XS.UZ
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил ривожлантириш – халқимиз фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим омилидир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Халқпарвар сиёсатдан халқимиз мамнун Қонун ва адолат устуворлигини таъминлашнинг муҳим шарти Ҳудудларда тиббий хизмат сифати янада юксалади Тараққиётнинг янги стратегияси Замонавий ёндашув, холислик ва ҳозиржавоблик Гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди Асрлар қаъридан сабоқ Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш — давр талаби Ўзбекистон —  хушкайфият инсонлар мамлакати Ҳалокатга элтувчи йўл Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 05 Апрель 2016
Среда, 06 Апрель 2016 00:00

Қуввати икки баробар ортди

Косонсой туманидаги “Булоқбоши” насос станциясида амалга оширилган модернизациялаш тадбирларидан сўнг унинг қуввати икки баробар ортиб, беш минг гектар майдондаги экинларни сув билан таъминлаш имконияти юзага келди.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Среда, 06 Апрель 2016 00:00

200 та иш ўрни очилди

Фарғона туманида йилига 3600 тонна пахта хом ашёсини қайта ишлайдиган “Fergana oseana textile” қўшма корхонаси фаолият бошлади. Бунинг учун 6 миллион евро ҳисобига чет элдан сўнгги русумдаги дастгоҳлар келтириб ўрнатилди.  

Эътиборлиси, корхона ишга туширилиши билан 200 кишининг бандлиги таъминланди. Уларнинг аксариятини касб-ҳунар коллежи битирувчилари ташкил этади. Корхона жамоаси томонидан тайёрланаётган жаҳон андозалари даражасидаги тўқимачилик маҳсулотлари ташқи бозорга чиқарилади. Айни пайтда бу борада хорижлик ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Маъмур МУСУЛМОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Среда, 06 Апрель 2016 00:00

Юқори босимга чидамли

Яккабоғ туманида қишлоқ хўжалиги техникалари, юк транспортлари ва экскаваторлар учун юқори босимга чидамли гидравлик шланглар ҳамда ковушлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мазкур лойиҳа тадбиркор Одилжон Ёров саъй-ҳаракати билан амалга оширилди. 

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Урганч шаҳрида ташкил этилган IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркасида илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари, шунингдек, Хоразм Маъмун академияси вакиллари энергетика, ахборот-коммуникация технологиялари, қишлоқ хўжалиги, кимё технологиялари, нефть ва газ, атроф-муҳит муҳофазаси каби қатор йўналишларга оид 230 дан ортиқ ихтиро ҳамда янги ишланмалари билан қатнашди.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Среда, 06 Апрель 2016 00:00

Тармоқлараро кооперация

ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамламоқда

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Қарши шаҳрида ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўтказилди.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

кичик бизнес субъектларининг экспорт салоҳияти ошишида муҳим омил бўлмоқда

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Пойтахтимизда “Қонунлар ижросини таъминлашнинг самарадорлигини ошириш механизмлари: миллий ва хорижий тажриба” мавзуида халқаро конференция ўтказилди. 

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ
Среда, 06 Апрель 2016 00:00

Ёш тиббиётчилар анжумани

Пойтахтимизда “Тиббиётнинг долзарб муаммолари” мавзуида ёш олимлар ва талабаларнинг республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Чоп этилган бўлим: ТИББИЁТ

 

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳар томонлама тараққий этаяпти. Юртимиз Жаҳон иқтисодий форумининг рейтинг натижаларига кўра, дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта давлат қаторидан жой олгани, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида АҚШнинг Колумбия университети ўтказган ижтимоий тадқиқотлар асосида эълон қилинган “Бутунжаҳон бахт индекси”да 158 та мамлакат ўртасида қирқ тўртинчи поғонани, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида эса биринчи ўринни эгаллагани бунинг яққол тасдиғидир.

Сўнгги йилларда жаҳоннинг “Standart & Pооr’s”, “Fitch Ratings” ва “Mооdy’s” сингари нуфузли халқаро рейтинг агентликлари Ўзбекистон банк тизими фаолиятини -“Барқарор” даражасида баҳолаяпти.

Шунингдек, Халқаро валюта жамғармасининг 2015 йилдаги миссияси ҳам юртимиз банк тизими барқарорлик, изчил капиталлашув ҳамда юқори ликвидлик даражасини сақлаб қолаётганлигини алоҳида таъкидлади. Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” рейтингига кўра эса, Ўзбекистон “Кичик бизнес субъектларига кредит бериш” деб номланувчи кўрсаткич бўйича сўнгги уч йилда 154-ўриндан 42-ўринга кўтарилди ва ўтган йилнинг ўзида рейтингини 63 поғона яхшилади.

Шу билан бирга, 2015 йили АҚШнинг “Global Finance” журнали томонидан дунё марказий банклари орасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки алоҳида эътироф этилгани ҳам бежиз эмас.

Бундай ижобий фикрлар мамлакатимизда фаолият юритаётган турли ташкилот ҳамда муассасалар томонидан ҳам билдирилаётгани, айниқса, диққатга сазовор. Жумладан, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази бир неча йилдан буён жамият ривожида банкларнинг ўрни нечоғли аҳамият касб этаётганини аниқлаш мақсадида сўровлар ўтказиб келаяпти ва унга аҳоли ҳамда тадбиркорлар фаол жалб қилинмоқда. Тадқиқотлар натижалари эса оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчилик -эътиборига ҳавола этилаётир.

Изчил ислоҳотларга муносиб баҳо

Яқинда марказимиз томонидан юртимиз банк тизимининг 2016 йил биринчи чорагидаги фаолиятига бағишланган навбатдаги сўров ўтказилиб, унда республикамизнинг барча ҳудудидан реал сектор корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари, ёшлар ҳамда хотин-қизлар қатнашди. Респондентларни танлашда тадбиркорликнинг барча йўналиши — оилавий бизнес, -деҳқон ва фермер хўжаликлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, кичик корхона ҳамда микрофирмалар қамраб олинди. Натижада “Юртимиз банк тизимида тадбиркорлик субъектларига яратиб берилаётган қулай шарт-шароитларни қандай баҳолайсиз?” деган дастлабки саволга қатнашчиларнинг 98,5 фоизи ижобий фикр билдирди.

Сўровларни ўтказиш жараёнида, шунингдек, “Ҳудудлардаги қайси тижорат банкларининг фаолияти эътирофга лойиқ?” деган саволга “Агробанк”, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Халқ банки, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Микрокредитбанк”, “Қишлоқ қурилиш банк”, “Ипак йўли” банки, “Азия альянс банк”, “Ипотека-банк”, -“Ориент финанс банк” ва “Трастбанк” филиаллари ҳудудларда кўпроқ эътиборга молик” деган жавоб олинди.

Мазкур сўровлар жараёнида “Ушбу банкларнинг фаолиятига қандай баҳо берасиз?” деган саволга 97,9 фоиз иштирокчи ижобий баҳо берди. Бунда Бухоро, Андижон, -Қашқадарё, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тадбиркорлар фаол қатнашгани, айниқса, эътиборга лойиқдир.

“2016 йилнинг I чорагида банклар томонидан кўрсатилган хизмат турларидан мамнунмисиз?” деган саволга эса респондентларнинг 98,8 фоизи “Қулай ва осон янги хизмат турлари жорий этилган, маслаҳат бериш ҳамда муаммоларни ечишда тезкор ёрдам кўрсатилади”, “Омонатларни сақлаш бўйича барча ишлар ўз вақтида бажарилади”, -“Белгиланган тартибга тўла амал қилинади, қонунбузилишларига йўл қўйилмайди” каби жавобларни беришди.

Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун

Сўров давомида ўртага ташланган масалалардан яна бири кредитдан самарали фойдаланганлик даражасини аниқлаш эди. Яъни тадбиркорларга ўз фаолияти давомида тижорат банклари сармояларидан фойдаланиб, қандай натижага эришгани хусусида берилган саволга 98,5 фоиз респондент ижобий фикр билдирди.

Мисол учун, Миллий банк томонидан Нукус шаҳридаги “Титан ДСЗ” масъулияти чекланган жамиятига шағал ва тош майдалагич технологиясини сотиб олиши учун 1,3 млрд. сўм маблағ ажратилгач, бу ерда 2,3 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, “Жомбой жавоҳири” МЧЖга берилган 7,2 млрд. сўм миқдоридаги кредит эвазига 

1 млрд. сўмликдан зиёд маҳсулот буюртмачиларга етказиб берилган. Худди шундай кўрсаткичларни “Ўзсаноатқурилишбанк” мижози — “Elite stars textile” корхонаси, “Ипотека-банк” ҳамкори — “Ангрен РАСК” акциядорлик жамияти фаолиятида ҳам -кузатиш мумкин.

Сўровда иштирок этганлар тижорат банклари ажратаётган микрокредитлар аҳамиятини ҳам алоҳида қайд этишди. Яъни уларнинг 98,7 фоизи “Микрокредитлар аҳолига қулайликлар яратиб, қишлоқ жойларда ёшларни иш билан таъминлашда муҳим омил бўлаяпти”, деган жавобни кўрсатишди.

Қатнашчиларнинг 97,7 фоизидан “Микрокредитлар жойларда, айниқса, чекка қишлоқ ҳудудларида тадбиркорликни ривожлантиришга керак бўлган бошланғич сармояни шакллантиришга замин яратмоқда”, 97,9 фоизидан “Ишбилармонлик билан шуғулланмоқчи бўлган касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг жамиятда муносиб ўрин эгаллашида бош омил бўлмоқда” каби жавоблар олинди.

Шунингдек, “Банкдан кредит олиш имконияти ҳамда кредит олишга қўйилган -талабларга қандай баҳо берасиз?” саволига уларнинг 98,9 фоизи “Кредитлаш тартиблари тадбиркор учун жуда қулай ишлаб чиқилган, шунинг учун қисқа муддат ичида маблағ олиб, мустақил бизнесни бошлаш имконияти юқори”, деган тўхтамга келганлиги ҳам қувонарлидир.

Бундан ташқари, “Банкда ташкил этилган “Тадбиркорлар хонаси” талаб даражасидами?” деган саволга 98,9 фоиз респондент ижобий баҳо берган бўлса, “Банк тизимидаги “Ишонч телефонлари”нинг ишлаши сизни қониқтирадими?” саволига 98,3 фоиз қатнашчи томонидан ижобий фикр билдирилган.

Шу билан бирга, “Кредит олишда ўрнатилган фоиз ставкалари сизни қониқтирадими?” деган саволга иштирокчиларнинг 98,6 фоизидан “Банкларда ўрнатилган фоиз ставкалари тадбиркор учун мақбул даражада”, деб жавоб қайтаришди.

— Юртимизда банкларнинг барқарор фаолият кўрсатаётгани аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда, — дейди “Surxоndaryo savdo impeks” акциядорлик жамияти директори Боймурод Тўхлиев. — Масалан, биз “Трастбанк”нинг Термиз филиалига мурожаат қилиб, қисқа фурсат ичида 350 млн. сўмлик кредит олгандик. Ушбу сармояга Хитойдан вафли ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий технологияни келтирдик.

Айни пайтда корхонамиз тўлиқ қувват билан ишлаяпти. Аҳоли дастурхонига кунига ўн икки турдаги икки тонна вафли етказиб бераяпмиз. Даромадимиз ҳам чакки эмас. Келгусида мазкур банк кўмагида янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишни режалаштирганмиз.

Яна бир эътиборли жиҳати, тадқиқот натижаларидан тижорат банкларида пул ҳисоб--китоб ҳужжатларини қабул қилиш ва уларнинг ижросини таъминлаш борасида кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳам тобора яхшиланиб бораётгани маълум бўлди. Ушбу йўналишдаги ишлардан респондентларнинг 97,8 фоизи мамнун эканлиги бунинг яққол тасдиғидир.

Банклар — ёшларнинг кўмакчиси

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, хусусан, жамиятда навқирон авлод -фаоллигини юксалтириш банк тизимининг доимий диққат-эътиборида турибди. Буни биргина кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида навқирон авлод вакилларининг сафи тобора кенгайиб бораётгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Чунки республикамиздаги ҳар бир касб-ҳунар коллежига тижорат банкларининг бошқарма ёки филиаллари раҳбар-ходимлари бириктирилган бўлиб, улар ёшлар ўртасида тадбир-корликни йўлга қўйиш, банк хизматларини кўрсатиш, кредитлар ажратиш тартибларини тушунтириш мақсадида мунтазам учрашувлар ўтказишмоқда.

Марказимиз ходимлари томонидан касб-ҳунар коллежларида банклар томонидан олиб борилаётган ана шундай ислоҳотлар юзасидан сўров ўтказилганида, унда қатнашган ёш тадбиркорларнинг 98,5 фоизи “Банкларнинг имтиёзли кредитлари биз, ёшларга имкониятлар эшигини очмоқда, уларнинг ёрдами билан мулкдор бўлиб, жамиятда ўз ўрнимизни топаяпмиз, шунинг учун банкларнинг хизматидан кўнглимиз тўқ”, деган жавобни берди.

Давлат дастури ижроси — доимий эътиборда

Айтиш жоизки, юртимизда жорий йилнинг Президентимиз таклифи билан “Соғлом она ва бола йили” деб номланиши ҳамда шу асосда Давлат дастурининг қабул қилиниши иқтисодиётимиз равнақида муҳим аҳамият касб этмоқда. Негаки, мазкур Дастурда банк тизими олдига ҳам муҳим вазифалар қўйилди. Чунончи, тижорат банклари томонидан ҳудудларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, аёллар тадбиркорлиги, оилавий бизнес ҳамда ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш, ёшларни ишбилармонликка кенг жалб қилиш мақсадлари учун жами 2 трлн. сўмга яқин кредитлар ажратилиши белгиланган.

Марказимиз шуларни инобатга олган ҳолда, иштирокчиларга ушбу йўналишда ҳам бир нечта саволлар билан мурожаат қилган эди. Натижада ижтимоий сўров қатнашчиларининг 98,9 фоизи “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида банк тизими олдига қўйилган устувор вазифалар изчил амалга оширилиб келинаётганини таъкидлашди.

Хорижий сармоядорлар эътирофи

Сўров жараёнида, шунингдек, хорижлик инвесторларнинг фикрларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Яъни унда иштирок этганларнинг 98,8 фоизи банкларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаган.

— Ўзбекистон — улкан имкониятлар мамлакати, — дейди “Ko-Ung Cylinder” Ўзбекистон — Хитой қўшма корхонаси раҳбари Жанг Жаи Гук. — Банкларингиз томонидан кўрсатилаётган сифатли ҳамда тезкор хизматлар биз каби тадбиркорлар ишига барака бағишламоқда. Мисол учун, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида автомобиллар учун газ баллонлари ишлаб чиқаришга доир лойиҳамизни амалга оширишда банкнинг 5,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредитидан фойдаландик. Ушбу маблағ эвазига замонавий технологияни олиб келиб ўрнатдик. -Бунинг ҳисобига 112 нафар ёш мутахассисни иш билан таъминладик.

Бу банкларда барча учун қулай шарт-шароитлар яратилгани шарофатидир. Бунинг учун давлатингиз раҳбари ва ҳукуматингизга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

Минибанклар аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда

2016 йил 1 январь ҳолатига кўра, республикамизда 26 та тижорат банки фаолият юритаётган бўлса, шундан 7 таси хусусий, 5 таси чет эл капитали иштирокидаги молия -муассасасидир. Ҳудудларда эса уларнинг 854 та филиали ишлаб турибди.

Айтиш жоизки, тижорат банкларининг 2 минг 221 минибанки ҳамда махсус кассаси олис қишлоқларда жойлаштирилгани молиявий хизматлардан ўша ҳудудларда яшовчи аҳолининг фойдаланиш имкониятини ошираяпти.

Ўтказилган сўров натижаларига кўра, “Минибанкларнинг ишлаш жараёнини қандай -баҳолайсиз?” саволига респондентларнинг 98,7 фоизи “Минибанклар фаолиятимиз ривожида муҳим аҳамият касб этаяпти, улар талабга тўлиқ жавоб беради”, деган ижобий фикрни билдиргани бунинг тасдиғидир.

Пластик  карточка — кафолатли тўлов воситаси

Бугунги кунда бутун дунёда оммалашган пластик карточкалар билан товар ҳамда кўрсатилган хизматлар учун ҳақ олиш усули мамлакатимизда ҳам тобора ривожланмоқда. Аниқроғи, пластик карточкалардан фойдаланиш халқимиз турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланиб улгурди.

Президентимизнинг “Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Ижтимоий сўров жараёнида одамларнинг мазкур йўналишдаги ишларга бўлган муносабатини билишга ҳам ҳаракат қилинди. Пировардида респондентларнинг 98,9 фоизи “Пластик карточка — жуда қулай, хавфсиз ва ишончли тўлов воситаси”, деган фикрда эканлиги аён бўлди.

— Банк пластик карточкасидан мунтазам фойдаланаман, — дейди Тошкент радиотехника коллежи ўқитувчиси Бекзод Давлатов. — Сабаби, ҳозирги кунда барча савдо шохобчаси тўлов терминаллари билан таъминланган бўлиб, улар узлуксиз ишлаб турибди. Ҳатто, деҳқон бозорларимизда ҳам терминаллар мавжудлигини айт-майсизми?! Бу, албатта, аҳоли учун жуда катта қулайликдир.

Пластик карточканинг яна бир афзал томони шундаки, эндиликда ундаги қолдиқ суммага бир йилда камида 9 фоиз миқдорида даромад ҳисобланаяпти. Шунингдек, карточкадаги маблағларни омонат сифатида жамғариб бориш ҳам мумкин.

Кредитлар — шахсий ёрдамчи хўжаликларга

Таъкидланганидек, банк кредитлари иқтисодиётнинг барча тармоғи, шу жумладан, томорқа хўжалигини ривожлантиришда ҳам қўл келмоқда. Бу ўтказилган сўров натижаларида ўз тасдиғини топди. Респондентларнинг 97,6 фоизи ўз жавобида “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш мақсадида тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларига ажратилаётган имтиёзли кредитлар аҳолига қулай шарт-шароитлар яратаётганини” қайд этди.

Уларнинг фикрига кўра, ушбу кредитлар нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш, балки бозорларда файзу барака ва нархлар -барқарорлигини таъминлашга ҳам хизмат қилаяпти.

Айланма маблағ — корхонага мадад

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар -Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида банк тизими олдига иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини айланма маблағлар билан таъминлаш юзасидан бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Эътиборлиси, ўтган вақт мобайнида молия муассасалари томонидан бу борада муайян ишлар амалга оширилиб, сезиларли ютуқларга эришилаётир.

Буни ўтказилган ижтимоий сўров жараёнида айнан шундай корхоналар вакиллари ҳам тасдиқлашди. Унда 98,5 фоиз респондент “Банклар томонидан корхоналарга айланма маблағлар ўз вақтида ажратилмоқда, улар ҳар бир корхонага яқин ва ишончли ҳамкор бўлиб хизмат кўрсатмоқда”, дея ижобий фикр билдирди.

— Корхонамизда ўтган даврда 3 турдаги калава ип ишлаб чиқарилиб, асосий қисми экспортга йўналтирилди, — дейди “Jizzax kenteks” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Мўмин Сиддиқов. — Бунда бизга банк томонидан айнан айланма маблағ учун ўз вақтида сармоя ажратилгани қўл келди. Энг муҳими, кредит олишда ҳеч қандай муаммо йўқ. Банкларимизда ресурс етарли. Шу боис биз, ишбилармонларни доимий қўллаб-қувватлаб келаётган банклар мутасаддиларига миннатдорлигимизни билдирамиз. Ўз навбатида, биз ҳам юртимиз экспорт салоҳияти мустаҳкамланишига муносиб ҳиссамизни қўшаверамиз.

Амалий учрашувлар натижалари

Чорак якуни бўйича ўтказилган ижтимоий сўровда давлатимиз раҳбарининг тадбиркорликни ривожлантириш борасида қабул қилинган Фармон ҳамда қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида республика Марказий банки, Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган учрашувлар юқори натижа бераётгани маълум бўлди. Эътиборлиси, респондентларнинг 98,9 фоизи бундай тадбирларни кўпроқ ўтказиш -таклифини билдирди.

Уларнинг 97,3 фоизи тижорат банклари томонидан олис ҳудудларга йўналтирилаётган имтиёзли кредитлар жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришда, айниқса, оилавий тадбиркорлар сонини кўпайтириш ҳисобига қўшимча иш ўринлари ташкил этишда катта ёрдам бераётганини таъкидлаган.

Бундан ташқари, ҳудудлар саноат салоҳиятини кучайтириш ҳамда инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар рўёбида банклар томонидан ажратилаётган кредитлар яхши самара бераётганини респондентларнинг 97,8 фоизи қайд этиб, бунда кредит олиш тартиби соддалаштирилганини алоҳида таъкидлаган.

“Банк тизими томонидан 2016 йилнинг I чорагида амалга оширилган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?” деган якуний савол доирасида респондентларнинг 98,8 фоизи юртимиз банк тизими томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган сўровлар натижаси жорий йилнинг биринчи чорагида юртимиз банкларида ёшларга оид давлат сиёсати, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури, ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурлари доирасидаги устувор вазифалар ижроси ўз -вақтида ҳамда сифатли ижро этилаётганлигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси банк тизими томонидан амалга оширилаётган бу каби ҳаётбахш ислоҳотлар эса, тадбиркорликни янада ривожлантириш орқали халқимиз фаровонлиги ва иқтисодиётимиз салоҳиятини бундан-да юксалтиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилаётгани билан, айниқса, аҳамиятлидир.

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини 

ўрганиш маркази.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Сахифа 1, барчаси 2

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган