XS.UZ
Асрларга татигулик улкан лойиҳалар Таълим тизимидаги янгиланишлар: Барча саъй-ҳаракатлар фарзандларимиз бахту саодати учун Зиёрат туризми жадал ривожланади «Озод юрт тўлқинлари» Ўн бир миллион долларлик экспорт амалиёти Рағбат ва ишонч масъулияти Ёшлар ўзларига муносиб иш топди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида “Foreign Affairs” Марказий Осиёдаги янги жўшқин сиёсий жараён тўғрисида Электрлаштирилган йўлнинг афзаллиги нимада?  Янгиланаётган тафаккур жозибалари Одамийликнинг олий мезони Китобхон истаги, услубий янгиланиш, тарғибот мутолаа маданиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда Юрт манфаатини ўйлаган инсон Ташаббус кўрсатганга имконият кенг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Россиялик шифокорлар Хоразмда Сув тўққиз босқичда фильтрланади Кутилганидан ҳам зиёд кўрсаткич Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда Бунёдкорлик ва эзгу анъаналар ифодаси Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам» Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир Экологик барқарорликни таъминлаш — ҳаётий зарурат Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак»
  • 15 Ноябрь 2016

Сарвар Отамуратовнинг Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашуви

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратовнинг Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашуви 12 ноябрь куни бўлиб ўтди.

Учрашувни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлик гуруҳи раҳбари Б. Шарофов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили С. Аббосов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов ўзининг Сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади. 

Президентликка номзод Самарқанд шаҳри, бу ерда турли даврларда барпо этилган -тарихий-меъморий обидалар, айниқса, Регистон ва Шоҳизинда ансамбллари, Амир Темур, Хўжа Дониёр ҳамда Имом Мотуридий мақбаралари, Бибихоним, Хожа Аҳрор ва Ҳазрати Хизр масжидлари, Чор Чинор ҳамда Ҳазрати Довуд зиёратгоҳлари, Афросиёб музейи ва Мирзо Улуғбек расадхонаси каби қадимий ёдгорликлар халқимизнинг юксак меъморлик санъати, аждодларимизнинг яратувчанлик салоҳиятидан далолат беришини таъкидлади. 

Шундан сўнг номзод дастурда маънавий-маърифий, сиёсий ва суд-ҳуқуқ, иқтисодий, ижтимоий, ахборот ҳамда ташқи сиёсат йўналишларида илгари сурилган таклифлар ҳақида батафсил тўхталиб, бу халқимизда миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва қадр-қиммат туйғуларини мустаҳкамлаш, жамиятни ислоҳ этиш ҳамда демократлаштириш, мамлакатимизни модернизациялаш жараёнларини янги босқичга кўтаришга хизмат қилишини эътироф этди.  

Шу билан бирга, ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш, маҳаллий саноат -самарадорлигини янада ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, туризмни ривожлантириш каби масалалар ҳам илгари сурилган. Вилоятда кўплаб моддий-маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, бу Самарқанд туризм индустриясини ривожлантириш ва юртимизни жаҳон сайёҳлик марказларидан бирига айлантириш имконини беради. 

Таъкидлаб ўтилганидек, Самарқанд шароитида туризм иқтисодиётнинг ривожланиш -жараёнини тезлаштирувчи омил сифатида муҳим ўрин тутади. Хусусан, аҳоли бандлигини таъминлашга, иқтисодий фаолиятнинг ўзаро боғлиқ бўлган тармоқлари, инфратузилманинг такомиллашишига хизмат қилади. 

Видеоконференция тарзида ўтказилган учрашувда Самарқанд туманидаги 31-умумтаълим мактаби директори З. Шодиева, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчиси 

М. Иброҳимова, Ўзбек жанг санъати федерацияси Самарқанд вилояти бўлими бош мураббийи Ж. Юсупов ва бошқалар номзоднинг Сайловолди дастурига ўз муносабатини билдиришди. Шунингдек, сайловчиларни 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга ҳамда Президентликка номзод Сарвар Отамуратовга овоз беришга чақирди. 

 

М. ЗИЁДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган