XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 07 Декабрь 2016

Ислом ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси сайлов кампаниясига юксак баҳо берди

Ислом ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини юксак баҳолади.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) кузатувчилар миссияси раҳбари, ИҲТнинг сиёсий департаменти директори Али Аболҳассани Шаҳреза оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкил қилинган брифингда сайлов ошкора, тинчлик ва осойишталик шароитида ўтганини эътироф этди.  

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 9 кишилик кузатувчилар миссияси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан мамлакатимизга шу йилнинг 1 декабрь куни ташриф буюрган эди.

— Сайлов демократик талаблар асосида очиқ-ошкора ўтказилди, — деди Али Аболҳассани Шаҳреза. — Биз одамлар эмин-эркин ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланганини кўрдик. Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар демократик стандартларга тўлиқ жавоб беради. Сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича тадбирлар дастури қабул қилингани, барча тоифадаги фуқаролар учун шарт-шароит яратилгани аҳолининг юксак сиёсий фаоллигига ижобий таъсир кўрсатди. Миссиямиз овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнини ҳам кузатди. Бирорта ҳам қонун  бузилиши ҳолати қайд этилмади. Биз Марказий сайлов комиссиясига сайловни кузатишда миссияга ҳар томонлама кўмак бергани учун -миннатдорлик билдирамиз.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти дунёнинг 57 та давлатини бирлаштирган бўлиб, Ўзбекистон унга 20 йил муқаддам аъзо бўлган. 2016-2017 йиллар Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашига раислик қилмоқда. Миссия раҳбари Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистон билан сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлиги янада ривожланишига ишонч билдирди.

Зиёда АШУРОВА,

«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган