XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 03 Декабрь 2016

Сайловлар —  демократик ҳуқуқий давлатнинг муҳим белгиси

Айни пайтда жаҳон жамоатчилиги юртимизда кечаётган сиёсий жараённи катта қизиқиш билан кузатмоқда. Эртага бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун нуфузли халқаро ташкилотлардан ва хорижий давлатлардан кўп сонли кузатувчилар ташриф буюрди. Муҳим сиёсий тадбир арафасида пойтахтимизда “Президент сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон ва ривожланган давлатлар тажрибаси” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Мазкур йирик тадбир йигирма икки давлатнинг, шунингдек, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саксондан ортиқ экспертлари учун ўзаро фикр алмашиш ҳамда муҳокама майдони вазифасини бажарди.

Халқаро анжуман  Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Бош прокуратура, Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Таъкидланганидек, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Бинобарин, мамлакатимиз Конституциясида демократия умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгилаб қўйилди ҳамда мазкур қоида ҳаётга самарали татбиқ қилинди. 

Демократик сайлов тизимининг мавжудлиги ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиларидан бири саналади. Ўзбекистонда умумэътироф этилган халқаро стандартлар, тараққиётнинг миллий хусусиятлари асосида замонавий сайлов тизими яратилди. Президент, парламент сайловларини, референдумларни ўтказишнинг мустаҳкам қонунчилик базаси шакллантирилди.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови дунёда катта қизиқиш уйғотмоқда. Хорижий мамлакатлар Ўзбекистондаги сайлов жараёнини кузатиш орқали ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий соҳаларда рўёбга чиқарилаётган ислоҳотлар самарасини, демократик институтлар етуклигини кўришни истайди. Бинобарин, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида барқарорлик кафолати, тадрижий иқтисодий ривожланишнинг гарови саналади. Шу нуқтаи назардан, Президент сайлови натижалари ғоятда муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакатимиз Конституциясига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди. Давлат раҳбари фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда қонунларига риоя қилинишининг кафилидир. Бу айни дамда юртимизда кечаётган сиёсий жараёнларнинг долзарблиги ҳамда унга бўлган катта қизиқишнинг асосий омилларидан бири, албатта.

Шу кунларда мамлакатимизда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миссиялари ўз фаолиятини олиб бормоқда. Сайлов амалиётимизда 1999 йилдан бери биринчи марта ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг тўлақонли миссияси сиёсий жараённи кузатмоқда. Умуман, бу жараёнда юқорида қайд этилган ташкилотлар вакиллари қаторида, Европа, Осиё, Америка ва Африка мамлакатларидан 500 нафардан ортиқ давлат ҳамда жамоат арбоблари, парламент ва сайлов органлари вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар, сиёсатшунослар иштирок этиши кутилаётир. Бундан ташқари, 26 мамлакатнинг олтмишдан зиёд оммавий ахборот воситаларининг юз нафар журналисти аккредитациядан ўтказилди. Бугунги кунга қадар мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистондаги сайловларга бағишланган 18 мингдан ортиқ материаллар эълон қилинди.

Анжуманда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси сайлов тизимини такомиллаштиришда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган ҳамда парламент томонидан қабул қилинган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси муҳим ўрин тутиб, ушбу тизимнинг янги замонавий босқичини бошлаб берди. Концепцияга биноан, мамлакатимиз Конституциясига ҳамда тегишли қонунларига миллий сайлов қонунчилигини янада демократлаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Иштирокчилар фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирларни ижобий баҳоладилар. Хусусан, аввалги Президент сайловларидан сўнг 2015 йил декабрида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Сиёсий партияларнинг сайловда иштирокини енгиллаштириш мақсадида Президентликка номзодни қўллаб-қувватлаш юзасидан сайловчилар имзоси сони жами сайловчилар умумий сонининг камида беш фоизидан бир фоизига камайтирилгани, сайловолди ташвиқоти тушунчаси, уни олиб бориш турлари, шакллари ва усулларига оид қоиданинг мустаҳкамлангани, қолаверса, қамоқда сақлаш жойларида сайлов участкалари тузилиши, муддатидан олдин овоз беришнинг вақти, тартиб-таомиллари белгилангани, овоз бериш бошланишига бир кун қолганида “жимлик куни”нинг ўрнатилиши алоҳида қайд этилди.

Қонунчиликка биноан, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирда, шунингдек, ҳар бир сайлов участкасида сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан биттадан кузатувчи, матбуот, телевидение ва радио -вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эга. Бу ҳам сайлов комиссиялари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигидан далолатдир.

Муҳокамаларда  Сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастурининг амалга оширилиши, Президентликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари видеоконференцалоқа режимида ўтказилгани, Марказий сайлов комиссиясида ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) идорасида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш мақсадида “Ишонч телефонлари” ташкил этилгани ҳамда кўзи ожиз сайловчилар учун Брайль алифбосида махсус сайлов бюллетенлари чоп этилгани экспертлар томонидан эътироф этилди.

Конференция иштирокчилари, шунингдек, Европа, Америка, Осиё мамлакатларининг сайлов қонунчилиги ва амалиётини ривожлантириш тажрибасини кўриб чиқишди. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига умумэътироф этилган халқаро стандартларнинг изчил ва босқичма-босқич имплементация қилиниши, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси билан ҳамкорлиги масалалари муҳокама этилди.

Конференция якунида Ўзбекистон сайлов тизимини янада ривожлантириш бўйича тавсиялар қабул қилинди.

 

 

СЎЗ — АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИГА

Пьер-Эммануэль Томанн, Европа халқаро муносабатлар институтининг геосиёсий лойиҳалар бўйича директори (Бельгия):

— Ўзбекистонда сайлов кампанияси даврида давлат ўзининг барқарорлигини намоён этди. Мамлакатингиз ўз сайлов тизимига эга. Бу тизим миллий ўзига хослик, илғор тажрибалар ҳамда халқаро стандартларни мужассамлаштирган. Ҳар бир давлат ўз тарихи ва тараққиёт йўлидан келиб чиқиб, демократия моделини, ривожланиш йўлини танлайди. Европа Марказий Осиёда барқарорлик ҳукм суришидан манфаатдор. Ўзбекистон эса минтақада барқарорлик кафолати ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Президент сайлови бутун минтақага катта таъсир ўтказади.

Юртингиз сайлов тизимида қонунийлик кафолатланган. Сайлов билан боғлиқ барча жараёнда ушбу мезонга қатъий амал қилинаётгани, айниқса, эътиборлидир.

 

Фредерик Старр,Ж. Хопкинс университети ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раҳбари (АҚШ):

— Ҳар бир хорижлик кузатувчи сайлов халқаро стандартларга нечоғли жавоб беради, деган саволни ўртага ташлаши турган гап. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатнинг тобора олдинга интилаётганидан далолат. Ўтган даврда миллий қонунчиликни, шу жумладан, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш амалиётини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли иш олиб борилди. Сайлов жараёнида сиёсий партияларнинг роли ва иштироки менда катта қизиқиш уйғотди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда сиёсий партиялар сайлов жараёнида эркин ва тенг шароитда қатнашиши учун барча имконият яратилган.

 

Экхард Приллер, Мацената фуқаролик жамиятини ўрганиш институти директори (Германия):

— Юртингизда Президент сайлови Конституция ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга тўла мувофиқ равишда ўтаётганининг гувоҳи бўлдик. Бу давлат конституциявий тизимининг самарали ва барқарор фаолият кўрсатаётганини тасдиқлайди. Ўзбекистонда фуқароларнинг муҳим сиёсий жараёнларда ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда фаол иштирок этишини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва аҳамияти ошиб бораётгани қувонарлидир. Мамлакатингизда фаолият юритаётган 

8 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари инсон манфаатларини ҳимоя қилишда, хусусан, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини, хоҳиш-иродасини эркин билдириши, сайлов органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлашда ўз ўрнига эга экани демократик ислоҳотларнинг ҳаётийлигидан далолатдир.

 

Жан-Антуан Дюпра, Сорбонна Париж IV университетининг Шаҳарсозлик ва ривожланиш институти директори ўринбосари, профессор (Франция):

— Халқингизнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти тобора юксалиб бораётгани  алоҳида эътиборли жиҳатдир. Жумладан, сайлов жараёнини ёритаётган оммавий ахборот воситаларида юртингиз аёлларининг ижтимоий фаоллиги юқори даражада экани қайд этилмоқда. Ўзбекистон хотин-қизлари ўз фуқаролик позициясини намоён қилиш билан бирга, сайлов кампаниясининг демократик тамойилларга мувофиқ уюшқоқлик билан олиб борилишига, аҳолининг электорал маданиятини юксалтиришга, барча сайлов участкасида муҳим сиёсий тадбирга пухта ҳозирлик кўришга салмоқли ҳисса қўшаётгани диққатга сазовор. Мамлакатингизда ижро ҳокимияти органлари тизимида, сиёсий партияларда, ҳокимиятнинг вакиллик органларида хотин-қизлар сони ошиб бораётгани Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётида аёллар роли юксалаётгани, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари таъминланаётганидан далолат беради.

 

Дэн Петерсен, Профессионал педагоглар фаолиятини сертификатлаштириш бўйича мустақил консультант (АҚШ):

— Ўзбекистон сайлов тизимидан яхши хабардорман. Мен бу гал Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишдим ва муҳим сиёсий тадбирга кўрилаётган тайёргарлик ҳақида тўлиқ ахборотга эга бўлдим. Жорий йилги сайлов янги шарт-шароитларда бўлиб ўтмоқда. Сайлов комиссиялари фаолиятининг очиқлиги, улар аъзоларининг тайёргарлик даражаси, қонунчиликдан бохабарлиги, овоз бериш тартибидан хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистонда Президент сайловига юқори даражада ҳозирлик кўрилган.

 

Корнелиус Ладаж, “Intertwine Consultancy” нодавлат ташкилоти президенти (Нидерландия):

— Бу галги Президент сайлови мамлакатда демократик ислоҳотлар янада чуқурлашган, жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ўрни сезиларли равишда ошган бир шароитда бўлиб ўтмоқда. Қонунчилик палатасида парламентдаги кўпчилик — Демократик кучлар блоки ва унга нисбатан ўзини мухолифат, деб эълон қилган мухолиф фракция шакллангани фикрлар хилмахиллигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Парламентнинг очиқ фаолияти асосида фуқаролар ўз сиёсий қарашларини шакл-лантиради. Яна бир муҳим жиҳати, Ўзбекистонда мавжуд тўрт сиёсий партия сайлов жараёнида эркин ва тенг шароитда иштирок этмоқда.

 

Тофиқ Аббасов, Озарбайжон Президенти маъмурияти ҳузуридаги Боку маданиятлар хилмахиллиги халқаро маркази ахборот департаменти раҳбари:

— Ўзбекистонда кенг кўламли туб ислоҳотлар амалга оширилаётгани фуқаролик жамияти институтлари ривожини таъминламоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёни жаҳон жамоатчилигининг ва сиёсий доираларнинг диққат-эътиборида экани бежиз эмас, албатта. Аҳамиятлиси, Марказий сайлов комиссияси, сиёсий институтлар, давлат идоралари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари пировард мақсад — овоз бериш жараёни қонунчилик нормаларига тўла мувофиқ равишда ўтиши учун биргаликда ҳаракат қилмоқдалар. Ва, шубҳасиз, сайлов куни ўзбек халқининг хоҳиш-иродаси ўз ифодасини топади.

 

Александр Цинкер,МДҲ ва Шарқий Европа мамлакатлари институти директори, Сайлов тизимларини ўрганиш халқаро маркази президенти (Исроил):

— Ўзбекистонда халқаро умумэътироф этилган тамойилларга тўла мос келадиган ва айни пайтда халқингизнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, миллий сайлов тизими шаклланган. Бу борадаги қонунчилик ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Хусусан, охирги Президент сайловида иштирок этган ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси ҳамда бошқа халқаро миссиялар тавсиялари асосида миллий сайлов қонунчилиги янада такомиллаштирилган. Марказий сайлов комиссиясининг конституциявий мақоми янада мустаҳкамланди, муддатидан олдин овоз бериш тартиб-таомили, сайловолди ташвиқоти шакллари, турлари ва усуллари қонуний тартибга солинди. Исроилдалигимда оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди дастурлари, уларнинг сайловчилар билан учрашувларига доир материалларни ўқиган эдим. Менга, айниқса, жорий йилги сайлов кампаниясида оммавий ахборот воситаларининг фаол иштироки манзур бўлаётир. Ушбу институт жамоатчилик назоратини самарали амалга ошираяпти.

 

Инна Стеценко, Болтиқ халқаро академияси проректори (Латвия):

— Ўзбекистон Жаҳон банки томонидан иқтисодиёти жадал ривожланаётган бешта давлат таркибига киритилгани алоҳида эътирофга лойиқ. Сўнгги йилларда мамлакатингизда ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиши саккиз фоиздан кам бўлмай келаётгани ва 2030 йилгача бу борадаги кўрсаткични янада ошириш кўзда тутилаётгани иқтисодиётни либераллаштириш ҳамда инвестициявий жозибадорликни юксалтириш йўлида изчил ислоҳотлар олиб борилишидан далолат беради.

Шу маънода, Ўзбекистонда сайловлар муҳим аҳамиятга эгадир. Мен ҳозирги кунга қадар Гулистон, Янгиер ва Ховос туманларидаги сайлов участкаларида бўлдим. Айтиш мумкинки, барча сайлов участкасида пухта ҳозирлик кўрилган. Аҳоли, жумладан, ёшлар ва аёлларнинг сайлов жараёнида фаол фуқаролик позициясини намоён этаётганига яна бир бор амин бўлдик.

Фарида МАҲКАМОВА,

«Халқ сўзи» мухбири.

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган