XS.UZ
Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат Тадбиркорларга янги имтиёз ва имкониятлар Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ободлик ва фаровонлик кўзгуси Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг муҳим босқичи Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми Мурожаатларга оид амалий қўлланма Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Устувор вазифалар белгилаб олинди Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш Таълим-тарбия соҳасига янгича ёндашув — барқарор тараққиёт гарови Алломалар меросига юксак эҳтиром Ижодий ҳамкорлик ва  маданий учрашувлар Яхши сўз, хайрли ташаббус Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Улуғ шоирга эҳтиром Боқий қадриятлар эъзози «Бундай юксак ишончни, албатта, оқлаймиз!» Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш — давр талаби
  • 05 Декабрь 2016

Ўзбекистон Президентлигига номзод Наримон Умаров сайловда овоз берди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 4 декабрь куни Тошкент шаҳридаги 550-сайлов участкасида овоз берди.

Мамлакатимизда демократик тамойиллар асосида ижтимоий-иқтисодий муносабатларни қонунчилик йўли билан мувофиқлаштириш, аҳолининг турмуш сифати ва даражасини янада оширишга қаратилган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлаш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш орқали соҳага инновацияларни жорий қилиш, кадрларни мақсадли тайёрлаш, илм-фанни ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларининг ролини янада ошириш борасида олиб борилаётган ишлар дунё миқёсида эътироф этилмоқда. 

Миллий қонунчилигимизда халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи экани акс этган. Фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган. Зеро, сайловлар кучли фуқаролик жамиятига асосланган демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродаси эркин ифодаланиши, жамият ва давлатни бошқаришда фуқаролар иштирокининг асосий шаклидир. Юртимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши сайловларнинг энг юксак демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, Конститутциямизда мустаҳкамланган қоидалар асосида ўтишига, сайловчиларнинг фаоллиги ва улар қабул қиладиган қарорга боғлиқ. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови миллий қонунчилигимиз ва халқаро меъёрларга тўла мос ҳолда, ошкоралик, тенглик асосида ўтди. Унда сайловчилар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиб, халқимиз фаровонлиги, фарзандлари келажаги учун овоз берди. 

ЎзА.

Темур МАМАДАМИНОВ 

олган сурат.

 

Последнее изменение Понедельник, 05 Декабрь 2016 10:07

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган