XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида Шири Шириев: Наврўз халқларни тинчлик ва дўстликка чорлайдиган халқаро байрамдир Марказий сайлов комиссиясида учрашув Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш — давр талаби Шошилинч тиббий ёрдам хизмати такомиллаштирилмоқда Янгиланиш фаслининг файзу баракаси Акт мутахассислари учун чинакам рағбат Маънавий баркамоллик мезони Баҳорий таомлар — қувват манбаи Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди 2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида Владимир ТЮРДЕНЕВ: Наврўз — инсониятнинг асраб-авайлаб келинаётган маънавий бойлиги
  • 05 Декабрь 2016

Ўзбекистон Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов сайловда овоз берди

Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 282-сайлов участкасига овоз бериш учун келди.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш, миллий сайлов қонунчилигини жаҳон андозалари даражасида такомиллаштириш, унинг демократик тамойилларга тўлиқ жавоб беришига эришиш масалаларига устувор аҳамият қаратилмоқда. Ривожланган давлатларнинг бу борадаги илғор тажрибаси ва миллий анъаналаримизнинг ўзаро уйғунлаштирилиши натижасида миллий сайлов қонунчилигимизда халқимиз ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришини таъминлайдиган жиҳатлар ўз ифодасини топаётир.

Сайлов тизими кўппартиявийлик, очиқлик, ошкоралик, тенг ҳуқуқлилик каби тамойилларга таяниши, бунда фақат овоз бериш жараёнидагина яширинликка йўл қўйилиши мумкинлиги миллий сайлов тизимининг юксак демократик талаб ва мезонларга тўлиқ жавоб беришининг амалдаги яна бир ёрқин намунасидир. 

Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастури аҳолининг турли қатламлари манфаатларини таъминлаш, кучли ижтимоий ҳимоя тамойилларига қатъий амал қилиш, айниқса, кексалар, алоҳида эҳтиёжли фуқаролар, ёшларга эътиборни янада кучайтириш, янги иш ўринлари ташкил этиш, таълим сифати ва мазмунини янада такомиллаштириш каби мақсадларга йўналтирилган.

Халқимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этди. Мамлакатимиз ҳаётидаги бу муҳим сиёсий жараённинг юксак савияда ўтгани юртдошларимизнинг фаол фуқаролик позицияси, Ватан тақдири учун масъулиятни астойдил ҳис этиши, юрт истиқболига дахлдорлик ҳисси билан яшаётганининг амалий исботидир.

Юксак талаб ва меъёрларга тўлиқ жавоб берувчи сайлов жараёни юртдошларимиз Ўзбекистонимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, Ватанимиз тараққиёти, унинг порлоқ истиқболи учун овоз берганининг яна бир тасдиғи бўлди.

ЎзА.

Ёлқин ШАМСИДДИНОВ 

олган сурат.

 

Последнее изменение Понедельник, 05 Декабрь 2016 10:07

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган