XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида Қатъий мақсад, пухта режа, қулай шароит муваффақиятларга эришишнинг муҳим омилидир Оилаларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда Фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар Одил судлов ва замонавий талаблар Илм-фан ривожи — жадал тараққиёт гарови Китоб байрами Экскурсия етакчилари салоҳияти Экскурсия етакчилари салоҳияти Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳаракатлар стратегияси —  ислоҳотларнинг янги босқичи Пул муомаласи ва ҳисоб-китоб халқимиз учун қулай шаклда бўлади Илғор агротехнологиялар ва замонавий ёндашувлар Маданият ва спорт ривожи истиқболлари Эзгуликнинг табаррук ошёни Самимий қутловлар Эзгу ташаббуслар, изчил ислоҳотлар Илм-фан тараққиётига юксак эътибор Йўллар ободлиги — иқтисодий ривожланиш омили Халқчил институт ва самарали фаолият Билимли, жисмонан етук ва фидойи Кўмирнинг чакана нархи 13 фоиз арзонлашди Етти хазинанинг бири Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат
  • 06 Декабрь 2016

Сиёсий партиялар: сайловлар ҳаққоний ва адолатли ўтди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловни ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича сайлов штаблари томонидан брифинглар уюштирилди. Унда партияларнинг сайлов кампаниясидаги иштироки якунлари эълон қилинди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси брифингида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов сўзга чиқди. У, жумладан, сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш жараёнида номзодларга тенг имкониятлар тақдим этилганини таъкидлади.

Сарвар Отамуратов ўз чиқишида партиядан овоз бериш жараёнини кузатиш учун мамлакатимиздаги мавжуд 9339 сайлов участкасида кузатувчилар фаол иш олиб боргани, овоз бериш ҳамда овозларни санаш, баённомалар тузиш қонун талаблари асосида амалга оширилганини айтиб ўтди. Айниқса, видеоконференция орқали ҳудудлардаги барча туман ва шаҳар аҳолисини қамраб олган учрашувлар давомида одамлар юз-кўзидаги мамнунлик мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси эканини эътироф этди.

Шунингдек, у сайловолди ташвиқоти доирасидаги материаллар республика нашрларида берилиши баробарида, интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқлардан ҳам унумли фойдаланилганини, кўргазмали ва тарқатма ҳамда ташвиқот материаллари тайёрланиб, сайловчиларга тарқатилганини қайд этди.

Сарвар Отамуратов ишончли вакиллари, партия аъзолари ва тарафдорлари, уни қўллаб-қувватлаган сайловчиларга чуқур миннатдорлик билдирди. Шу билан бирга, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайланган Шавкат Мирзиёевни ёрқин ғалабаси билан табриклади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси брифингида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов сўзга чиқди. У “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишлар, Марказий сайлов комиссиясининг сайлов жараёнини тартибга солувчи Низом ва йўриқномаларининг янада такомиллаштирилгани мазкур сайловларнинг аввалги сайлов кампанияларига кўра қизғин, баҳс-мунозарага бой ва янада юқори даражада ўтказилишига сабаб бўлганини эътироф этди.

Сайлов кампаниясининг барча босқичида, жумладан, сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, оммавий ахборот ҳамда ташқи реклама воситаларидан фойдаланиш, умуман, ташвиқот жараёнларида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга тенг имкониятлар яратишга доир принципга қатъий риоя қилингани айтилди.

Хатамжон Кетмоновнинг сўзларига кўра, сайловолди ташвиқоти жараёнида 14 та сайлов округида 45 мингга яқин сайловчилар билан учрашувлар ўтказилган. Бундан ташқари, партиянинг ишончли вакиллари ҳам жойларда сайловчилар билан 200 га яқин учрашувлар ўтказиб, уларда 39 минг нафардан ортиқ сайловчилар қатнашди. Сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда кўргазма воситаларидан ҳам унумли ва самарали фойдаланилди.

Сайлов жараёни, жумладан, сайловда овоз бериш ва овозни санаб чиқиш жараёнини партиядан тайинланган 9300 дан зиёд кузатувчилар назорат қилиб боргани, бунда қонунчилик бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмагани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, у Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўз ғояларига содиқлигини, партия Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга барча даражадаги партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларини сафарбар қилишини, қонунда белгиланган ҳуқуқ ва ваколатлардан тўла фойдаланишини билдирди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси брифингида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров сўзга чиқиб, партиянинг сайловдаги иштироки ва унинг дастлабки натижаларини эълон қилди. Айни чоғда Президентлик сайлови ташкилий жиҳатдан юқори савияда, миллий ҳамда халқаро қонунчилик меъёрлари ва талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда ўтказилганини таъкидлади.

Наримон Умаровнинг сўзларига қараганда, республика бўйича партиядан жами 9 минг нафардан ортиқ кузатувчилар овоз бериш жараёнини кузатиб борди. Сайлов жараёнида қонунбузилиш ҳолатлари бўйича партия марказий штабига ва ҳудудий штабларга ҳеч қандай шикоят ёки мурожаатлар келиб тушмади.

Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган сайловнинг дастлабки натижалари партия учун қониқарли бўлмаса-да, умуман, мазкур сайлов мамлакатимиз сиёсий майдонида партиянинг ўрнини мустаҳкамлаш, электорати манфаатларини ифодалаш имконини бергани билан аҳамиятли бўлди, дея фикр билдирди Наримон Умаров.

Партия раҳбари бундан буён ҳам сайловчиларга берилган ваъдалар устидан чиқишга, Сайловолди дастурида белгиланган мақсад-вазифаларни амалиётга татбиқ этишга, электорат манфаатларини қатъий ҳимоя қилишга партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик корпуслари ҳамда фаолларининг куч ва имкониятлари сафарбар қилинишини қайд этди.

Умуман, Президент сайлови якунлари бўйича сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган маълумотлар мамлакатимизда сайлов кампанияси адолатли, ҳаққоний ва очиқ сиёсий кураш, рақибларнинг сиёсий қараш ва фикрларини ҳурмат қилиш руҳида ўтганини яна бир бор тасдиқлади.

Зиёда АШУРОВА,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган