XS.UZ
“Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг Адлия вазирлари ҳамда Олий суд раислари мажлиси ўтказилади Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири «Тошкент – Андижон – Ўш – Иркештом – Қошғар» йўналиши бўйича автомобиль қатновининг қачондан бошланиши маълум ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди UZ домени Осиё-Тинч океани минтақасида юқори даражали миллий доменлар ассоциацияси аъзосига айланди Самарқанддаги Бибихоним масжидига илғор инновацион технологияларга асосланган мониторинг тизими ўрнатилади Ўзбекистон Ҳиндистоннинг уран заҳирасини яратишда асосий ҳамкори бўлади Ўзбекистон Эронга 25,5 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беради Жавоҳир Синдаров ФИДЕ унвонига сазовор бўлди Жорий йилнинг ўтган даврида шифокорлар учун 658 та хизмат уйи ташкил этилди Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар аҳолининг ҳаётдан розилиги, эл-юртимиз тараққиётига хизмат қилсин «Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида» мавзуидаги халқаро конференция иштирокчиларига Тинчлик ва халқлараро дўстликни мустаҳкамлаш йўлида МДҲ: Кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим механизми Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари Иқтисодий ва инвестициявий имкониятлар тақдимоти Инсон қадр-қиммати улуғланган юрт Мурожаатлар — сенаторлар назоратида Сифат — жаҳон бозоридаги бош мезон
  • 02 Ноябрь 2016

Сарвар Отамуратовнинг Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашуви

Шу йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратовнинг Хоразм вилояти сайловчилари ва жамоатчилиги билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда турли соҳалар, хотин-қизлар, ёшлар вакиллари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Дастлаб номзоднинг ишончли вакили М. Тўрабоева йиғилганларни Сарвар Отамуратов таржимаи ҳоли билан таништирди. Шундан сўнг  номзод Сайловолди дастурининг асосий йўналишларини баён этди.
Дастурда, энг аввало, маънавий-маърифий соҳага алоҳида эътибор берилганлигини таъкидлар экан, номзод ўзлигини англаган, қадрият ва анъаналарини эъзозлаган, тарихий хотирасини асраган халқ иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар тараққиётга юз тутиши хусусида гапирди.
С. Отамуратов маданий мерос объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, ҳисобга олиш ишларини такомиллаштириш, музейлар, архивлар, кутубхоналарда ва бошқа жойларда сақланаётган, маданий мерос объекти белгиларига эга бўлган экспонатлар, коллекциялар ва архив ҳужжатларини тўлиқ тоифалаштириш, бу борадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратар экан, ушбу ҳолат Хоразм вилояти учун ҳам долзарб аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтди.
Маълумки, Ўзбекистон, хусусан, Хоразм кўп асрлик тарихга ва нодир маданий-тарихий меросга эга. Буларнинг ҳаммаси мамлакатимизда улкан салоҳияти ҳозирча тўлиқ ишга солинмаган туризм индустриясини ривожлантириш ва юртимизни жаҳон туризм марказларидан бирига айлантириш имконини беради.
Шундан келиб чиққан ҳолда, сайёҳлик инфратузилмасининг янада ривожланишини, сайёҳлар учун мўлжалланган объектларнинг ҳар томонлама мақбул бўлишини, транспорт ва меҳмонхона хизматлари ҳамда сайёҳлик логистикасини такомиллаштиришни, сайёҳлик индустрияси билан боғлиқ хизматларнинг турли соҳаларига замонавий ахборот технологияларини жорий этишни таъминлаш лозим, деб таъкидлади номзод.
Аҳоли турмуш сифати, даражаси ва фаровонлигини ошириш — ижтимоий соҳадаги стратегик мақсадимиз, деб таъкидлар экан, номзод  бугун бутун дунёда долзарб аҳамият касб этаётган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган Давлат дастурини қабул қилиш, шу билан бирга, аҳолининг овқатланиш маданиятини юксалтириш масалаларига урғу берди.
Учрашувда номзод дастурининг бошқа соҳалари ҳам сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди. Иштирокчилар таъкидлаганидек, Хоразмда ҳақиқатан туризм индустриясини ривожлантириш муҳим масаладир. Бу вилоятга келаётган хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг сони ортиши билан Хоразм иқтисодий ривожланишига ҳамда аҳоли даромадларининг кўпайишига ҳам хизмат қилади.
Номзоднинг дастурини қўллаб-қувватлаб, ЎзМТДП Шовот тумани кенгаши раиси И. Болтаев, Қўшкўпир тумани “Ҳаёт кўзгуси” газетаси бош муҳаррири М. Тиллаева ва бошқалар сўзга чиқдилар.
Учрашувда сўзга чиққанлар сайловчиларни Президентликка номзод Сарвар Отамуратовга овоз беришга чақирди.


Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+