XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 05 Декабрь 2016

Халқаро кузатувчилар: Президент сайлови Ўзбекистон тараққиётида янги босқични бошлаб беради

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови дунё ҳамжамияти нигоҳи қаратилган, жаҳон оммавий ахборот воситалари учун кун мавзусига айланган сиёсий тадбир бўлди. 

Буни мамлакатимизга ташриф буюрган кўп сонли халқаро ва хорижлик кузатувчилар, чет эл оммавий ахборот воситалари фаолияти ҳам тасдиқлайди. Мухбирларимиз уларнинг сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатиш борасидаги фикр ва кузатувлари билан қизиқди.

Чо Кенг КИ, Корея Республикаси Миллий сайлов комиссияси халқаро ҳамкорлик бўлими директори ўринбосари:

— Мамлакатингиз сайлов тизими энг юксак демократик талаблар даражасида шаклланганига гувоҳ бўлдим. Ўзбек халқининг менталитети ва ўзига хослигини мужассам қилган сайловга оид қонунлар, тартиб ҳамда қоидалар умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида илғор хорижий тажрибаларга уйғун ҳолда ишлаб чиқилган. Буларнинг барчаси бўлиб ўтган Президент сайлови жараёнида ўз ифодасини топди.

Мазкур тадбирга тайёргарликнинг бориши билан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари қаторида ташриф буюрдик. Сайлов участкаларида овоз бериш жараёнини бевосита кузатишимиз учун тўлиқ имконият яратилди. Биз бундан мамнун бўлдик. Нафақат мен, бошқалар ҳам шу фикрни -билдиришди.

Сайловни юқори савияда ўтказган халқингиз демократик жамият барпо этиш йўлидан дадил одимлашига ишончим комил.

 

Сергей ЛЕБЕДЕВ, МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари, МДҲ Ижроқўми раиси — Ижрочи котиби:

— Ўзбекистонда қисқа даврда улкан ижобий ўзгаришлар юз берди. Миллий сайлов қонунчилиги умумэътироф -этилган халқаро стандартларга жавоб беради, энг муҳими, у изчил такомиллаштириб -борилмоқда. Сайлов жараёни қонунчиликка қатъий амал қилган ҳолда ўтказилди.

Ушбу мақсадда жуда катта ҳажмда ташкилий-тайёргарлик ишлари бажарилган. Кўппартиявийлик тизими самарали иш олиб бораётгани сайлов муқобиллик асосида ўтганида ҳам намоён бўлди. Бу республиканинг энг катта ютуқларидан биридир. Сайловда тўртта сиёсий партиянинг фаол иштирок этганини, улар ўртасидаги соғлом рақобатни алоҳида таъкидлашни истардим. Буларнинг барчаси сайлов жараёнининг очиқлиги ва ошкоралигидан, демократик принципларга тўла мослигидан далолатдир.

 

Мария Людовика Ботарелли ТРАНКУИЛИ-ЛЕАЛЕ, “Европа аёллари лоббиси” ташкилотининг Италия бўлинмаси раҳбари:

— Ўнга яқин сайлов участкаларида бўлганимда аёлларнинг электорал фаоллиги юқори даражада эканини кўрдим. Участка сайлов комиссиялари аъзолари орасида ҳам хотин-қизларнинг сафи кенглиги, улар ҳар бир саволга қатъий ишонч билан аниқ жавоб бериши, сиёсий ва ҳуқуқий билими теран экани, ўз зиммаларига юклатилган вазифани сидқидилдан бажариши менда катта таассурот қолдирди.

Қолаверса, овоз бериш жойларида ёш болали аёллар учун она ва бола, шунингдек, тиббиёт хоналарининг ташкил этилгани, сайлов участкасига кўпчилик сайловчилар оилавий ташриф буюриб, сайлаш ҳуқуқига эга оила аъзоларининг ҳар бири ўзи мустақил овоз бераётганига аҳамият қаратдим. Ҳақиқатан ҳам, юртингизда хотин-қизларга алоҳида эҳтиром ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш маданиятини ҳар қадамда учратиш мумкин. Ўзбекистонда аёлларнинг оилада ҳам, жамиятда ҳам мавқеини ошириш мақсадида катта ишлар қилинаётганига ишончим ортди.

 

Дитер БРАНДЕНБУРГЕР, “Германия — Ўзбекистон” дўстлик жамияти вице-президенти:

— Аввалроқ Бухоро шаҳридаги сайлов участкаларида сайловга тайёргарлик ишлари билан танишган бўлсам, 4 декабрь куни пойтахтингиздаги қатор сайлов участкаларида овоз бериш жараёнини кузатдим.

Участка сайлов комиссиялари аъзоларининг муҳим тадбирни тартибли, қонунчилик талабларига мос равишда ўтказишга ҳаракат қилгани, сайловчиларнинг ҳам, кузатувчиларнинг ҳам саволларига батафсил жавоб бериб, юксак масъулиятни намоён этганига эътибор қаратдим. Яна бир жиҳати, Ўзбекистонда ноёб институт — маҳалланинг сайловларда муҳим ўрин тутишига амин бўлдим. Маҳаллаларда каттаю кичик бир-бирини яхши билиши, уюшқоқлиги мана шундай тадбирларни юқори даражада ва ҳамжиҳатликда ўтказишда катта аҳамият касб этади. Асосийси, одамларингиз сайлаш тартиб ва қоидаларидан хабардор ҳамда уларга тўлиқ риоя қилган ҳолда, мустақил ва онгли равишда овоз берганини кўрдим. Бу Ўзбекистонда Президент сайлови демократик руҳда ўтди, деганидир.

 

Косабуро МОРИНАКА, “Тойоко Инн” бошқарув компанияси аъзоси (Япония):

— Бу галги Президент сайлови жуда юксак даражада ўтди. Сайлов участкаларида тадбирга пухта тайёргарлик кўрилгани, сайловчилар рўйхатлари шакллантирилиб, уларга овоз беришда иштирок этиш учун таклифномалар тарқатилганини юксак ташкилий ишлар сифатида айтиш мумкин. Мазкур сайловда аҳоли, айниқса, хотин-қизлар, ёшлар билан бир қаторда, ёши улуғ инсонлар ҳам фаол қатнашгани эътиборга молик. Бу фуқароларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеага бефарқ эмасликларини намоён этади. Эрта тонгданоқ сайловчилар мазкур сиёсий тадбирда иштирок этиш учун хушкайфиятда келгани мени жуда тўлқинлантирди. Бу уларнинг -фуқаролик фаоллиги кўрсаткичларидан бири, албатта. Айтиш мумкинки, сайлов барча соҳада эришилаётган ютуқларни янада юксалтириш, халқингизнинг фаровонлигини ошириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида муҳим ўрин тутади.

 

Инес де ЛЕРА, “Diplomatic Magazine” газетаси бош муҳаррири (Нидерландия):

— Жойларда овоз бериш жараёнини кузатганимда, ҳар бир сайлов участкасида Президентликка номзод тавсия этган сиёсий партиялардан биттадан кузатувчи қатнашгани диққатимни тортди. Улар ўз партиясининг манфаатларини кўзлаган ҳолда, сайловда қонунчиликка тўлиқ риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳуқуқига эга экан. Бу эса муҳим сиёсий тадбирнинг очиқлик, адолатлилик, тенглик принципларига мувофиқ ўтганига яна бир далилдир.

Умуман олганда, мен Ўзбекистонга келишдан олдин интернет нашрлари орқали юртингиздаги сиёсий партияларнинг сайловдаги иштироки, уларнинг сайловолди дастурлари билан танишиб чиққан эдим. Мана, бугун овоз бериш жараёнини яқиндан кузатарканман, партиялараро рақобат мавжудлигига гувоҳ бўлдим. Аҳамиятлиси, бу -рақобат ўзаро ҳурмат ва юксак маданиятга асосланган.

Шуни ишонч билан айтаманки, Ўзбекистонда замонавий сайлов тизими шакллантирилганини фуқаролик жамиятининг муҳим институти саналган сиёсий партияларга сайлов жараёнларида эркин, кенг ва тенг шароит яратилгани мисолида яққол кўрамиз.

 

Андре РИШАР, халқаро кузатувчи (Франция):

— Юртдошларингизнинг Президент сайловидаги фаоллиги мени чинакамига ҳайратга солди. Бу уларнинг мамлакатингизнинг бугуни ва эртанги кунига бефарқ эмаслигидан далолатдир. Таъкидлаш лозимки, Францияда сайловларга аҳолининг бу қадар фаоллигини кузатмайсиз. Сайлов жараёнини ташкил этиш ҳам юқори даражада. -Бухородаги бир қатор сайлов участкаларида бўлганимда, бунга яна бир карра ишонч ҳосил қилдим. Энг муҳими, сайловнинг кўппартиявийлик, номзодлар учун тенг шароитлар муҳитида кечгани ва сайловчиларга яратилган қатор қулайликлар ушбу муҳим сиёсий тадбир халқаро андозалар даражасида ва демократик тамойиллар асосида бўлиб ўтганини кўрсатади. Ишонаманки, мазкур тадбир Ўзбекистон тараққиётида янги -босқични бошлаб беради.

 

Хенрик ВЕСТЕРБИ, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчиси (Дания):

— Мамлакатингиз сайлов қонунчилиги билан яхши танишиб чиқдим. У халқаро стандарт ва бошқа ҳуқуқий нормаларга тўлиқ мос келади. Бундан аввал юртингизга 1990 йилда келган эдим. Ўзбекистон чорак аср давомида бутунлай ўзгариб кетибди. Бу, албатта, мамлакатда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, ўзгаришлар, мамлакат иқтисодиёти жадал ривожланаётгани натижасидир. Президент сайлови шу ислоҳотларга янада суръат бағишлайди, десам, айни ҳақиқат. Зеро, халқингиз Ўзбекистон тараққиёти учун хизмат қиладиган муносиб номзодга овоз берганига ишончим комил. Чунки қонунларингизда белгиланганидек, фуқаролар ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгадир, деган қоида амалда тўлиқ таъминлангани жуда муҳимдир.

 

Сафир Ҳусайн ШАҲ, “Election Times” газетаси бош муҳаррири (Покистон):

— Ўзбекистонда олдин бўлиб ўтган сайловларда ҳам кузатувчи сифатида қатнашганман. Айтмоқчиманки, мамлакатингизнинг миллий сайлов қонунчилиги ва амалиёти билан танишман. Жорий сайловда иштирок этиш асносида муҳим сиёсий тадбирни ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилганини кўрдим.

Тошкент шаҳридаги 15 та сайлов участкасида бўлдим. Овоз бериш жараёнида аҳолининг барча қатлами, айниқса, ёшларнинг фаоллигини кўриб, ҳавасим келди. Юртингиз ёшлари сайлаш ҳуқуқи мамлакат келажаги олдидаги масъулият эканини ҳис қилаётгани яққол сезилди. Бинобарин, мен Европа, Осиё ва Африкадаги кўплаб давлатлардаги сайловларни кузатганман. Бироқ ёшларингиздаги сайлов маданияти, ижтимоий фаолликни бошқа ҳеч бир давлат ёшларида учратмаганман.

Йигит-қизлар ўзлари учун яратилган имкониятлардан мамнун. Мамлакатингизда ёш авлодга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани диққатга сазовор. Хусусан, сайлов кампаниясида сайловчилар, биринчи навбатда, ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари кенг кўламда олиб борилгани сайлов куни 

ўз натижасини кўрсатди, деб ўйлайман.

 

Доминик ТИЛМАНС, Сенат фахрий аъзоси (Бельгия):

— Ўзбекистонга саккизинчи марта келишим. Ҳар сафар ташриф буюрганимда, янги ўзгаришларнинг гувоҳи бўлаяпман. Нафақат мен, бошқа кузатувчилар ҳам шу фикрда.

Мамлакат миллий сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлардан ҳам яхши хабарим бор. Имконияти чекланган инсонлар учун ҳам кенг шароитлар яратилганки, бу демократиянинг яққол ифодаси ҳисобланади. Айни чоғда, бу, юртингиз ҳар бир ўтказилган сайловдан тегишли хулоса чиқариб, сайлов тизимини тобора такомиллаштириб бораётганидан дарак беради. Сиёсатдаги 27 йиллик тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, бундай ёндашув жуда муҳим. Асосийси, ана шу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, бу галги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови халқаро андозаларга мувофиқ ҳолда ташкил этилди ва ўтказилди. Гапнинг очиғи, қисқа вақт мобайнида бундай натижаларга эришиш осон эмас.

 

Сунг ЖУОНТТИ, халқаро кузатувчи (Хитой):

— Ўзбекистонда кўп маротаба бўлганман. Мамлакатингиздаги, жумладан, Урганч шаҳридаги бунёдкорликларни кўриб, халқнинг келажак сари ишонч билан дадил интилаётганига амин бўлдим.

Сайлов жараёнини кузатарканман, юртингизда сайловга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилганига гувоҳ бўлдим. Пировард натижада сайлов демократик тамо-йилларга мос ҳолда ўтказилди. Шунинг ўзиёқ юртингизда фуқаролар сайлов ҳуқуқи ижросини изчил таъминлаш мақсадида халқаро андозаларга жавоб берадиган сайлов тизими яратилганидан далолатдир.

Ёшларнинг сайловда фаол иштирок этганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу уларнинг Ватан келажагига бефарқ эмаслигининг яққол ифодасидир. Муддатидан олдин овоз бериш тажрибаси ҳам ибратли. Бу сайловчилар учун катта қулайлик ҳисобланади. Сайлов участкаларида бирорта ноқонуний ҳолатга дуч келмадик.

Айтишим мумкинки, юртингизнинг келажаги буюк, ўзбек халқи ўз олдига қўйган мақсадларига, албатта, эришади.

 

Марко МАРСИО, халқаро кузатувчи (Португалия):

— Мафтункор мазкур заминга биринчи марта келишим. Мамлакатингизнинг қадимий обидалари ҳақида кўп эшитганман. Бу юрт мени ўзининг гўзаллиги билан ҳайратга солди. Юртдошларингизнинг меҳмондўстлиги, ҳамжиҳатлиги яна бир мавзу. Округ сайлов комиссияси аъзолари бизни илиқ кутиб олиб, сайловга тайёргарликнинг бориши ҳақида маълумотлар беришди. Билдимки, сизларда сайлов комиссияларининг самарали ва мустақил тизими яратилган бўлиб, сайловлар марказий, округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан ташкил этилар экан. Сайлов участкалари сайловчилар сонидан келиб чиқиб, 20 дан кам ва 3000 дан зиёд бўлмаган сайловчилар сони кўламида тузилишини ҳам билиб олдик. Биз олис жойлардаги сайлов участкалари ва уларда яратилган шароитлар ҳақида хабардор бўлдик.

Кутилганидек, сайлов юқори савияда, юртдошларингизнинг фаоллигида ўтказилди. Бундай фаол ва ташаббускор халқнинг эртаси порлоқ бўлади, десам, муболаға эмас.

 

Сюй ТАО, ХХР Давлат кенгаши ҳузуридаги Тараққиёт тадқиқотлар маркази Европа ва Осиё ижтимоий ривожланиш институти катта илмий ходими:

— Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови қизғин ва кўтаринки руҳда ўтгани, очиғи, менинг кайфиятимга ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Кузатувчи сифатида даставвал Андижондаги сайлов участкаларида сайловга тайёргарлик жараёни билан атрофлича танишиб, комиссия аъзоларининг ўз ишини масъулият билан бажараётгани диққатимни тортган эди. Тошкентдаги 14-сайлов округида эса шундай муҳит шаклланган эдики, кишининг баҳридили очилади. Овоз бериш учун яширин кабиналар, сайлов бюллетенлари тартиб билан жойлаштирилган. Эрта тонг бўлишига қарамасдан аҳолининг деярли катта қисми овоз беришга келгани эътиборимни тортди. Шу билан бирга, комиссия аъзоларининг миллий либосда ҳар бир сайловчини хушкайфиятда кутиб олгани эътирофга сазовор. Оддий одамлар билан суҳбатлашганимда, улар сайловда ўз хоҳиш-иродаси билан эмин-эркин, кўтаринкилик билан қатнашаётганини билдиришди. Кўчаларда ҳам бундай ҳолатни  кўриш мумкин эди. Ҳар бир одам, энг аввало, сайловда овоз бериб, сўнг ўз кундалик ишларига машғул бўлишгани, айниқса, жажжи гўдагини бағрига босиб, ўз келажаги учун овоз беришга келган ёш она мени таъсирлантирди. -Афсуски, менда овоз бериш ҳуқуқи йўқ, шундай бўлса-да, кўкрагимга “Биз овоз бердик! Сиз-чи?” деган нишонни тақишганида, янада руҳланиб кетдим.

«Халқ сўзи» мухбирлари

Зиёда АШУРОВА,

Фарида МАҲКАМОВА,

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

Истам ИБРОҲИМОВ,

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ

ёзиб олди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган