XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари
  • 05 Декабрь 2016

Ўзбекистон Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов сайловда овоз берди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 4 декабрь куни Тошкент шаҳридаги 584-сайлов участкасида овоз берди.

Мустақиллик моҳияти ва самараси, аввало, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ-манфаатлари амалда тўла таъминланганида намоён бўлади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов халқимизнинг ғурурини тиклаш, дунёда қудратли давлатга асос солиш, тинчлик, бунёдкорлик, барқарорлик ва фаровонлик йўлида курашишдек мураккаб ва масъулиятли вазифаларни бажаришда бош-қош бўлди. Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришда бугунги Президент сайлови ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган. Сайловлар демократик ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси, халқ хоҳиш-иродасининг эркин ифодасидир. Мамлакатимизда яратилган сайлов тизими фуқароларнинг энг муҳим сиёсий ҳуқуқи тўлиқ амалга ошишига хизмат қилаётир. 

Миллий қонунчилигимизда халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи экани акс этган. Ўзбекистон халқини, миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади. Президент сайлови буни яна бир бор кўрсатди. 

Сайлов халқаро ҳуқуқ нормаларига мос, ошкоралик, кўппартиявийлик, эркинлик, тенглик тамойилларига мувофиқ ўтди. Бунда сайлов тизимига оид қонунчиликда фуқароларнинг сайловолди кампаниясида ва овоз беришда эркин қатнашиши, овоз бериш яширинлиги, буни ҳар бир фуқаронинг ўзи бевосита амалга ошириши белгилаб қўйилгани алоҳида аҳамият касб этди.

ЎзА.

Аъло АБДУЛЛАЕВ олган сурат.

 

Последнее изменение Понедельник, 05 Декабрь 2016 10:21

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+