XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 07 Октябрь 2016

Мамлакатимиз сайлов қонунчилиги ривожланишининг асосий босқичлари 

Фуқароларнинг сиёсий жараёнларда, хусусан, жамият ҳамда давлат бошқаруви ишларида фаол иштирок этиши демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Мазкур фаолиятнинг самарадорлиги демократик сайловларга бевосита боғлиқдир. 

Мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб давлат бошқарувидаги асосий институтлар — Президентлик, Олий Мажлис ҳамда давлат ҳокимиятининг вакиллик органларини демократик сайловлар асосида шакллантириш масаласига жиддий эътибор қаратилди.

Ўтган даврда эркин ва адолатли сайловларнинг қонунчилик асосларини шакллантириш ҳамда янада ривожлантириш борасида катта амалий тажриба тўпланди. Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Респуб-ликасининг Конституцияси, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунлар каби сайлов жараёнларини ҳуқуқий тартибга солувчи ўнга яқин ҳужжат қабул қилинди.

Мазкур қонунларда сайлов тизими, унинг моҳияти, сайлаш ҳамда сайланиш ҳуқуқи, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш, сайловлардаги очиқлик ҳамда ошкоралик, сайлов комиссияларининг ҳуқуқ ва ваколатлари, овоз бериш тартиби ҳамда унинг натижаларини аниқлаш, фуқароларнинг сайловлардаги иштироки, сайлов ҳуқуқининг кафолатлари, сайловларни молиялаштириш каби масалаларни ҳуқуқий тартибга солувчи қоидалар белгиланди.

Миллий сайлов қонунчилигимиз юртимизда ўтказилган ўнга яқин сайловларда тўпланган бой амалий тажриба асосида, халқаро сайлов стандартлари, фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий онги ва маданиятининг юксалиб бориши, амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга мос тарзда тадрижий равишда такомиллаштириб борилмоқда.

Ўзбекистонда миллий сайлов қонунчилиги шаклланиши ҳамда тизимли ривожланишини қуйидаги асосий босқичларда кўрсатиш мумкин. 

Биринчи босқич 1991 — 2000 йилларни ўз ичига олиб, миллий сайлов қонунчилигининг илк шаклланиш даври ҳисобланади. Мамлакатимизда 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши демократик сайлов қонунчилигини шакллантириш борасида дастлабки қадам бўлди. Мазкур Қонун давлат мустақиллигининг илк кунларида қабул қилинган, Ўзбекистоннинг давлат бошқарувини демократик асосда ташкил этишини англатадиган муҳим ҳуқуқий асос эди.

Бу босқичда миллий давлатчилигимизнинг асосий ҳуқуқий ҳужжати — Конституция қабул қилиниши ва унда сайлов тизимига алоҳида боб ажратилиши юртимизда янги сайлов қонунчилигининг шаклланиши учун мустаҳкам пойдевор бўлди. Ушбу ҳуқуқий заминга таянган ҳолда сайлов қонунчилиги халқаро демократик мезонларга ҳамоҳанг тарзда ривожланиб, такомиллашиб борди.

Миллий сайлов қонунчилигининг шаклланишида 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонун алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу Қонун мамлакатда ўша даврдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, демократик ислоҳотларнинг дастлабки босқичида умум-эътироф этилган халқаро сайлов стандартлари, шунингдек, муқобиллик, кўппартиявийлик асосида сайловларни ташкил этишга оид демократик ҳуқуқий қоида ҳамда нормаларни ўзида акс эттирди. 

1994 йил 5 майда яна бир муҳим ҳужжат — “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ушбу Қонун сайловчиларнинг фаол сайлов ҳуқуқи ва ўз хоҳиш иродасини эркин ифодалаш механизмини амалда мустаҳкамлаб берди.

Сайлов қонунчилиги шаклланишининг дастлабки босқичи сайлов тизимининг конституциявий асослари яратилгани, Президентлик, Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари каби вакиллик органларига сайлов ўтказишнинг ҳуқуқий пойдевори шакллантирилгани билан аҳамиятлидир. Айни вақтда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартлари тамойиллари асосида кафолатланди, сайловларни ташкил этишга ваколатли органнинг ҳуқуқий мақоми алоҳида қонун орқали тартибга солинди.

Иккинчи босқич миллий сайлов қонунчилигини фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини кафолатлаш, миллий парламентаризм тараққиёти ҳамда кўппартиявийлик тизимини мустаҳкамлаш асосида янада демократлаштириш даври бўлиб, бу 2001 — 2010 йилларни ўз ичига олади.

Мазкур босқичнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унда бир палатали Олий Мажлиснинг икки палатали парламентга айлантирилиши асосида қуйи — Қонунчилик палатасини кўппартиявийлик асосида шакллантириш, бунинг учун муқобиллик тамойилларига мувофиқ сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари устувор аҳамият касб этди ҳамда бундай ҳуқуқий механизмлар миллий сайлов қонунчилигида ўз ифодасини топди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг иккинчи сессиясидаги маърузасида билдирилган таклифлар асосида қабул қилинган “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий қонун 2004 йилги парламент сайловларида муҳим ҳуқуқий асос вазифасини ўтагани ҳолда, сиёсий партиялар иштироки ва ролини оширди. 

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, мамлакатимиз сaйлoв тизими ривoжидa 2008 йилда сaйлoв қoнунчилигига киритилгaн ўзгaртишлaр муҳим бoсқич бўлди. Қoнунчилик пaлa-тaсидaги дeпутaтлик ўрин-лaри сoни 120 тaдaн 150 тaгa кўпaйтирилди. Бундaн тaш-қaри, қoнун ҳужжaтлaригa сaйлoв жaрaёнининг янaдa либeрaллaшувини тaъмин-лaйдигaн бир қaтoр нoрмa-лaр киритилди. Жумлaдaн, сaйлoвдa иштирoк этaдигaн сиёсий пaртиялaрнинг рўй-xaтдaн ўтиши учун ўрнa-тилгaн муддaт 6 oйдaн 

4 oйгa туширилди. Aйни вaқтдa сиёсий пaртия-лaрнинг сaйлoвдa қатнашиши учун руxсaт бeриш мaсaлaсини ҳaл этиш бoрaсидa зaрур бўлaдигaн сaйлoвчилaр имзoсининг миқдoри aввaлги 50 минг имзo ўрнигa 40 минг қилиб бeлгилaнди. Дeпутaтликкa нoмзoдлaрнинг ишoнчли вaкиллaри сoни 5 нaфaрдaн 10 нaфaргaчa кўпaйтирилди. Сaйлoв тўғрисидaги қoнун ҳужжaтлaригa сиёсий пaр-тиянинг “вaкoлaтли вaкили” дeгaн янги институт киритилди. Шунингдек, авваллари содир этган ҳар қандай жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар депутатликка номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас эди. Сўнгги ўзгартишларга мувофиқ, фақат содир этган оғир ва ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқароларгина депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмаслиги белгиланди. 

Бу каби ислоҳотлар миллий сайлов тизимининг изчил ҳамда босқичма-босқич либераллашувини, икки палатали парламент сайловларининг қонун талаблари ва умум-эътироф этилган халқаро принцип ҳамда нормаларга тўла мос ҳолда ўтказилишини таъминлайдиган мукаммал қонунчилик базасининг шаклланишига олиб келди.

Учинчи босқич ўз мазмун-моҳиятига кўра, юртимиздаги демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш шароитида фуқаролар сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтиришга қаратилган бўлиб, 2011 йилдан бошлаб бугунги кунга қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврдаги ислоҳотларнинг ғоявий асосини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ташкил этади. Мазкур Концепцияда баён қилинган таклифлар асосида 2012 йил 20 декабрда сайлов қонунчилигига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун қабул қилинди.

Мазкур янги Қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунларга янги модда ҳамда қўшимчалар киритилди. Уларга сайловолди ташвиқотининг мазмун-моҳиятини очиб берадиган, уни амалга ошириш шакллари, усуллари ва турларини аниқ кўрсатадиган, овоз бериш кунидан бир кун олдин сайловолди ташвиқотини амалга ошириш мумкин эмаслигини акс эттирган, муддатидан аввал овоз бериш тартибини аниқлаштирадиган, oвoз бeриш куни жaмoaт фикри сўрoв-лaри нaтижaлaри, сaйлoв нaтижaлaри прoгнoзлaри вa ўткaзилaётгaн сaйлoв билaн бoғлиқ бoшқa тaдқиқoтлaрни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилишни тақиқлайдиган, сaйлoвларнинг oчиқ, oшкoрa ҳамда шаффофлигини тaъминлaшни янада кучайтирадиган янги нормалар киритилди.

2014 йилнинг апрелида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига қўшимча сифатида киритилган Марказий сайлов комиссиясига конституциявий орган мақомини беришга оид янги қоидалар, 2014 йил 4 сентябрда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуни, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Бюджет кодексига сайловларга оид янги нормаларнинг киритилганини ҳам қайд этиш зарур.

Мазкур босқичдаги сўнгги янгиликлар сифатида 2015 йил 29 декабрда имзоланган қонунга асосан “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни кўрсатиш мумкин. Унга мувофиқ, ушбу Қонунга бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчиларга мандатлар бериш тартибига оид, қамоқда сақлаш жойларида овоз беришни тартибга солувчи, сайловчилар рўйхатини тузишга доир, сайловолди ташвиқоти, уни амалга ошириш шакллари, усуллари, турлари ҳамда муддатларини аниқ белгилайдиган, муддатидан аввал овоз бериш тартибини янада соддалаштирадиган, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш мақсадида сиёсий партиялар томонидан йиғиладиган имзо варақаларининг сонини қисқартиришга оид янги нормалар киритилди.

Мисол учун, аввалги тартибга кўра, сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақалари Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилари умумий сонининг камида беш фоизини ташкил этиши лозим эди. Эндиликда бу миқдор бир фоизгача қисқартирилди.

Мамлакатимиз сайлов қонунчилигига киритилаётган бундай янгиликлар сайловларни адолатли, очиқ-ошкора, қонуний, халқаро нормаларга мос тарзда ўтказиш баробарида, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этиши билан боғлиқ сиёсий ҳуқуқларини кафолатлашга, юртимизда давлат ҳокимияти вакиллик органларининг демократик тамойиллар асосида шаклланишига, сиёсий партияларнинг мазкур жараёнда фаол қатнашишини таъминлашга қаратилмоқда.

Юртимизда истиқлол йилларида сайлов қонунчилигини шакллантириш ҳамда тизимли ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар самарасида миллий сaйлoв тизимининг изчил вa бoсқичмa-бoсқич либeрaллaшувини, Президентлик ҳамда давлат ҳокимияти вакиллик органлари сaйлoвлaрининг қoнун тaлaблaри вa умумэътирoф этилгaн xaлқaрo принцип ҳамда нoрмaлaргa тўлa мoс ҳoлдa ўткaзилишини тaъминлaйдигaн мукaммaл қoнунчилик бaзaси шaкллaнди.

Шуҳрат ЯКУБОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 

Қонунчилик палатаси депутати.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган