XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 18 Октябрь 2016

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси съезди

2016 йил 15 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг навбатдаги съезди бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия ташкилотлари конференцияларида сайланган делегатлар, партия Марказий кенгаши ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари иштирок этди.

Съездда шу йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни тасдиқлаш масаласи муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, яқинда бўлиб ўтган партия Марказий кенгаши VII Пленумида партиянинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Амалдаги сайлов қонунчилигига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар эгадирлар. Шу билан бирга, қонунчилик ва партиянинг Уставига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига партия томонидан номзод кўрсатиш партиянинг олий органи — съезди томонидан амалга оширилади.

Делегатлар партиянинг VII Пленумида съездда кўриб чиқиш учун тавсия этилган “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Сарвар Садуллаевич Отамуратовни партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида тасдиқладилар.

Съездда номзод делегатларни Сайловолди дастури билан таништирди. Делегатлар мазкур Сайловолди дастури юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Съездда қайд этилганидек, юртимизда амалга оширилган демократик ислоҳотлар натижасида сиёсий партиялар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиб берилди. Улардан тўла фойдаланган ҳолда, партия электорати ҳамда дастурий мақсад ва ғоялардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш энг муҳим вазифадир.

Шунга биноан, съездда номзод ва ишончли вакилларнинг амалдаги сайлов қонунчилигида белгиланган нормалар асосида сайловчилар билан учрашувларини юқори савияда ташкил этиш, сайловолди ташвиқоти жараёнида номзод Сайловолди дастурини кенг ташвиқот қилиш, бу борада оммавий ахборот воситаларида ажратилган жой ва эфир вақтларидан самарали фойдаланиш, барча даражадаги партия ташкилотларининг фаол иштирокини йўлга қўйиш ҳамда партиянинг сайлов участкаларидаги муносиб кузатувчиларини танлаш каби бир қатор муҳим масалалар муҳокама этилди ва тегишли вазифалар белгиланди.

Шунингдек, съезд кун тартибидаги бошқа масалалар бўйича ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари олдига тегишли вазифалар қўйилди. Партиянинг сайлов кампаниясини уюшқоқлик билан ўтказишни таъминлаш борасида бир қатор вазифалар белгиланди.

Съезд сўнгида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга асосан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб, партия томонидан Марказий сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатлар тақдим этилади.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+