XS.UZ
Асрларга татигулик улкан лойиҳалар Таълим тизимидаги янгиланишлар: Барча саъй-ҳаракатлар фарзандларимиз бахту саодати учун Зиёрат туризми жадал ривожланади «Озод юрт тўлқинлари» Ўн бир миллион долларлик экспорт амалиёти Рағбат ва ишонч масъулияти Ёшлар ўзларига муносиб иш топди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида “Foreign Affairs” Марказий Осиёдаги янги жўшқин сиёсий жараён тўғрисида Электрлаштирилган йўлнинг афзаллиги нимада?  Янгиланаётган тафаккур жозибалари Одамийликнинг олий мезони Китобхон истаги, услубий янгиланиш, тарғибот мутолаа маданиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда Юрт манфаатини ўйлаган инсон Ташаббус кўрсатганга имконият кенг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Россиялик шифокорлар Хоразмда Сув тўққиз босқичда фильтрланади Кутилганидан ҳам зиёд кўрсаткич Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда Бунёдкорлик ва эзгу анъаналар ифодаси Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам» Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир Экологик барқарорликни таъминлаш — ҳаётий зарурат Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак»
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 03 Февраль 2016

Президентимиз мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида “Биз учун асосий вазифа — ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш, доимий равишда ички имконият ва захираларни излаб топиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилишни изчил давом эттиришдан иборат бўлиши зарур” дея алоҳида қайд этди.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ўтказилган анжуманда 2015 йили тизимда амалга оширилган ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ
Четверг, 04 Февраль 2016 00:00

Кооперация асосида

Технологик жараёнлар узлуксизлигини таъминлашда эҳтиёт қисмларнинг аҳамияти катта. Ана шу эҳтиёжни қоплаш мақсадида Бекобод шаҳридаги “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятида бир неча истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Хусусан, яқинда 1-сонли прокат цехи бош механика бўлими мутахассислари саъй-ҳаракати билан бандажли валларни қуйиш ва тайёрлаш технологияси яратилди. Бундай пўлат қолиплар комбинатнинг юқори босимли ишлаб чиқариш ускуналарини ҳаракатга келтиришда асқатадиган турли диаметрли пўлат соққаларни тайёрлаш имконини беради.
Мазкур маҳаллийлаштириш лойиҳаси асосида жамоа қисқа муддатда комбинат эҳтиёжлари учун 125 тоннадан зиёд ана шундай эҳтиёт қисмларни тайёрлаб берди.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 04 Февраль 2016 00:00

Имтиёзли кредит самараси

Шаҳардаги “Бизнинг оила” оилавий корхонасида ортопедик матраслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бизнес-режани амалиётга татбиқ этишда тижорат банкининг 50 миллион сўмлик имтиёзли кредитидан самарали фойдаланилди.
Айни пайтда корхонага Корея Республикасининг “Typical” компаниясидан келтириб ўрнатилган замонавий дастгоҳларни касб-ҳунар коллежларини тугатган йигит-қизлар бошқармоқда. Муҳими, “Бизнинг оила” ёрлиғи туширилган маҳсулотлар юқори сифати, ўзига хос дизайни ҳамда арзонлиги билан харидорларга манзур бўлаяпти.
Келгусида бу ерда ортопедик матраслар турини кўпайтириш ва шу орқали қўшимча иш ўрни яратиш кўзда тутилган.


Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Четверг, 04 Февраль 2016 00:00

Саломатлик ҳафталиги

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида саломатлик ҳафталиги ўтказилди. Мазкур тадбир Президентимизнинг 2014 йил 1 августдаги қарори билан тасдиқланган 2014 — 2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастурига мувофиқ ташкил этилди.
Тиббиёт ходимлари маҳаллалар, таълим муассасаларида бўлиб, аҳоли орасида  соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, касалликлар ҳамда уларга қарши курашишда қўлланиладиган тиббий ҳимоя усуллари, қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳ оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бордилар.
— Ҳафталикни ўтказишдан кўзлаган бош мақсадимиз ҳар ким ўз саломатлиги учун, аввало, ўзи масъул эканлигини тушунтиришдан иборат, — дейди Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Г. Ҳожиметова. — Ўтган йиллар давомида кўплаб ана шундай тарғибот тадбирларини амалга оширдик. Бу, албатта, ўзининг самарасини бераяпти. Мисол тариқасида эрта никоҳнинг камайгани, шифокор назоратидан ўтаётган ҳомиладор аёлларнинг кўпайганини келтириб ўтишимиз мумкин. Бунинг натижасида ногирон болаларнинг дунёга келиши кескин камайди.


Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ТИББИЁТ

Жорий йилнинг 20-24 январь кунлари Мадрид шаҳрида дунёнинг энг йирик сайёҳлик анжуманларидан бири — “FITUR — 2016” халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 04 Февраль 2016 00:00

Ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси

Айни пайтда мамлакатимизда 8 минг 300 дан зиёд ННТ фаолият кўрсатмоқда. 1991 йилда бу рақам юзтани ҳам ташкил этмаган.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

 жараёнида аҳоли фаоллиги ҳам муҳим аҳамиятга эга

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 04 Февраль 2016 00:00

Хизматга яраша даромад

Ирландиянинг “Ryanair” авиакомпанияси 2015 йилнинг октябрь — декабрь ойларини 103 миллион евро миқдорида соф фойда билан якунлаган.
Аввалги йилда бу кўрсаткич бор-йўғи 49 млн. еврога тенг бўлганди. Бинобарин, компания раҳбарияти 2016 йилда 1,1-1,2 миллиард евро даромад олишга умид қилаяпти.
Гап шундаки, “Ryanair”нинг йўловчи ташиш ҳажми шу кунларда 20 фоизга кўпайган. Бунда хизмат кўрсатиш сифатининг яхшилангани, чипталарга қўйилган тарифлар пасайтирилгани муҳим омил бўлди. Ўз навбатида, нефть қийматининг арзонлашувидан фойдаланиб, компания чипталар нархи янада пасайтирилишини билдирди.

Сабаби маълум
АҚШ иқтисодиётида ўтган йил тўртинчи чоракда ўсиш даражаси пасайган. Бу ҳақда “Евроньюс” телеканали хабар берди.
Савдо вазирлигининг дастлабки баҳоларига кўра, ушбу даврда ялпи ички маҳсулот ҳажми 0,7 фоиз ошган. Ваҳолонки, учинчи чоракда бу борадаги кўрсаткич 2 фоизни ташкил этган эди.
Сабаби “қора олтин” нархи тушиб кетди ва оқибатда нефть компаниялари иқтисодий тармоқларга йўналтирилаётган инвестицияларни камайтирмоқда. Умуман, мазкур давлатда ўтган йилги ўсиш суръатлари 2014 йилда бўлгани каби 2,4 фоиз даражада сақланиб қолди.


Ишлаб чиқариш такомиллаштирилади
Япониянинг “Toyota” автомобилсозлик компанияси акциялар алмашиш йўли билан “Daihatsu Motor” шўъба корхонаси устидан назоратни тўлиқ қўлга олмоқчи.
“Блумберг” ахборот манбаси хабарига кўра, келишув нархи 3,2 миллиард АҚШ долларига баҳоланиб, у жорий йил август ойида амалга оширилади. Шу йўл билан автомобиль эҳтиёт қисмларини яратиш ва ишлаб чиқариш янада кенг қўллаб-қувватланади.


Ноанъанавий автобус
Яқинда Нидерландияда ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган “WePod” электроавтобуслари қатнови йўлга қўйилди.
Ушбу транспорт воситаси тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, рули йўқ. У электрон хариталар, камералар, радар ва лазер датчиклардан олинадиган маълумотлар асосида йўловчиларни ўз манзилига етказади.
Автобус олти ўринли бўлиб, тўлиқ қувватлантирилганда 100 км. масофагача бора олади. Дастлабки синов ҳаракатлари Вагенинген йўлларида оператор кузатувида амалга оширилмоқда.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Четверг, 04 Февраль 2016 00:00

Идрок ва ифода

Оғзим ачитқон дам-бадам ул лаъли шаккарханд эрур,
Ваҳ-ваҳ, туз эрмиш улки, мен қилдим гумонким, қанд эрур.

Ўтсанг ғамим саҳросидин, қонлиғ кўнгул ажзосидин,
Ҳар лола баргин англаким, бир доғлиғ парканд эрур.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Сахифа 1, барчаси 2

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган