XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 08 Декабрь 2016

Мониторинг оммавий ахборот воситаларида номзодларга тенг имкониятлар яратилганини кўрсатди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг оммавий ахборот воситаларидаги сайловолди ташвиқоти мониторинги натижаларини эълон қилди. Мониторинг Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва -коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2016 йилнинг 28 октябрь — 2 декабрь кунлари олиб борилди.

Сайловолди ташвиқоти Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампаниясининг асосий негизи, сайловда иштирок этган сиёсий партиялар, умуман, сиёсий тизимимиз етуклиги кўрсаткичи бўлди. Сайловолди ташвиқотининг жадал, сифатли ва самарали олиб борилгани сайловчиларнинг фаоллигига, уларнинг сайлов жараёни, номзодлар ҳақидаги фикр ва тасаввурлари шаклланишига, энг муҳими, сайлов тизимига ишончи юксалишига ижобий таъсир кўрсатди.
Мониторинг жараёнида кенг сайловчилар доираси қамраб олишини ҳисобга олган ҳолда ҳамда сайловчилар орасида оммабоплигидан келиб чиқиб, 95 та босма ва электрон оммавий ахборот воситаси ўрганилди. Иккита марказий — “Ўзбекистон” ва “Ёшлар” телерадиоканаллари, 13 та маҳаллий давлат телерадиоканали, иккита нодавлат — “UzReport”, “Mening Yurtim” телеканаллари, тўртта — “Водий садоси”, “Гранд”, “Наврўз”, “Ўзбегим таронаси” нодавлат FM-радиоканаллари, олтита — “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда Востока”, “Нурлы жол”, “Овози точик”, “Маърифат” республика нашрлари, 30 та маҳаллий газета, еттита — “Оила даврасида”, “Hurriyat”, “Жамият”, “Даракчи”, “Даракчи плюс”, “Бекажон”, “Сўғдиёна” нодавлат газеталари, Kun.uz, Gazeta.uz, Darakchi.uz, Daryo.uz, 1news.uz, Podrobno.uz, Anons.uz, Telegraf.uz, Uznews.uz, Uzdaily.uz, Uzreport.uz, Sharh.uz, Uza.uz, Jahonnews.uz, Sof.uz, Turkistonpress.uz сингари 16 та интернет сайти шулар жумласидандир.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази томонидан 20 та миллий ва 15 та хорижий интернет нашрларининг сайлов кампаниясига оид материаллари мониторинг қилиб борилди.
Мониторинг учун оммавий ахборот воситалари уларнинг мулкчилик шакли, электрон ва босма нашрлиги, шунингдек, сайловчилар орасида оммабоплигидан келиб чиқиб танлаб олинди.
Мониторинг жараёнида мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг оммавий ахборот воситаларидаги сайловолди ташвиқоти фаолиятига, сайлов тўғрисидаги қонунлар ва сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартибига риоя қилишига холис ҳамда мустақил баҳо берилди.
Мониторинг ҳисоботидан маълум бўлишича, сайлов кампанияси даврида сайловчиларга кенг, батафсил ахборотлар тизимли бериб борилди. Марказий сайлов комиссияси номзодларни рўйхатга олиши билан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, махсус қарор қабул қилиб, сайловолди ташвиқоти фаолияти тартибини аниқ белгилаб берди. Марказий сайлов комиссияси тенглик тамойилидан келиб чиқиб, сиёсий партиялардан барча номзодларга Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” ва “Ёшлар” теле ва радиоканалларида 638 дақиқадан, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 12 та ҳудудий телеканалларида 206 дақиқадан, “Тошкент” телерадиоканалида 286 дақиқадан бепул эфир вақти ажратди. “Халқ сўзи”, “Народное слово” ва “Правда Востока” газеталарида 6 саҳифадан, “Нурлы жол” ва “Овози точик” газеталарида 5 саҳифадан иборат нашр майдони бепул берилди. Бундан ташқари, ҳудудлардаги 30 та маҳаллий газетада ҳар бир номзод учун 55,5 саҳифа нашр майдони бепул тақдим қилинди.
Марказий сайлов комиссияси 2016 йилнинг 31 октябрь куни сайловолди ташвиқотини олиб боришда оммавий ахборот воситалари иштирокининг қонунчилик талабларини оммавий ахборот воситаларига кенг тушунтириш мақсадида амалий семинар ўтказди. Барча оммавий ахборот воситаларида ҳуқуқшунос олимлар, сиёсатшунослар, парламент аъзолари, экспертлар томонидан номзодларга ОАВдан фойдаланишда тенгликни таъминлаш, сайлов жараёнини холис ёритиш бўйича қонун талаблари кенг тушунтирилди.  
Мониторинг шуни кўрсатдики, беш ҳафта давом этган сайловолди ташвиқоти доирасида Президентликка номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари оммавий ахборот воситалари имкониятларидан самарали фойдаланди. Номзодлар жамоатчиликка сайловолди дастурлари қоидалари, мамлакатни социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожлантиришнинг муҳим масалалари бўйича ўз таклифларини батафсил етказишди. Оммавий ахборот воситалари номзодларнинг сайловолди ташвиқотида, шу жумладан, уларнинг сайловолди ташвиқотида ахборот дастурлари ва бошқа ахборот материалларини тайёрлашда тенглик тамойилига қатъий риоя қилди. Номзодларнинг сайловолди ташвиқотига тааллуқли бўлмаган асосий фаолиятини ёритишда ҳам мувозанат сақланди.
Сайлов кампаниясини ёритишда давлат, нодавлат, марказий ва ҳудудий, электрон, босма ва бошқа турдаги хилма-хил оммавий ахборот воситаларининг иштирок этгани сайловчиларга ранг-баранг ахборот бериш, уларни номзодларнинг сиёсий қарашлари ва дастурлари билан ҳар томонлама таништириш имконини берди.
Президентликка номзодлар томонидан оммавий ахборот воситаларининг замонавий турларидан, интернетда ижтимоий тармоқлар имкониятларидан самарали фойдаланилгани ташвиқот кўламини янада кенгайтириш имконини берди. Номзодлар сайловолди дастурлари ҳақида сайловчиларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида ташвиқот материаллари ҳақ эвазига ҳам жойлаштирилди. Бунда оммавий ахборот воситалари таҳририятлари номзодлар учун бир хил шарт ва тарифлар белгилади.
Сайловолди дастурлари, сайлов кампанияси тадбирлари беш тилда — қорақалпоқ, рус, қозоқ, тожик ва ўзбек тилларида ёритиб борилди. Сайловга оид янгиликлар дастурлари ва сайловолди ташвиқоти кўрсатувлари сурдотаржима билан ҳам намойиш этилди.
Президентликка номзодлар фаолияти янгиликлар, ахборот дастурлари ва бошқа кўрсатувларда, шу жумладан, прайм-таймларда бир хил ёритилди, оммавий ахборот воситалари томонидан бирор-бир номзодга нисбатан нохолис муносабат кузатилмади.
Бунда номзодлар “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунга ҳамда фуқароларнинг ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқига мувофиқ, оммавий ахборот воситалари Президентликка номзодларнинг фракциялар раҳбарлари ва давлат бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатидаги фаолиятини бетараф ва холис ёритди.
Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, қонунчиликка сайловолди ташвиқоти тушунчаси, уни олиб бориш шакллари, турлари ва усулларини белгилаш мақсадида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ташвиқот тадбирлари самарадорлигини оширишга, чинакам демократик сайловларнинг  принципларини — номзодлар тенглиги, очиқлик ва фуқаролар сайлов ҳуқуқларини амалда таъминлашга хизмат қилди. Номзодлар оммавий ахборот воситаларидан тўсиқсиз фойдаланиши натижасида сайловчилар холис ахборотга эга бўлди. Бу эса уларга овоз бериш куни онгли ва эркин қарор қабул қилишларида қўл келди.
Мониторинг даврида маъмурий ресурслардан фойдаланиш ҳолатлари қайд этилмади.


Қобил ХИДИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Последнее изменение Пятница, 09 Декабрь 2016 14:48

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган