На қилдим санга ман, ёрим
  • 05 Апрель 2014

На қилдим санга ман, ёрим

На қилдим санга ман, ёрим, жамолингдин жудо қилдинг,
Бошимда гарди ғамни чун чароғи осиё қилдинг.

 

Ҳамиша куйдуруб шамъи фироқинг бирла жонимни,
Мани парвонани хокистарини зери по қилдинг.
Жудолиғ айлар экансан, аё Лайливаши Ширин,
Не деб аввал ўзунгға ман ғарибни ошно қилдинг.
Нигоро, бори ғам бирла фақиру нотавон айлаб,
Алифдек қоматимни лом алиф янглиғ дуто қилдинг.
Фироқинг осмонидин солиб бир барқи олам сўз,
Вужудим хирманин ўртаб, адо қилдинг, адо қилдинг.
Ўшал рўзе: Билурмусан мани деб айтдинг, эй ёрим,
Бале дедим, сани суйдим, балога мубтало қилдинг.
Аё дилбар, Ҳувайдодек балокашни эшикларда,
Солиб кўздин бенаво, зору гадо қилдинг.

ҲУВАЙДО.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Хазина қидирган одам Асл олтин »