркор аёл раҳбарлик қилаётган ва эндиликда “Моҳинур-Инобат” деб ном олган мазкур корхона томонидан мижозларга буюртма асосида кўрпа-тўшак, чойшаб ҳамда замонавий кўринишдаги турли пардалар етказиб берилмоқда.

Шу йилнинг ўзида “Моҳинур-Инобат” хусусий корхонаси фаолияти кенгайиши эвазига 10 та қўшимча иш ўрни яратилди. 

 

Тожиддин ҚАМАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Мамлакатимизда банк тизимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ молия муассасалари барқарорлиги таъминланиб, ликвидлиги изчил ошиб бормоқда. Бунда, шубҳасиз, уларнинг фаолиятига оид ташкилий-ҳуқуқий пойдевор халқаро стандартларга мувофиқ янада такомиллаштирилаётгани салмоқли роль ўйнаяпти.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Сахифа 1, барчаси 2

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР