XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 06 Декабрь 2016

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси Раиси М. Абдусаломов 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови миллий сайлов қонунчилигимиз талаблари ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган демократик тамойиллари асосида очиқ ва ошкора ўтказилганини таъкидлади.

— Президент сайловининг тарихий ва сиёсий аҳамиятини чуқур тушунган кўп миллатли Ўзбекистон халқи яна бир бор ўзининг Ватанимиз тақдирига дахлдорлик туйғусини, гражданлик позициясини намойиш этиб, овоз беришда юксак сиёсий фаоллик билан иштирок этди, — деди М. Абдусаломов.

Хусусан, сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 461 минг 805 нафар сайловчининг 17 миллион 951 минг 667 нафари овоз беришда қатнашди. Бу сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизини ташкил этади. Шундай қилиб, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ, Президент сайлови ўтган, деб ҳисобланади.

Анжуманда айтиб ўтилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини 5 та халқаро ташкилот —  Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотидан ҳамда 46 та давлатдан 600 нафарга яқин кузатувчилар кузатиб борди.

Бундан ташқари, сайловда иштирок этган 4 та сиёсий партиянинг 37 мингдан зиёд вакиллари ҳам овоз бериш ҳамда овозларни санаб чиқиш жараёнини кузатиб борди. Сайлов комиссиялари томонидан уларнинг фаолият кўрсатиши учун барча шарт-шароит яратиб берилди.

Сайлов кампаниясини мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг 1 минг 400 нафардан ортиқ вакиллари кенг ёритмоқда.

Овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнида сайловга оид қонун ҳужжатлари талаблари бузилгани ҳақида Марказий сайлов комиссиясига сайловчилар, сиёсий партиялар кузатувчилари, халқаро ва хорижлик кузатувчилардан мурожаатлар -келиб тушмаган.

Марказий сайлов комиссияси Раиси 4 декабрь куни овоз бериш якунлангач, сайлов участкаларида Президентликка номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг кузатувчилари, халқаро кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари кузатуви остида ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозларни алоҳида-алоҳида санаб чиқиш ишлари бошланиб, бу жараён охиригача танаффуссиз давом эттирилганини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Сарвар Садуллаевич Отамуратовни ёқлаб 421 минг 55 нафар сайловчи ёки овоз беришда қатнашган сайловчиларнинг 2,35 фоизи, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал--демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевни ёқлаб 15 миллион 906 минг 724 нафар сайловчи ёки сайловчиларнинг 88,61 фоизи, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод Хатамжон -Абдурахмонович Кетмоновни ёқлаб 669 минг 187 нафар сайловчи ёки сайловчиларнинг 3,73 фоизи, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Наримон Мажидович Умаровни ёқлаб 619 минг 972 нафар сайловчи ёки сайловчиларнинг 3,46 фоизи овоз берган.

Шундай қилиб, 2016 йил 4 декабрь куни ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди.

Брифинг иштирокчиларига ҳозирги пайтда Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган баённома ва бошқа материалларни кўриб чиқаётгани ҳақида ахборот берилди. “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, зарурат бўлса, айрим участка сайлов комиссияларининг материаллари ҳам синчиклаб текширилади ва шундан сўнг Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаси бўйича қарор қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари тўғрисидаги ахборот сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай, яъни 2016 йил 14 декабргача Марказий сайлов комиссияси томонидан матбуотда эълон қилинади.

Қобил ХИДИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган