XS.UZ
Асрларга татигулик улкан лойиҳалар Таълим тизимидаги янгиланишлар: Барча саъй-ҳаракатлар фарзандларимиз бахту саодати учун Зиёрат туризми жадал ривожланади «Озод юрт тўлқинлари» Ўн бир миллион долларлик экспорт амалиёти Рағбат ва ишонч масъулияти Ёшлар ўзларига муносиб иш топди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида “Foreign Affairs” Марказий Осиёдаги янги жўшқин сиёсий жараён тўғрисида Электрлаштирилган йўлнинг афзаллиги нимада?  Янгиланаётган тафаккур жозибалари Одамийликнинг олий мезони Китобхон истаги, услубий янгиланиш, тарғибот мутолаа маданиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда Юрт манфаатини ўйлаган инсон Ташаббус кўрсатганга имконият кенг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Россиялик шифокорлар Хоразмда Сув тўққиз босқичда фильтрланади Кутилганидан ҳам зиёд кўрсаткич Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда Бунёдкорлик ва эзгу анъаналар ифодаси Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам» Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир Экологик барқарорликни таъминлаш — ҳаётий зарурат Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак»
  • 10 Ноябрь 2016

Наримон Умаровнинг Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашуви

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 9 ноябрь куни Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашди.

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситасида амалга оширилган очиқ ва жонли мулоқотда 2600 нафардан зиёд сайловчи, шунингдек, партия фаоллари ҳамда хайрихоҳлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирни  Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилояти кенгаши раиси ўринбосари Д. Ҳамдамова олиб борди. Наримон Умаровнинг ишончли вакили, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, вилоят партия Кенгаши раиси А. Турсунов йиғилганларни Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Учрашувда Наримон Умаров  ўз Сайловолди дастурининг асосий йўналишлари тўғрисида тўхталди. У истиқлол йилларида Бухоро шаҳри ва қишлоқлари қиёфаси тубдан ўзгарганини ҳамда сайёҳларни ўзига мафтун қилган гўшага айланганини  эътироф этди.

Наримон Умаров партиянинг ўз олдига қўйган устувор вазифалари ҳақида тўхталар экан, “Биз бундан кейин ҳам “Ижтимоий тенглик — тенг ҳуқуқ ва тенг масъулият демакдир” деган тамойил асосида фуқароларнинг сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий тенглиги, ҳар бир фуқаро қобилияти ва малакасидан келиб чиққан ҳолда меҳнат қилиши кафолатланадиган, меҳнатининг миқдори ва сифати нуқтаи назаридан муносиб иш ҳақи ва ҳаёт даражасига эришиши учун кенг ва тенг имкониятлар яратилган ижтимоий давлат қуриш учун курашамиз”, деди. Номзоднинг фикрича, қонунлар қанча мукаммал бўлса, ҳуқуқимиз шунча ишончли ҳимоя қилинади. Бинобарин, қонунчиликни такомиллаштириш, аҳоли ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, суд ҳокимиятини янада мустаҳкамлаш, пировардида  адолатли жамият барпо этиш устувор вазифа саналади.

Мамлакат истиқболини инновацион иқтисодиётсиз тасаввур этиб бўлмайди. Илм-фанни равнақ топтириш, инновацион технологияларни  иқтисодиёт тармоқларида дадил қўллаш давлат қудратини оширади, халқимиз турмуш даражасини янада яхшилайди. Наримон Умаров импорт ва экспорт ўртасидаги мувозанатни сақлаш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, -муқобил энергиядан кенг фойдаланиш, ёшларни олий таълим билан кенг қамраб олиш каби масалалар юзасидан ҳам ўз ғоя ва таклифларини ўртага ташлади. 

Шунингдек, номзод вилоятнинг табиий иқлим шароитини, ер ва сув ресурсларининг шўрланиши юқорилигини инобатга олган ҳолда, ҳудудда тиббий хизмат даражаси ва сифатини янада оширишга эътибор қаратиб, ўз дастурида тиббий хизмат сифатини юксалтириш, патронаж хизмати фаолиятини такомиллаштириш орқали ҳар бир фуқаронинг индивидуал тарзда тиббий хизмат билан қамраб олинишини таъминлаш таклифини илгари сурди. Бу борада тегишли қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, мавжудларини такомиллаштириш ва қабул қилиш партия депутатлик корпуси олдида турган муҳим вазифа эканини таъкидлади. Сайловчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.

Учрашувда Бухоро давлат тиббиёт институти кафедра мудири И. Абдулҳақов, Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ш. Мадиева, вилоят статистика бошқармаси бошлиғи Б. ўиёсов ва бошқалар сўзга чиқиб, сайловчиларни Президентликка номзод Наримон Умаровга овоз беришга чорладилар.

 

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган