XS.UZ
Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон — Хитой: сиёсий мулоқотлар янада фаоллашмоқда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш — устувор мақсад Осойишталик ва барқарорликни таъминлашда самарали ёндашув Эзгу ислоҳотларнинг олтин даври Самарқанд шаҳри дунёга машҳур архитекторни ҳайратга солди Судьялар қасамёд қабул қилди Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш тўғрисида қўшма Ўзбекистон Президенти Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши делегациясини қабул қилди Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонига ташриф буюради Маърифий исломнинг ҳақиқий қадриятларини қатъий илгари суриш йўлида Ван Чэн: Ўзбекистон билан ҳамкорликда янада улкан ютуқларга эришамиз Юқори аниқликдаги ўлчов воситалари Халқларимиз дўстлигининг ёрқин ифодаси Парламентлараро алоқалар кенгаймоқда Профилактика самарадорлигини оширишнинг муҳим омили Фуқароларнинг қонуний талаблари — эътиборда Интернет қаршисидаги бола «Нурли мангулик» Томорқадан келаётган барака Ўзбекистон ва Эрон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифи тўғрисида Барча лойиҳа ва дастурлардан асосий мақсад – инсон манфаатларини таъминлашдир Яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида Эл-юрт ардоғидаги шоира Яна бир автомобиль заводи қурилади Нефть-газ ва энергетика: улкан салоҳият, кенг имконият «Замонавий жаҳон архитектураси»
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 23 Май 2014
Пятница, 23 Май 2014 11:31

Тошқин келтирган зарар

 

 

 

Болқон давлатларида рўй берган сув тошқинлари улар иқтисодиётига миллиардлаб евро миқдорида зарар етказди, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида.

Масалан, Босния ва Герцеговина ҳудудининг 40 фоизида тиклаш ишларини амалга оширишга тўғри келади. Табиий офат туфайли ушбу мамлакат инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳамда тураржой бинолари жиддий зиён кўрди. Икки мингдан ортиқ кўчкилар содир бўлди. Сербияда эса сув тошқинлари 3,5 минг километрдан зиёд автомобиль йўлларини фойдаланишга яроқсиз аҳволга келтирди. Темир йўлларнинг ҳам 30 фоиз қисми ишдан чиқди.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Пятница, 23 Май 2014 11:30

Метеорит ёмғири

 

 

 

Астрономлар 23-25 май кунлари самода охирги ўн тўрт йил ичидаги энг йирик метеорит ёмғири кузатилишини маълум қилишди.

Ушбу табиат ҳодисаси, айниқса, 24 майда фаол кузатилади. Яъни мазкур санада дунёнинг турли нуқталарида соатига 200 тагача метеоритни кўриш мумкин. Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, бу галги “юлдузлар қулаши” охирги 250 йилдаги энг ёрқини ҳам бўлади.

 

 

 

 

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА

 

 

 

Биринчи чоракда Европада автомобиллар савдоси ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 7,4 фоиз ошди.

Бундай ижобий ҳолат апрелда ҳам давом этди. Хусусан, ушбу ойда Европа Иттифоқига аъзо давлатларда савдо ҳажми 2013 йилдаги натижалар билан қиёслаганда, 4,6 фоиз ўсган. Бунда Италия, Франция, Буюк Британия ҳамда Испаниянинг сезиларли улуши бор. Ўтган ойда, айниқса, Португалияда енгил автомобилларга бўлган талабнинг бирданига 53,1 фоиз ортгани кўпчилик учун кутилмаган янгилик сифатида баҳоланмоқда.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Пятница, 23 Май 2014 11:29

Рақобатга киришмоқчи

Интернетдан фойдаланувчиларга теле ва видео хизматлар кўрсатувчи “Netflix” (АҚШ) компанияси Европа бозорини ҳам эгалламоқчи.

Гап шундаки, мазкур провайдер тез орада Германия, Франция, Австрия, Швейцария, Бельгия ҳамда Люксембург мамлакатлари аҳолиси учун обунани йўлга қўйиш ниятида. “Netflix” шу пайтгача “кўҳна қитъа”да Скандинавия, Бирлашган Қироллик давлатлари ва Голландияда ўз хизматларини жорий этган эди.

АҚШ компанияси айни пайтда қарийб 48 миллион абонентга эга. “Netflix” Европада қамровини кенгайтирса, “Amazon.com” интернет-сервиси ва “Canal Plus” телеканали билан рақобатлашишига тўғри келади.

 

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Пятница, 23 Май 2014 11:29

Оққуш парвозидек мафтункор

Бадиий гимнастиканинг таърифи шу ифодада мужассам, деб айтсам, муболаға бўлмас. Болалигимда телевизор орқали гимнастикачи қизларнинг оққушдек ҳаракатларини илк бор кузатганимда, уларга чин дилдан ҳавас қилган эдим. Келгусида мен ҳам улар даврасига қўшиламан, дея кўнглимга туккандим.

Чоп этилган бўлим: ЭНГ ГУЛЛАГАН ЁШЛИК ЧОҒИМДА
Пятница, 23 Май 2014 11:28

«Ёшлар кўли» эпкинлари

...Отамурод бобо “Ёшлар кўли” яқинида жойлашган маҳаллада истиқомат қилади. Бугун саксон ёшдан ошган. Кўп йиллар ҳайдовчилик қилди. Собиржон ота ҳам саксонга яқинлашди. Улар бир маҳалладан, қўшнилар. “Ёшлар кўли”да қурилиш, ободонлаштириш ишлари бошланган кунданоқ маҳалладошлар бу ерга келиб, хайрли ишларни кузатиб боришди.

Чоп этилган бўлим: ЭНГ ГУЛЛАГАН ЁШЛИК ЧОҒИМДА
Пятница, 23 Май 2014 11:25

Мумтоз анъаналар илҳоми

Илк марта улкан дарахтнинг тасвирини оппоқ қоғозга қайта-қайта солганимни яхши эслайман. Энди ўйласам, она-табиатга шайдолик қўлимга қалам тутқазган экан. Бу ихлос бора-бора кенг далалар ва даштликларни қамраб олдики, уларда қўнғироғини жаранглатиб, вазмин қадам ташлаётган туялар карвони ижодий ишларимнинг илҳомчиси бўлиб қолди.

Чоп этилган бўлим: ЭНГ ГУЛЛАГАН ЁШЛИК ЧОҒИМДА
Пятница, 23 Май 2014 11:23

Нон таъми меҳрдан

Бу йил Андижон молия-иқтисодиёт коллежини “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши бўйича тамомлайман. Ёшларга берилаётган эътибор туфайли тақдирим истиқболларини ҳозирданоқ белгилаб олдим. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Менинг бизнес ғоям” танловида қатнашиб, вилоят босқичида ғолиблар сафидан ўрин эгалладим.

Чоп этилган бўлим: ЭНГ ГУЛЛАГАН ЁШЛИК ЧОҒИМДА
Пятница, 23 Май 2014 11:19

Тил билганга олам чароғон

Киши ниманики орзу қилса ва шу йўлда астойдил ҳаракат қилса, албатта, мақсадига эришади. Ўзимдан мисол, ёшлигимда сўлим шаҳримизда, қолаверса, ойнаи жаҳон орқали дунёнинг турли бурчагидан жонажон Ўзбекистонимизни томоша қилиш учун келган бир гуруҳ меҳмонларни бошлаб, уларга бой тарихимиз ва санъатимиз тўғрисида сўзлаб бераётган таржимонларни кўриб, ҳавас қилардим. 

Чоп этилган бўлим: ЭНГ ГУЛЛАГАН ЁШЛИК ЧОҒИМДА
Пятница, 23 Май 2014 11:18

Табиат мулки ва инсон бурчи

Ҳар йили “Биологик ранг-баранглик тўғрисида”ги Конвенцияни ратификация қилган давлатлар, жумладан, Ўзбекистонимизда ҳам 22 май — Халқаро биологик ранг-баранглик куни сифатида кенг нишонланади. Шу кунларда мазкур сана муносабати билан жойларда турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Кеча пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Глобал экологик жамғарманинг мамлакатимиздаги Кичик грантлар дастури, БМТ Тараққиёт дастури ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган семинар ҳам ушбу экологик байрамга бағишланди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Сахифа 1, барчаси 2

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган