XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда Транспорт хизмати сифатини янада оширишда муҳим қадам Ислоҳотларнинг янги босқичи Улуғворлик тимсоли, буюк жасорат соҳиби Очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш депутатлар фаолиятида алоҳида ўрин тутади Замон талабини ҳис этмасдан, эскича ишлашга энди ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ Баркамол авлод тарбияси Барқарор тараққиёт асоси Танқидий ва таҳлилий фикрлар янги марраларни эгаллаш учун мустаҳкам заминдир Мавжуд камчиликлар ўз жойида ҳал этилади Миллий армиямиз қудратини юксалтириш — долзарб вазифа Ислоҳотлар самарадорлиги кафолати Халқ ишончини оқлаш ҳар биримизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди Кутилаётган натижалар таҳлили Тавсиянома — энг муносибларга
  • 07 Декабрь 2016

Халқаро кузатувчилар: «Ўзбекистон демократик тараққиёт йўлидан дадил бормоқда»

Мамлакатимизда 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг 600 нафарга яқин кузатувчилари иштирок этди. Юртимиз ҳаётидаги ушбу муҳим сиёсий тадбирда миллий сайлов амалиётидаги ютуқлар, фуқароларимизнинг ижтимоий фаоллиги, овоз бериш жараёнида очиқлик ва ошкораликнинг таъминлангани халқаро кузатувчилар томонидан -алоҳида эътироф этилди.

Фальк ПОРШЕ, Германия — Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши ижрочи директори, ҳуқуқшунос:

— Германиялик кузатувчи ва ҳуқуқшунос сифатида шуни айтишим мумкинки, 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳаққоний ва адолатли ўтказилди, ушбу сиёсий тадбир Ўзбекистон қонунчилиги талаблари ҳамда демократик тамойилларга тўлиқ жавоб беради.

Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда очиқлик, ошкоралик таъминланди. Сайлов куни ҳар бир сайлов участкасида овоз бериш хоналарида ҳамда овозларни санаб чиқишда хорижий давлатлар ва сиёсий партияларнинг кузатувчилари, журналистлар иштирок этди.

Мен партиялараро рақобатни, сиёсий партиялар ҳамда номзодлар сайловолди платформаси ва дастурлари ўртасида аниқ курашни кўрдим. Сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича тадбирлар дастурига кўра, аҳоли барча қатлами ўртасида кенг қамровли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилгани диққатга сазовор. Участка сайлов комиссиялари томонидан фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши ва овоз бериши учун яратилган шарт-шароитлар ҳам таҳсинга лойиқ.

Умуман, Ўзбекистонда муҳим тадбирга пухта ҳозирлик кўрилгани фуқароларнинг умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқини демократик қоидаларга тўла риоя -қилинган ҳолда рўёбга чиқариш имконини берди.

Валериус СИМУЛИК, Литва Сейми (парламенти)нинг Ўзбекистон билан парламентлараро ҳамкорлик бўйича гуруҳи раиси:

— Ҳар сафар Ўзбекистонга келганимда барча соҳа изчил тараққий этаётганига, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, демократик янгиланишлар амалга оширилаётганига гувоҳ бўламан. Мамлакатингиз барқарор тараққиёт йўлидан бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида Самарқанддаги сайлов участкаларида тайёргарлик жараёни билан танишдим. Сайлов куни Тошкент шаҳридаги ўн бешта сайлов участкасида жараённи кузатдим. Шунга амин бўлдимки, мамлакатингизда ҳар жиҳатдан пухта шаклланган, демократик тамойилларга асосланган, халқ фаровонлиги учун хизмат қиладиган сайлов тизими жорий этилган. Айниқса, аҳолининг сиёсий фаоллиги жуда юқори. Сайловни кузатиш жараёнида кўзи ожиз фуқароларга Брайль алифбосида бюллетенлар берилгани эътиборимни тортди. Бундай қулайлик имконияти чекланган шахсларга ўз конституциявий ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради. Ташрифимиз доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб, парламентлараро -алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашганимизни алоҳида қайд этишим жоиз. Ўйлайманки, Ўзбекистон билан парламентлараро ҳамкорлик соҳасидаги муносабатларимиз бардавом бўлади.

Сиддхарт САКСЕНА, Марказий Осиё бўйича Кембриж форуми раиси (Буюк Британия):

— Ўзбекистонга мунтазам келиб тураман. Бу ерда барча соҳада амалга оширилаётган ишлар, аввало, халқингизнинг фаровон ва осуда ҳаёт кечиришини таъминлаш, айниқса, ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар истеъдодини рўёбга чиқаришга қаратилгани эътиборга сазовор. Юксак тайёргарлик билан ташкил этилган Президент сайлови Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Дарҳақиқат, сайлов очиқлик, ошкоралик, адолатлилик тамойилларига мувофиқ ва халқнинг бирдамлиги ҳамда фаоллиги асосида ўтказилди. Тошкент шаҳридаги қатор сайлов участкаларида бўлганимда, биринчи марта овоз берган ёшларни кузатдим. Навқирон йигит-қизлар юз-кўзидаги ишонч, дадиллик мамлакатнинг келажаги муносиб қўлларда эканини кўрсатади.

Гастоне НАРДОНИ, “GS AIR” компанияси бош директори (Италия):

— Бўлиб ўтган сайлов мамлакатингиз учун жуда катта аҳамиятга эга. Унда -қатнашганимдан мамнунман. Овоз бериш куни пойтахтингиздаги  еттита сайлов участ-касида бўлдим. Имкони борича кўпроқ сайлов участкаларига боришга ҳаракат қилдим. Бу менга таққослаш ва қатъий хулосага келиш учун зарур эди. Айтиш мумкинки, барча сайлов участкасида сайловчилар учун кенг ҳамда тенг шарт-шароит яратилган. Куннинг биринчи ярмигача сайловчиларнинг салмоқли қисми овоз бериб улгургани фуқароларнинг муҳим сиёсий тадбирга катта иштиёқ ва масъулият билан ёндашганини кўрсатади. Хулоса ўрнида айтганда, ушбу сиёсий жараён миллий қонунчилик ва умумэътироф этилган сайлов тамойилларига мувофиқ ўтди. Бинобарин, бу кўп давлатлар учун ўрганишга арзийди.

Мина Сингх РОЙ, Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги қошидаги Стратегик таҳлил ва мудофаа институти илмий ходими:

— Ўзбекистонга келиб, халқингиз сайлов руҳи ва эртанги кунга катта ишонч билан яшаётганига гувоҳ бўлдим. Тинчлик, барқарорлик, осойишталик ҳукм сураётган мамлакатингизда ислоҳотлар тизимли ва самарали амалга оширилаётир.

Фарғонадаги мусиқа мактабларида бўлганимизда, у ерда санъат сир-асрорларини ўрганаётган 11-12 ёшли ўқувчиларнинг миллий асбобларда моҳирона куй ижро этаётганини, айниқса, шу ёшдаги болаларнинг кулоллик билан шуғулланиб, гўзал буюмлар ясаётганини кўриб завқландим. Бу, албатта, юртингизда ёшларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик намунасидир.

Шу ўринда Ўзбекистонда Президент сайлови юқори даражада, очиқлик, ошкоралик, адолатлилик, умуман айтганда, халқаро демократик тамойилларга мувофиқ ўтганини таъкидламоқчиман.

Елена ПАСКАЛЕВА, Лейден университети профессори (Нидерландия):

— Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш асносида мамлакатингизда демократик сайлов тизими тўла шакллантирилгани, бу борада халқаро нормаларга мувофиқ бўлган қонунлар амалиётга йўналтирилгани, сайловчиларнинг эркин ва яширин овоз бериши учун барча шароит яратилганига ишонч ҳосил қилдим. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш мезони ҳисобланган Президент сайловининг очиқлик, ошкоралик руҳида ўтишини таъминлашда кузатувчилар институтининг самарали татбиқ қилингани ғоятда аҳамиятлидир.

Ўзбекистон — бой тарихга эга ва жадал суръатда ривожланиб бораётган давлат. Мен темурийлар архитектураси бўйича  изланишлар олиб бораман. Дарҳақиқат, юртингиздаги маданий ҳамда тарихий ёдгорликлар, неча минг йиллик асрга тенг топилма ва ашёлар, нодир қўлёзмалар умумжаҳон меросининг ноёб намунаси ҳисобланади. Мустақиллик йилларида мана шу бебаҳо бойликни асраб-авайлаш, туризмни ривожлантириш йўлида салмоқли ишлар олиб борилгани маълум. Умуман, Ўзбекистонда ўтган йигирма беш йил мобайнида барча соҳада туб ўзгариш ҳамда янгиланишлар амалга оширилгани бугун давлат ва жамият ҳаётидаги ютуқларда ўз ифодасини топмоқда.

«Халқ сўзи» мухбирлари

Зиёда АШУРОВА,

Фарида МАҲКАМОВА ёзиб олди.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган