XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
САЙЛОВ 2016

САЙЛОВ 2016 (184)

28 ноябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмоновнинг Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаровнинг Тошкент вилояти сайловчилари
билан учрашуви 28 ноябрь куни бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмайдиган сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериши давом этмоқда.

Сайловчилар ўз хоҳиш-иродасини эркин ва онгли равишда билдириши демократик -сайловларнинг ажралмас қисми бўлиб, фуқароларнинг ахборот ҳуқуқи кафолати таъминланган шароитдагина уни амалга ошириш мумкин.

Сайлов қонунчилиги қоидаларига қатъий риоя қилиш сайловларни эркин, очиқ, адолатли ўтказишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси -Президенти сайловига тайёргарлик кўриш жараёнида фуқаролар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг сайлов қонунчилигига оид билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш орқали сиёсий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Саноқли кунлардан сўнг бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан мамлакатимиз сиёсий майдонида номзодлар ўртасида кураш қизғин давом этмоқда. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов Сайловолди дастурининг ташвиқоти жойларда ишончли вакиллар учрашувларида сайловчиларнинг фаол иштирокида олиб борилмоқда.

Ишончли вакиллар номзод Сайловолди дастурида белгиланган миллий тикланишдан миллий юксалишга эришиш ғоясини амалга ошириш, ички сиёсатда иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишига, халқимизнинг фаровонлиги ошишига эришиш, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, ташқи сиёсатда миллий манфаатларни ҳимоялаш ва мақсадли илгари суриш, Ўзбекистон халқининг миллий-маданий ва ­маънавий-ахлоқий қадриятлари, урф-одатларини сақлаш ва бойитиш мақсади билан қатнашмоқда.

Испаниянинг Барселона шаҳрида Ўзбекистон Республикасида шу йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловига бағишланган конференция ташкил этилди. Тадбир мамлакатимизнинг Мадриддаги элчихонаси, Испания Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Осиё билан маданий алоқалар институти ҳамда Барселона Халқаро муносабатлар маркази ҳамкорлигида ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ишлари ҳал қилувчи паллага кирди. Таъкидлаш жоизки, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, овоз бериш жараёнини қонун талабларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этишда сайлов комиссияларининг муҳим бўғини — участка сайлов комиссияларининг ўрни ва аҳамияти жуда катта.

25 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари, халқаро кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмоновнинг Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашуви 25 ноябрь куни бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Сарвар Отамуратовнинг ишончли вакиллари томонидан ҳозирги вақтгача 150 та ана шундай учрашув ўтказилиб, уларда 23 минг нафардан зиёд сайловчилар қамраб олинди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашди.

24 ноябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмоновнинг Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг ривожланган демократик давлатлар қаторидан жой олиши — юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсадлардан биридир. Мамлакатимиз ўтган даврда турли қийинчиликларни енгиб ўтиб, ривожланиш йўлидан дадил бормоқда. Ваҳолонки, бир пайтлар айрим эксперт доираларида Ўзбекистон тараққиёт йўли муваффақиятига ишонмаганлар ҳам бўлган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси қизғин паллага кирган шу кунларда мазкур муҳим сиёсий тадбирнинг қонунчиликка биноан, демократик талабларга мувофиқ тарзда ўтишини таъминлаш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Эътиборлиси, сайловолди жараёнида партиялараро рақобат, фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти ҳамда ижтимоий фаоллиги яққол намоён бўлаяпти.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+