XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 25 Июль 2015

Ҳар бир тизим ўзига хос

Ҳозир мамлакатимиздаги савдо шохобчаларида фойдаланилаётган терминаллар орқали ҳар қандай турдаги пластик карточкадан тўловни қабул қилиш мумкин, яъни ягона тизим шакллантирилган, деб эшитгандик. Агар шу гап рост бўлса, нима учун айрим дўконларда “Бизнинг терминалимиз фақат “On-line” карточкага мослаштирилган” деган сабаб билан “DUET” ёки “VISA” карточкалари рад этилади?

Ростдан ҳам тўлов терминаллари бири-биридан фарқланадими?

С. ЖЎРАЕВ.
Шофиркон тумани

Бугунги кунда мамлакатимизда пластик карточкалар билан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар уч хил платформадаги “DUET”, “VISA” ва “Smart vista” яъни “On-line” режимида ишловчи пластик карточкаларига хизмат кўрсатувчи тўлов тизимлари асосида амалга оширилаяпти.
Биринчиси, бу “DUET” — тўлов тизимида савдо ва хизмат кўрсатувчи корхоналар пластик карточкалардан тўловлар савдо карталарига кирим қилинган ҳолда амалга оширилади.
Янги платформадаги миллий банклараро “Smart vista”, яъни “On-line” режимида ишловчи тўлов терминаллари “On-line” режимида ишлайдиган пластик карточкалардан тўловлар амалга оширилганда маблағлар бир вақтнинг ўзида савдо ва хизмат кўрсатиш корхонасининг банкдаги ҳисоб рақамларида акс этади. Шунингдек, “On-line” режимида ишловчи тўлов терминаллари “DUET” пластик карточкаларини қабул қилувчи ускуналар (савдо карталари) билан жиҳозланиб, “DUET” тизимидаги пластик карточкаларидан ҳам тўловларни қабул қилиши мумкин.
Учинчиси эса “VISA” тизимидаги миллий валютадаги “сўм” пластик карточкалари фақатгина “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан ўзларининг мижозларига жорий этилган бўлиб, ушбу пластик карточкаларда тўловларни қабул қилиш учун алоҳида, яъни улар учун мўлжалланган тўлов терминаллари бўлишини талаб этади.
“VISA” тизимидаги пластик карточкалардан “DUET” ва “On-line” режимидаги тўлов терминалларидан тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд эмас.
Ҳозирги кунда “VISA” тизимидаги пластик карточкалари ва тўлов терминаллари босқичма-босқич “DUET” ва “On-line” режимидаги пластик карточкалари ва тўлов терминаллари билан алмаштирилаяпти.

Н. САФАРОВ,
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Пул муомаласи департаменти директори ўринбосари.

Иш стажига қўшилади
Пенсияга ҳужжатларимни расмийлаштириш мақсадида архивга боргандим. Деярли барча йиллар ҳақида ҳужжатлар топилди. Фақат 90-йилларда мен ишлаган битта ташкилот архивга ҳужжатларни тақдим этмагани аён бўлди. Ўша корхонани суриштириб борсам, у аллақачон тугатилган экан. Энди мен қандай йўл тутишим керак?

И. ҒАФУРОВ.
Асака тумани

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 42-моддасида иш стажини тасдиқлаш тартиби белгиланган бўлиб, меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Меҳнат дафтарчаси ёки унда тегишли ёзувлар бўлмаган тақдирда, иш стажини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 55-бандида белгиланишича, иш стажи иш, хизмат, ўқиш ёки иш стажига ҳисобланадиган бошқа фаолият амалга оширилиши жойидан, шунингдек архив муассасаларидан бериладиган ҳужжатлар бўйича белгиланади.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддаси “а” бандига мувофиқ фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса, иш стажига қўшиб ҳисобланади.
“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 56-бандига мувофиқ иш стажи тўғрисида ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, меҳнат фаолияти даврлари суднинг қарори билан белгиланади.

Б. НИЗОМОВ,
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директорининг ўринбосари.

Тўлов учун имтиёзлар бор
Умр йўлдошим вафот этган. Фарзандларимни ёлғиз ўзим тарбиялаб, камолга етказаяпман. Ўтган йили икки нафар фарзандим олий ўқув юртига тўлов-контракт асосида ўқишга кирди. Бундай ҳолатда ёлғиз ота ёки оналар учун бирор имтиёзлар мавжудми?

Ж. ҚАЛНИЯЗОВА.
Нукус шаҳри

Тўлов-контракт асосида ўқиш ихтиёрий бўлиб, тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда мазкур тоифадаги талабаларга олий таълим муассасаси тўлов шартларини енгиллаштириш бўйича имтиёзлар бериш кўзда тутилмаган.
Аммо талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқишига енгиллик яратиш мақсадида мамлакатимизда бир талай имкониятлар яратилган. “Таълим кредити” ана шулардан биридир. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги қарорига асосан, банк муассасалари томонидан талабаларга берилаётган “таълим кредит”лари жуда қулай ва самаралидир.
Ушбу ҳужжатнинг 3-бандига асосан:
— чин етимлар, Меҳрибонлик уйларида тарбияланганлар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари учун — фоизсиз таълим кредитлари бериш;
— кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит бўйича қўшилган фоизларнинг 50 фоизини туман Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаш белгиланган.
Бундан ташқари, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 24 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан, 2010 йил 1 январдан бошлаб, фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олишга (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг таълим олиши учун) йўналтириладиган суммаларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.
Шунингдек, сиз ҳомийлик кўрсатиши мумкин бўлган корхона ва ташкилотларга ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

Ф. РИЗАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим
вазирининг биринчи ўринбосари.

Давлат томонидан кафолатланган
Ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни иш билан таъминлашда қандай имтиёзлар мавжуд? Улар учун иш ўринлари кафолатланганми? Агар шундай бўлса, бу қандай амалга оширилади?

Л. ДАМИНОВА.
Узун тумани

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, давлат томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга, шу жумладан, ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга қўшимча кафолатлар таъминланиши белгилаб қўйилган.
Қўшимча кафолатлар қўшимча иш жойлари, ихтисослаштирилган корхоналар, шу жумладан, ногиронлар меҳнат қиладиган корхоналар барпо этиш, иш ўргатишнинг махсус дастурларини ташкил этиш, корхона, муассаса ва ташкилотларга ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чоралар билан таъминланади.
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштириш ташкилот томонидан Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) маркази йўлланмаси бўйича ёки мустақил равишда амалга оширилади.

Ф. ХАЛИЛОВ,
Ўзбекистон Респубикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари.

Солиқ тўлашдан озодсиз
Якка тартибдаги тадбиркор соғлиғи туфайли маълум вақтга фаолиятини тўхтатиб турадиган бўлса, солиқ тўловларини тўлайдими?

Ш. МУҲАММАДИЕВ.
Қўқон шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 373-моддасига асосан, агар якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини муайян муддатга тўхтатса, у ўз ишини тўхтатгунига қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани топширади.
Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида тақдим қилинган ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан олинган ахборот якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.

О. РУСТАМОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари.

Касб-ҳунар эгаллаш ихтиёрий
Қурилиш йўналишидаги касб-ҳунар коллежининг биринчи босқичини тамомладим. Аслида, компьютер технологиялари соҳасига қизиқишим кучлироқ. Шу йўналишдаги коллежга ўқишимни кўчиртиришим мумкинми? Умуман, бундай ҳолат қонунчилигимизда назарда тутилганми?

М. ТОЖИДДИНОВА.
Ғаллаорол тумани

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, ўқишингизни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасидан бошқасига белгиланган тартибда кўчириш ҳуқуқига эгасиз.

Х. ЗИКРИЛЛАЕВ,
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
директорининг биринчи ўринбосари.

Ихтисослаштирилган мактабларни тавсия этамиз
Ўғлим учинчи синфда ўқийди. Унинг дарсларни ўзлаштириши тенгдошлариникидан анча юқори. Ҳатто, бешинчи синф дарсликларидаги масала ва мисолларни ҳам бемалол бажара олади. Шу боис уни синфдан-синфга “сакратиш” фикри туғилди. Бу масалада кимга мурожаат қилишимиз керак? Умуман, бунга рухсат борми?

О. ЖАБИЕВ.
Касби тумани

Синфдан-синфга “сакратиш” амалдаги меъёрий ҳужжатларда назарда тутилмаган. Аммо мамлакатимизда иқтидорли ўқувчилар учун 204 та турли фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ва 129 та мактаб-интернатлар фаолият кўрсатиб келмоқда.
Фарзандингизни қизиқишига қараб мазкур таълим муассасаларидан бирига беришингизни тавсия этамиз.

Б. ДАНИЯРОВ,
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари.

Суғурта шартномаси тузилган бўлса
Март ойининг охирида кузатилган паст ҳарорат туфайли фермер хўжалигимиз тасарруфидаги 5 гектардан иборат боғдаги дарахтларни совуқ урди. Натижада бу йил мева ололмайдиган бўлдик. Билишимча, мавжуд қонунчилигимизда табиий офатлар натижасида қишлоқ хўжалиги экинлари зарарланган тақдирда, суғурта маблағи ажратилиши кўзда тутилган экан. Юқоридаги ҳолат бўйича мен ҳам шундай ёрдам олишга ҳақлиманми?

У. ҲАЙИТОВ.
Ургут тумани

Мазкур ҳолат бўйича “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан ишлаб чиқилган “Кўп йиллик мевали, манзарали дарахтлар ва токлар ҳамда уларнинг кўчатларини табиий офатлардан зарарланиши ёки нобуд бўлишидан суғурталаш” қоидалари шартлари асосида шартнома тузган жисмоний шахслар, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини турли табиий офатлар натижасида дарахтлар (ток) ва кўчатларнинг зарарланиши ёки нобуд бўлиши туфайли кўрган зарарлари ўрнатилган тартибда қоплаб берилади.
Суғурта шартномаси тартиби:
Суғурта шартномаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 927 ҳамда 930-моддаларига асосан суғурта қилдирувчининг ёзма аризасига биноан суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи ўртасида тузилади.
Ҳисобланган суғурта мукофоти суғурта қилдирувчи томонидан тўлангач, суғурта шартномасининг муҳим шартларини ўз ичига олган суғурта полиси ва суғурталаш қоидалари топширилади.
Суғурта шартномаси 1 (бир) йил муддатга тузилади.
Суғурта шартномаси тузиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
•    токлар 1 октябрдан 1 апрелгача;
•    тут дарахтлари 1 июлдан 20 мартгача;
•    кўчатлар ўтқазилгандан сўнг;
•    бошқа мевали ва манзарали дарахтлар йил давомида.
Шартнома тузишдан олдин дарахтлар, токлар ҳамда уларнинг кўчатлари ҳолати бўйича мониторинг ўтказилади ва унинг хулосаси ижобий бўлса, суғурта шартномаси имзоланади.

Ф. КАРИМОВ,
«Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси.

Буюртма берсангиз кифоя...
Ривожланган давлатларда замонавий технологиялар, хусусан, компьютер, телефон ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, уй-рўзғор буюмлари ёки озиқ-овқат маҳсулотларини интернет орқали буюртма асосида харид қилиш мумкинлиги ҳақида эшитганмиз. Бизда ҳам интернет-дўконлар фаолияти йўлга қўйилганми? Агар бундай қулайлик жорий этилган бўлса, ушбу усулда савдо-сотиқ қилишнинг тартиби қандай, афзалликлари нимада?

О. ЯКУБОВА.
Чилонзор тумани

Мамлакатимизда интернет орқали савдо қилиш фаолияти “Электрон тижорат тўғрисида”ги ва “Электрон тўловлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан назорат қилинади.
Юртимизда ҳам бир қанча интернет-дўконлар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бунга arba.uz, esavdo.uz кабиларни мисол сифатида келтириш мумкин. Бундан ташқари, “Click”, “SMS-to‘lov”, “Mbank” тизимлари ёрдамида коммунал хизматлар, телевидение, мобиль алоқа, солиқлар, жарималар каби тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд. Интернет орқали савдо қилиш вақтнинг тежалиши, ҳисоб-китоб ҳамда тўловларнинг аниқ ва шаффофлиги таъминланиши, уйдан чиқмаган ҳолда компьютер ёки мобиль қурилмалар воситасида харидларни амалга ошириш имконини беради. Интернет орқали маҳсулотларга буюртма берилганда, буюртма кўрсатилган манзилга етказиб берилгач, нақд пул, пластик карта ёки электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб амалга оширилади.  

А. ФАЙЗУЛЛАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари.

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Амалдаги қоида Гаров ва кредит »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган