XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 05 Декабрь 2016

Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни овоз бериш учун Тошкент шаҳридаги 132-сайлов участкасига ташриф буюрди. 

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи, хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги кафолатланган. Мустақиллик йилларида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ушбу ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлайдиган миллий сайлов тизими яратилди. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ, Асосий Қонунимиз ҳамда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар бу тизимни янада такомиллаштирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ана шу мукаммал қонунчилик базаси ва умумэътироф этилган халқаро принципларга мос ҳолда ўтди. 

Биринчи Президентимиз белгилаб берган давлат сиёсати ва тараққиёт тамойиллари мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришнинг асосий омили бўлмоқда. Мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорлик, қулай инвестиция муҳити самарасида халқаро ҳамкорлик тобора ривожланмоқда. Иқтисодиёт изчил модернизация қилинаётгани туфайли унинг рақобатдошлиги, экспорт салоҳияти ошмоқда. Хусусий мулк ва тадбиркорлик ривожи замонавий товар ва хизматларни кўпайтириш, аҳолини иш билан таъминлаш имконини бермоқда. Қишлоқ хўжалиги таркибий ўзгартирилаётгани, мева-сабзавот етиштириш кўпаяётгани натижасида бозорларимиз тўкин ва фаровон бўлиб бормоқда. 

Ушбу суръатни изчил давом эттириш, давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, маҳаллий бюджетлар даромадини кўпайтириш, ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар мамлакатимиз равнақи ва халқимиз ҳаёт даражасини янги босқичга кўтаради. 

Президент сайлови мамлакатимизнинг бугуни ва келажаги учун муҳим сиёсий воқеадир. Буни чуқур ҳис этган ватандошларимиз сайловда фаол иштирок этди. Ҳар бир сайловчи хоҳиш-иродасини эркин ифода этиб, ўзининг ва халқимизнинг фаровонлиги, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, Ватанимизнинг буюк келажаги учун овоз берди. 

ЎзА.

Сарвар ЎРМОНОВ олган сурат.

 

Последнее изменение Понедельник, 05 Декабрь 2016 10:06

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган