XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида Қатъий мақсад, пухта режа, қулай шароит муваффақиятларга эришишнинг муҳим омилидир Оилаларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда Фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар Одил судлов ва замонавий талаблар Илм-фан ривожи — жадал тараққиёт гарови Китоб байрами Экскурсия етакчилари салоҳияти Экскурсия етакчилари салоҳияти Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳаракатлар стратегияси —  ислоҳотларнинг янги босқичи Пул муомаласи ва ҳисоб-китоб халқимиз учун қулай шаклда бўлади Илғор агротехнологиялар ва замонавий ёндашувлар Маданият ва спорт ривожи истиқболлари Эзгуликнинг табаррук ошёни Самимий қутловлар Эзгу ташаббуслар, изчил ислоҳотлар Илм-фан тараққиётига юксак эътибор Йўллар ободлиги — иқтисодий ривожланиш омили Халқчил институт ва самарали фаолият Билимли, жисмонан етук ва фидойи Кўмирнинг чакана нархи 13 фоиз арзонлашди Етти хазинанинг бири Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат
  • 10 Декабрь 2016

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг натижалари эълон қилинди

2016 йил 9 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда шу йилнинг 4 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари кўриб чиқилди.

Марказий сайлов комиссияси Раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фуқароларимиз ўзининг юксак сиёсий савияси ва фуқаролик позициясини ҳамда Ватанимиз тақдирига дахлдорлик туйғусини намойиш этиб, овоз беришда фаол қатнашдилар.

Фуқаролар овоз беришда иштирок этиши орқали мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини яна бир карра ифода этишди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан келган баённомаларга асосан, 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 461 минг 805 нафар сайловчидан 17 миллион 951 минг 667 нафари иштирок этганини аниқлади. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизини ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг натижаларига кўра, Сарвар Садуллаевич Отамуратовни ёқлаб 421 минг 55 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 2,35 фоизи овоз берди, Шавкат Миромонович Мирзиёевни ёқлаб 15 миллион 906 минг 724 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоизи овоз берди, Хатамжон Абдурахмонович Кетмоновни ёқлаб 669 минг 187 нафар сайловчи ёки 3,73 фоиз, Наримон -Мажитович Умаровни ёқлаб 619 минг 972 нафар сайловчи ёки 3,46 фоиз сайловчилар овоз берди.

Шундай қилиб, овоз бериш натижаларига асосан, 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат -Миромонович Мирзиёев ғолиб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90, 117-моддаларига, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 35, 36-моддаларига, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 9-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мажлисда сайлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш ҳуқуқини таъминлаган ҳамда умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш тамойилларига риоя қилган ҳолда бўлиб ўтгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш жараёнини 5 та халқаро ташкилот — Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, Ислом ҳамкорлик ташкилотидан, шунингдек, Америка, Европа, Осиё ва Африканинг 46 та давлатидан 600 нафарга яқин кузатувчилар кузатиб боргани сиёсий кампания демократия талаблари асосида очиқ ҳамда ошкора ўтганининг ёрқин далилидир. Сайлов жараёнини мониторинг қилишда сиёсий партиялардан 37 мингдан ортиқ кузатувчилар ҳам фаол иштирок этди.

Сайловнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситалари ниҳоятда муҳим ўрин тутди. Президент сайловини 615 миллий ҳамда 272 хорижий оммавий ахборот воситаси, шу жумладан, 315 та хорижий ва миллий интернет нашри ёритиб борди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ва округ сайлов комиссияларининг матбуот марказлари томонидан мамлакатимиз ҳамда чет элнинг 1 минг 400 нафардан зиёд журналистлари иштирокида сайлов кампаниясининг муҳим босқичларига бағишланган 180 та матбуот анжумани ва онлайн брифинглар ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ 22 минг 700 дан ортиқ мақола ва ахборот материаллари эълон қилинди, кўрсатув ҳамда эшиттиришлар эфирга узатилди.

Мажлисда қайд этилганидек, 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатимиз ўз олдига қўйган буюк мақсадлар йўлида — дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш, юртимизни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан модернизация қилиш, халқимиз учун эркин, тинч ҳамда фаровон ҳаётни таъминлаш борасида яна бир улкан қадам қўйганини, таъбир жоиз бўлса, мустақил тараққиётининг янги даврига кириб бораётганини яққол намойиш этди.

 

Қобил ХИДИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган