XS.UZ
Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон — Хитой: сиёсий мулоқотлар янада фаоллашмоқда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш — устувор мақсад Осойишталик ва барқарорликни таъминлашда самарали ёндашув Эзгу ислоҳотларнинг олтин даври Самарқанд шаҳри дунёга машҳур архитекторни ҳайратга солди Судьялар қасамёд қабул қилди Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш тўғрисида қўшма Ўзбекистон Президенти Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши делегациясини қабул қилди Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонига ташриф буюради Маърифий исломнинг ҳақиқий қадриятларини қатъий илгари суриш йўлида Ван Чэн: Ўзбекистон билан ҳамкорликда янада улкан ютуқларга эришамиз Юқори аниқликдаги ўлчов воситалари Халқларимиз дўстлигининг ёрқин ифодаси Парламентлараро алоқалар кенгаймоқда Профилактика самарадорлигини оширишнинг муҳим омили Фуқароларнинг қонуний талаблари — эътиборда Интернет қаршисидаги бола «Нурли мангулик» Томорқадан келаётган барака Ўзбекистон ва Эрон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифи тўғрисида Барча лойиҳа ва дастурлардан асосий мақсад – инсон манфаатларини таъминлашдир Яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида Эл-юрт ардоғидаги шоира Яна бир автомобиль заводи қурилади Нефть-газ ва энергетика: улкан салоҳият, кенг имконият «Замонавий жаҳон архитектураси»
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 30 Апрель 2015

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Венгрия ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалар, савдо, сармоя, экспорт-импорт, молия-банк, ёқилғи-энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат саноати, электрон маҳсулотлар ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, маркетинг, суғурта, ахборот технологиялари, кичик бизнес ва коммунал соҳалар учун масъул вазирлик ҳамда идоралари, компания ва концернлари раҳбарлари иштирок этди.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

“Ўзэкспомарказ” мажмуида Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳамда Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш саноати корхоналарининг тармоқ саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси иш бошлади.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Яқинда БМТнинг бир гуруҳ нуфузли олим ва таҳлилчилари томонидан жаҳоннинг энг бахтли мамлакатлари янги рейтинги тузилиб, эълон қилинди. Уни тайёрлаш чоғида дунёнинг 158 та давлатидаги тегишли кўрсаткичлар таҳлил этилди.

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ
Четверг, 30 Апрель 2015 15:14

Инсон қадри улуғ, хотираси абадий

Инсон хотиралар билан яшайди. Кечаги куннинг машаққатларини эслаб, оғир дамларни бугунги фараҳбахш ҳаёт билан муқояса қилсак, эзгулик, яхшиликни улуғлаб яшашга кўпроқ интиламиз. Президентимизнинг ташаббуси ва таклифига биноан, 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида нишонланиши замирида ҳам кишиларни эзгуликка ундаш фалсафаси мужассам.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 30 Апрель 2015 15:13

Юбилей медаллари топширилди

Юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Хоразм вилоятида ҳам Президентимизнинг 2015 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушидаги Fалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида”ги ҳамда шу йил 6 мартдаги “1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонларига мувофиқ, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари моддий ҳамда маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Мамлакатимизда барча соҳаларда техник ва технологик янгиланиш ҳамда модернизациялаш ишлари изчил амалга оширилиб, меҳнатни муҳофаза этиш маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 30 Апрель 2015 15:09

Илм-фан ютуқлари ва тараққиёт

Кеча пойтахтимиздаги “Кўргазма савдо маркази” мажмуасида Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси очилди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзавтосаноат”, “Ўзфармсаноат”, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзқурилишматериаллари” “Ўзэлтехсаноат” компаниялари, Ўзбекистон Фанлар академияси, Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ЁИҲ, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти ҳокимликлари томонидан ташкил этилди.

Чоп этилган бўлим: ФАН ВА ТАЪЛИМ

29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда “Ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш масалалари” мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Ижтимоий-сиёсий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳаётда аёлларнинг ўрни ва мақомини юксалтириш Ўзбекистонда давлат сиёсатидаги ўта муҳим устуворлик ҳисобланади. Шу мақсадда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, оила институтини, оналик ва болалик муҳофазасини янада кучайтириш бўйича самарали чора-тадбирлар қабул қилинмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимиз давлат ҳамда жамият бошқарувининг барча бўғинида, суд-ҳуқуқ тизими, нодавлат ташкилотлар фаолияти, ижтимоий тизимларда, умуман олганда, жамиятимиз ҳаётининг ҳамма соҳасида аёлларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти даражаси ҳамда ижтимоий фаоллиги ошиб бораётганини кузатиш мумкин. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг 17 фоизини, Қонунчилик палатаси депутатларининг 16 фоизини аёллар ташкил этади, юзлаб аёллар халқ депутатлари вилоят, шаҳар ҳамда туман Кенгашларида фаол меҳнат қилмоқда. Ўзбекистонда иш олиб бораётган тадбиркорларнинг 35 фоизи, фермерларнинг 10 фоизи аёллардан иборатдир.
Ўзбекистонда аёллар ўз билими ва тажрибаси, малакаси ҳамда маҳорати боис кўпгина соҳаларда етакчи ўринни эгаллашган. Ҳаётимизда борган сари муҳим аҳамият касб этаётган соҳа ва тармоқлар тараққиётини, фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик, юқори технологияларга асосланган замонавий соҳалар, илм-фан, тиббиёт, таълим ва тарбия, маданият ҳамда санъат ва бошқа жабҳаларни аёлларнинг иштирокисиз тасаввур қилиш қийин.
Юртимизнинг аёллар ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳар томонлама муҳофаза этиш соҳасидаги тажрибаси ва қўлга киритган муваффақиятлари, уларнинг давлат ҳамда жамият ҳаётидаги фаол иштироки таъминлангани бугун дунё миқёсида катта қизиқиш уйғотмоқда. Хусусан, бу мавзу юқори даражаларда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги сингари кўп томонлама институтлар ҳамда бошқа ташкилотлар доирасида кўриб чиқилмоқда ва муҳокама этилмоқда.
Масалан, яқинда БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида ташкилотнинг 193 аъзо мамлакати ўртасида “Аёлларнинг ижтимоий ҳимояси — Ўзбекистон касаба уюшмаларининг устуворликларидан бири” мавзуидаги ахборот материали тарқатилди.
Унда мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аёлларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилган. Бу мамлакат аёлларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, жамият ва давлат қурилишидаги вазифаларнинг ҳал қилинишида уларнинг ўрни ҳамда мақомини оширишга кўмаклашаётган муҳим ўзгаришлар давридир.
“Аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимояси, уларнинг фаровонлигини ҳар томонлама яхшилаш учун муносиб шароитларни яратиш Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади, — дея таъкидланган мазкур ҳужжатда. — Ушбу жараёнда мамлакат касаба уюшмалари ҳам фаол қатнашмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳамда меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан тизимли ишларни олиб бораяпти”.
Маълум қилинганидек, шу мақсадларда Касаба уюшмалари Федерацияси ҳузурида Аёллар кенгаши тузилган, тармоқ ва ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳузурида эса аёллар билан ишлаш комиссиялари фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан ишчи аёллар ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш юзасидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётир. Шу тариқа жамоа шартномалари ҳамда битимлар воситасида улар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар яратилмоқда. Ҳужжатда бу борадаги ишларнинг барчаси давлат, касаба уюшмаси ҳамда иш берувчиларнинг ижтимоий шериклиги асосида олиб борилаётгани алоҳида таъкидланган.
Шу билан бирга, аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасидаги мамлакатимиз тажрибаси жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам ўрганилмоқда. Хусусан, ушбу мавзуга доир маълумотлар Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг 57 та иштирокчи давлати ҳамда мазкур ташкилотга ҳамкорлик бўйича 11 шерик мамлакат, ЕХҲТ институтлари ва дала миссиялари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси ҳамда МДҲга аъзо мамлакатлар ўртасида тарқатилди.
Ўзбекистоннинг аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида эришаётган муваффақиятларига нисбатан жаҳон ҳамжамиятида тобора ўсиб бораётган эътибор ҳамда қизиқиш хорижий мамлакатларда бўлиб ўтаётган турли тадбирлар — брифинг, тақдимот маросимлари ва учрашувлар чоғида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Унда иштирокчилар — гендер тенглиги масалалари билан шуғулланадиган нуфузли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари республикамизда давлат ва жамият ҳаётида аёлларнинг ўрни ҳамда мақомини юксалтириш бўйича олиб борилаётган ишларни ижобий баҳоламоқда.
Жумладан, “Европа аёллари лоббиси” халқаро ташкилотининг Италия бўлими бош котиби Мария Боттарелли аёлларнинг иш билан таъминланиши ва уларнинг жамиятдаги мақоми оширилишида касаба уюшмалари ташкилотларининг алоҳида ўрни борлигини таъкидлади. Унинг фикрича, Ўзбекистонда бу борада амалга оширилаётган ишлар аёллар имкониятларини кенгайтиришга ҳамда тенглик асосида жамиятнинг барча соҳасида улар ҳар томонлама иштирок этишига йўналтирилган “БМТ ҳаракатлари Пекин платформаси”нинг (“Platform of Action of Beijing”) муҳим қисми ҳисобланади.
— Эркаклар ва аёллар ўртасидаги маошларда фарқларни қисқартириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар ҳам диққатга сазовордир, — дейди у. — Айни пайтда Европа Иттифоқининг 2010 — 2015 йилларга мўлжалланган стратегиясида айни шу мақсад кўзда тутилган. Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан тадбиркор аёлларнинг қўллаб-қувватланаётгани ҳам эътиборга молик. Уларга “Ишонч телефони” орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши эса айрим бюрократик ҳолатларни бартараф этишга кўмаклашадиган муҳим восита ҳисобланади. Фаол аёллар учун яратилаётган бундай имкониятлар уларнинг шахсий ҳаётига ижобий таъсир кўрсатибгина қолмасдан, бутун жамият фаровонлигининг юксалишига ҳам кўмаклашади.
АҚШ Аёллар ташкилотлари миллий кенгаши раиси, Аёлларни ўрганиш ва ўқитиш институти президенти Сюзан Сканланнинг айтишича, Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқларининг ҳимояси бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар юқори баҳога муносибдир.
— Ўзбекистон қизларнинг таълимнинг бошланғич босқичиданоқ юқори маош тўланадиган касбларга (илм-фан, технология, инженерия ҳамда бошқалар) тайёрланиши нуқтаи назаридан бошқа мамлакатлардан, шу жумладан, Америка Қўшма Штатларидан олдинда, — деб ҳисоблайди у. — Республикага сафарларим чоғида қизлар орасида бундай битирувчиларни кўп учратдим, мен уларнинг саъй-ҳаракатлари ва муваффақиятларидан қувонаман. Аёлларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, айниқса, қишлоқ жойларда аёллар эҳтиёжларига қаратилаётган эътибор алоҳида диққатга сазовордир. Ўзбекистонга биринчи сафарим чоғида бутун мамлакат бўйлаб ҳомиладор аёллар ҳамда ёш оналарга махсус тиббий хизмат кўрсатадиган сайёр гуруҳлар фаолияти билан танишдим. Бу усулни Америкада ҳам бемалол қўллаш мумкин.
Россия ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг амалий сиёсатшунослик кафедраси доценти, сиёсий фанлар номзоди Евгения Махмутованинг фикрича, аёлларни қўллаб-қувватлашнинг ривожланган тизими, шубҳасиз, давлат самарадорлиги, етуклиги ҳамда мустақиллигининг кўрсаткичи ҳисобланади. Унинг айтишича, Ўзбекистон Республикасида аёлларнинг иқтисодий ва фуқаролик ҳуқуқлари таъминланиши юзасидан изчил ишлар олиб борилмоқда.
— Сайлов жараёни ижтимоий йўналтирилганлигининг муҳим тавсифи бўлган 2014 йилдаги парламент сайловлари ҳамда 2015 йилги Президент сайлови бу фикрни тасдиқлади, — деди Е. Махмутова. — Барча участкаларда она ва бола, тиббиёт хоналари жиҳозланди. Шу тариқа овоз бермоқчи бўлган аёллар “Боламни кимга қолдирсам экан?” дея ўйланиб қолишмасдан, ўзларининг сайловчи сифатидаги ҳуқуқларидан фойдаланиш имконига эга бўлдилар.
Давлат ҳамда маҳаллий бошқарув тизимида аёллар тутган ўриннинг аҳамияти ҳам кам эмас. Аёлларнинг республика сиёсий ҳаётига фаол интеграцияси, сиёсий қарорлар қабул қилинишига уларнинг таъсир кўрсатиши Ўзбекистон бошқарув тизимидаги ўзига хослик ҳисобланади.
Фуқаролик жамияти муаммолари тадқиқот маркази (Украина) директори Виталий Куликнинг таъкидлашича, гендер муносабатлари бутун маданиятни, жамият қурилиши, давлат институтлари, қарор қабул қилиш усуллари ҳамда фикрлаш услубини ўзида мужассамлаштиради. Улар тилда, урф-одатларда, санъат ва ҳатто, ишлаб чиқаришда ҳам ўзининг ўчмас изини қолдиради.
В. Кулик ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, жамият ҳамда давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишда уларнинг ўрни ва мақомини ошириш юзасидан салмоқли ўзгаришлар рўй берганини таъкидлади.
— Гендер муносабатларини уйғунлаштиришга умумдемократик жараённинг ажралмас бўлаги сифатида қаралади, — дейди комил ишонч билан эксперт. — Бироқ демократлаштириш ўз-ўзидан автоматик тарзда гендер муаммоларининг ҳал қилинишига олиб келади, деб ҳисоблаш мумкин эмас. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, бунинг учун алоҳида ҳаракат лозим. Ва бу масала бўйича Ўзбекистон бутун Марказий Осиё минтақасига намуна бўлиши мумкин. Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида махсус тузилма — Аёллар кенгаши, тармоқ ҳамда ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳузурида эса аёллар билан ишлаш комиссиялари фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан ишчи аёллар ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш юзасидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жамоа шартномалари ва битимлар воситасида улар учун қўшимча имтиёз ҳамда кафолатлар яратилган. Бундай тажриба ҳатто Европа қонунчилигида ҳам мавжуд эмас.
Экспертнинг айтишича, Ўзбекистонда юқори даражадаги бандликни таъминлашга, ишлайдиган аёлларнинг даромадларини оширишга  йўналтирилган самарали гендер сиёсати ишлаб чиқилган ва у ҳаётга татбиқ этилмоқда, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртларининг битирувчи қизлари бандлиги таъминланишига кўмаклашиш амалга оширилмоқда. “Аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши, уларнинг фаровонлиги ҳамда ижтимоий ҳимояси яхшиланиши бўйича мажмуавий чора-тадбирларнинг амалга оширилиши бўйича Ўзбекистон тажрибаси Марказий Осиё давлатлари учун давлат гендер сиёсатининг модели бўлиши мумкин, айрим масалаларда эса у жинслар тенг ҳуқуқлилиги таъминланишидаги Европа тажрибасини ҳам бойитади”, деб ҳисоблайди В. Кулик.
Деҳли университети (Ҳиндистон) Индрапрастха хотин-қизлар коллежи тарих кафедраси доценти Минакши Кханна хоним мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳолати сезиларли даражада ўсганини эътироф этди.
— Бугунги кунда улар мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида муҳим ўрин тутмоқда, — деди у. — Республикада аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар юқори баҳога лойиқдир. Сиёсий партиялар ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ҳамда вакиллик органларига номзодлар умумий сонидан камида 30 фоизи миқдорида аёлларнинг номзодларини кўрсатишлари лозимлиги қонун билан мустаҳкамлаб қўйилгани менда катта таассурот қолдирган. Шу ўринда Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкилотлари аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш жараёнида фаол иштирок этаётганини ҳам таъкидлашни истар эдим.
Ўзбекистон Республикасида аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва соғлиғини мустаҳкамлаш бўйича ҳаётга татбиқ қилинаётган чора-тадбирлар хорижий оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилмоқда.
Масалан, яқинда Буюк Британияда нашр қилинадиган “Pulse UK” газетаси ўз саҳифасида ушбу мавзуга бағишланган мақолани чоп этди. Унда қайд этилганидек, Ўзбекистонда аёлларга энг фахрли ўрин берилган. Аёлларнинг уйғун ривожланиши, уларнинг катта ижодий ва маънавий салоҳиятини амалда татбиқ этиш учун барча шарт-шароит яратилган. Нашр 2014 йилда республиканинг барча ҳудудида аёллар учун 468 минг 175 та янги иш ўрни яратилганини муштарийлари эътиборига ҳавола қилган. Бутун мамлакат бўйича намунали лойиҳалар асосида замонавий уйлар, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, гўзаллик салонлари, тиббий, соғломлаштириш муассасалари ҳамда спорт мажмуалари қурилаётгани ва фойдаланишга топширилаётгани аёллар турмушини енгиллаштиргани баробарида улар учун янада катта қулайликларни яратмоқда.
Хитойнинг “Дунфан Цзабао” (“Шарқ тонги”) газетаси ҳам ўз ўқувчиларини Ўзбекистонда аёлларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун муносиб меҳнат шароити яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан таништирди.
“Бугунги кунда жамоа шартномалари ва битимларига аёлларнинг ижтимоий ҳимояси сифати ҳамда самарадорлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни ўз ичига олган махсус бўлим киритилган, — дея ёзилади газетада. — Шу тариқа аёлларнинг мақбул даражадаги бандлиги, ишлайдиган аёлларнинг даромадларини ошириш таъминланмоқда, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини иш билан таъминлашга кўмак кўрсатилмоқда. Корхона ва ташкилотларда 2 яшардан 3 ёшгача болалари бўлган ёш оналарга жамоа шартномалари асосида моддий ёрдам ҳам берилаяпти. Нодавлат жабҳасидаги корхоналарда меҳнат қиладиган оналар учун иш ҳақи сақланган ҳолда, ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти белгиланган. Икки яшаргача болалари бўлган ишчи аёллар болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслардан фойдаланишади, бу танаффус иш вақтига киритилган бўлиб, ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоби бўйича маош тўланади”.
“Diplomacy India” (Ҳиндистон) электрон порталида эълон қилинган мақолада эса аёллар бандлигини таъминлашда касаначиликка ҳамда хусусий тадбиркорликка алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланади. “Оилавий бизнесни ташкил этиш, аёлларнинг ҳуқуқий, тадбиркорлик соҳасидаги билимлари ҳамда кўникмаларини ошириш мақсадларида давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилмоқда. Уларда мутахассислар томонидан аёллар тадбиркорлигини қандай ривожлантириш, бизнес-режа тузиш, ҳужжат юритиш, солиқ имтиёзлари, кредит олиш сингари саволлар юзасидан маслаҳат ҳамда тавсиялар берилаяпти. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида эндигина иш бошлаётган аёллар учун бепул юридик маслаҳатлар тизими йўлга қўйилган”, дея ёзилади “Diplomacy India” электрон порталида.
Бундан ташқари, мақолада аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун ажратилаётган кредитлар ҳажми йил сайин ўсиб бораётгани ҳам қайд этилган. Хусусан, 2014 йили тадбиркор аёллар учун салкам бир триллион сўм миқдорида кредитлар ажратилгани ҳолда, 2013 йилдагига нисбатан 1,4 баробар ўсиш таъминланди. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларига йўналтирилган кредитлар ҳисобидан минглаб аёллар ўз бизнесини йўлга қўйиб, оиласи ҳаёт даражасини ошириш имконига эга бўлди.
“Имтиёзли кредитлар ажратилишида республика тижорат банклари қишлоқ жойларда аёллар бошқараётган, уларнинг меҳнатидан фойдаланилаётган кичик корхоналарни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлашни рағбатлантириш, касаначилик ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган қишлоқ кичик корхоналарини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Жорий йилда ҳам бу йўналишларга бир триллион сўмдан зиёд кредитлар ажратилиши кўзда тутилган”, дея ёзилади “Diplomacy India” электрон портали эълон қилган мақолада.
Ўз навбатида, Кувайтда чоп этиладиган “Times Kuwait” газетаси ҳам Ўзбекистонда аёллар саломатлигини муҳофазалашга алоҳида эътибор берилаётганини юқори баҳолайди.
“Мамлакатда дунёда биринчилардан бўлиб аёлларни поливитаминлар билан таъминлаш амалиёти жорий қилинган, — дея маълумот берилади нашрда. — Натижада шифобахш поливитаминлар истеъмол қилган оналар ва улардан дунёга келаётган фарзандларнинг саломатлиги кўрсаткичи яхшиланиб, ирсий ва бошқа хасталиклар камайиб бормоқда. Бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида аҳолининг, жумладан, фертиль ёшидаги аёллар, болалар ҳамда ўсмирларнинг саломатлигини янада яхшилаш ва касалликларнинг олдини олиш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар анъанавий тарзда ўтказилмоқда. 2014 йили “Соғлом она — соғлом бола” лойиҳаси доирасида ташкиллаштирилган ана шундай тадбирларда 13 миллион 600 минг нафардан кўпроқ аёл ҳамда бола қамраб олиниб, зарур ҳолларда уларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилди”.
Шундай қилиб, олий маълумотли мутахассис, бунёдкор ва ижодкор бўлган бугунги Ўзбекистон хотин-қизлари ўзининг меҳнаткашлиги, иқтидори ҳамда салоҳияти билан улкан натижаларга эришмоқда. Айни пайтда улар оила ва жамиятимизда тинчлик, тотувлик, фаровонлик ҳамда ҳамжиҳатликни таъминлашдек масъулиятли вазифаларни ўзининг нозик елкасида кўтариб келаяпти.
Давлат томонидан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ҳамда интилишларини юзага чиқариш учун барча шарт-шароитни яратиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Бу йўналишдаги ислоҳотлар самаралари эса халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳолангани ҳолда, Ўзбекистон — аёллар алоҳида эъзоз ва ҳурмат топган мамлакат сифатида ном қозонди.

«Жаҳон» АА.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 30 Апрель 2015 15:06

Бебаҳо неъмат

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси томонидан Профилактика инспекторларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорлиги масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган