XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида Қатъий мақсад, пухта режа, қулай шароит муваффақиятларга эришишнинг муҳим омилидир Оилаларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда Фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар Одил судлов ва замонавий талаблар Илм-фан ривожи — жадал тараққиёт гарови Китоб байрами Экскурсия етакчилари салоҳияти Экскурсия етакчилари салоҳияти Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳаракатлар стратегияси —  ислоҳотларнинг янги босқичи Пул муомаласи ва ҳисоб-китоб халқимиз учун қулай шаклда бўлади Илғор агротехнологиялар ва замонавий ёндашувлар Маданият ва спорт ривожи истиқболлари Эзгуликнинг табаррук ошёни Самимий қутловлар Эзгу ташаббуслар, изчил ислоҳотлар Илм-фан тараққиётига юксак эътибор Йўллар ободлиги — иқтисодий ривожланиш омили Халқчил институт ва самарали фаолият Билимли, жисмонан етук ва фидойи Кўмирнинг чакана нархи 13 фоиз арзонлашди Етти хазинанинг бири Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат
  • 04 Октябрь 2016

Сайлов участкалари тузилди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округларида 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловга миллий қонунчилигимиз талаблари ҳамда Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Асосий тадбирлар дастурига мувофиқ, қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига Оролбўйида ҳам тайёргарлик ишлари фаол олиб борилаяпти. 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссиясининг мажлисида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи кафолатлари тўлиқ таъминланиши учун барча имконият яратилаётгани кўрсатиб ўтилди.
Комиссия аъзоси Улуғбек Асановнинг айтишича, округ бўйича 590 та сайлов участкаси тузилди. Округ сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган режа асосида сайловчиларнинг, айниқса, сайловда биринчи марта овоз берадиган ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётир. Бунда округ сайлов комиссияси ҳузурида ҳуқуқшунос ҳамда сиёсатшунос олимлардан иборат экспертлар гуруҳи тузилгани, қолаверса, Марказий сайлов комиссияси томонидан тақдим этилаётган адабиётлар, кўргазмали воситалар қўл келаяпти.
5-Навоий округ сайлов комиссияси мажлисида бўлажак сайловга пухта ҳозирлик кўриш фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди. Комиссия қарори билан вилоятда 363 та сайлов участкаси тузилди.
Округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Ҳусниддин Аҳмедовнинг қайд этишича, айни чоғда яна бир муҳим масала, яъни участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш бўйича ишлар бошлаб юборилган.
— Бунда ижтимоий фаол, чуқур ҳуқуқий билим ва катта тажрибага эга бўлган фуқароларни қонун талаблари доирасида комиссия аъзолигига тавсия этиш асосий мезон қилиб олинган, — дейди Ҳ. Аҳмедов. — Қонунга биноан, участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида 5 — 19 нафар аъзодан, шу жумладан, раис, раис ўринбосари ҳамда котибдан иборат таркибда тузилади. Участка сайлов комиссиясининг шахсий таркиби округ сайлов комиссиясининг қарори билан тасдиқланади. Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ва тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади. Бўлажак участка сайлов комиссиялари аъзолари учун сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича семинар ва ўқувлар ташкил этишга ҳам ҳозирлик кўраяпмиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси қарори билан вилоят ҳудудида 1030 та сайлов участкаси тузилди.
Округ сайлов комиссияси аъзоси Азамат Умаровнинг маълум қилишича, вилоятдаги барча сайлов участкаларини зарур техника ҳамда алоқа воситалари билан жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. Сайлов участкаларида ногиронлар, ёш фарзанди бўлган ота-оналар, кексалар учун ҳам зарур шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилаяпти.
8-Сирдарё округ сайлов комиссияси мажлисида сайлов участкаларини тузиш сайловга тайёргарлик жараёнидаги энг муҳим вазифалардан бири экани айтиб ўтилди.
Комиссия раиси Солижон Қудратовнинг билдиришича, ана шу масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда, туман ва шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига асосан, вилоят ҳудудида 271 сайлов участкасини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди. Мазкур участкаларнинг жойлашув манзили сайловчилар учун ҳар жиҳатдан қулай бўлишига эътибор қаратилди, замонавий шарт-шароитларга эга бинолар ажратилди. Уларда аввалги сайловларда бўлганидек, тиббиёт, болалар ҳамда оналар хоналари ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Асосий тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди. Сайлов участкаларини тузиш ишлари якунланди.
— “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга кўра, сайлов участкалари туман ва шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан сайловга камида олтмиш кун қолганида округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади, — дейди округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Ўктамхон Солиева. — Биз комиссия мажлисида ушбу масалани атрофлича кўриб чиқдик ҳамда округ ҳудудида 980 та сайлов участкаси тузилиб, уларнинг чегаралари белгиланди. Округ ҳудудидаги сайловчилар сони 2 миллион 417 минг 891 кишини ташкил этади. Улар ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиши учун зарур шароитларни яратиш муҳим вазифа ҳисобланади. Шу мақсадда сайлов участкаларини зарур жиҳозлар, алоқа ва кўргазмали воситалар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
13-Қашқадарё округ сайлов комиссияси томонидан вилоятда 884 та сайлов участкасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Сайлов участкалари, асосан, умумтаълим мактаблари, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, тиббиёт муассасалари биноларида жойлаштирилди.
— Сайлов участкаларини “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун ва Марказий сайлов комиссиясининг услубий тавсиялари асосида жиҳозлаш, уларни давлат рамзлари, мебель, алоқа воситалари билан таъминлаш ишлари бошлаб юборилди, — дейди округ сайлов комиссияси котиби Сайёра Орипова. — Яқин орада ташкил этиладиган участка сайлов комиссиялари фаолияти учун зарур шароитларни яратиш мақсадида навбатчи транспорт воситалари, шунингдек, узоқ тоғли ҳудудлардаги участкалар махсус машиналар билан таъминланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссиясида ҳам иш режаси тасдиқланган, аъзолар ўртасида вазифалар тақсимланиб, навбатчилик ташкил этилган.
— Округ сайлов комиссияси аъзолари халқимиз ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган фуқаролардан иборат, — дейди мазкур комиссия раиси А. Юнусхўжаев. — Комиссия аъзоларининг рўйхати, комиссиянинг манзили ҳамда телефон рақами маҳаллий матбуотда эълон қилинди. Округ сайлов комиссияси туман ҳокимликларининг сайлов участкаларини тузиш тўғрисидаги тақдимномаларини кўриб чиқиб, округ ҳудудида 713 та сайлов участкаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. Сайлов участкаларининг тартиб рақамлари, чегаралари ва уларнинг манзили кўрсатилган рўйхати тасдиқланди. Сайлов куни 1 миллион 742 минг нафардан ортиқ сайловчининг мазкур участкаларга келиб, овоз бериши кутилмоқда. Марказий сайлов комиссиясининг қарорига асосан, мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган 44 та сайлов участкаси ҳам 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилди.


«Халқ сўзи» мухбирлари
хабарлари асосида тайёрланди.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган