XS.UZ
Асрларга татигулик улкан лойиҳалар Таълим тизимидаги янгиланишлар: Барча саъй-ҳаракатлар фарзандларимиз бахту саодати учун Зиёрат туризми жадал ривожланади «Озод юрт тўлқинлари» Ўн бир миллион долларлик экспорт амалиёти Рағбат ва ишонч масъулияти Ёшлар ўзларига муносиб иш топди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида “Foreign Affairs” Марказий Осиёдаги янги жўшқин сиёсий жараён тўғрисида Электрлаштирилган йўлнинг афзаллиги нимада?  Янгиланаётган тафаккур жозибалари Одамийликнинг олий мезони Китобхон истаги, услубий янгиланиш, тарғибот мутолаа маданиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда Юрт манфаатини ўйлаган инсон Ташаббус кўрсатганга имконият кенг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Россиялик шифокорлар Хоразмда Сув тўққиз босқичда фильтрланади Кутилганидан ҳам зиёд кўрсаткич Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда Бунёдкорлик ва эзгу анъаналар ифодаси Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам» Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир Экологик барқарорликни таъминлаш — ҳаётий зарурат Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак»
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 02 Февраль 2016
Среда, 03 Февраль 2016 00:00

Экспорт ҳажми ошади

“Жиззах пластекс” қўшма корхонаси жамоаси 2015 йилни муваффақиятли якунлади. Чунончи, ўтган йили бу ерда 8 минг тонна калава ип йигирилиб, ундан 4500 тонна юқори сифатли мато тайёрланди. Маҳсулотнинг 20 миллион АҚШ долларилик қисми ташқи бозорда сотилди. Бундан ташқари, технологик жараёнда ҳосил бўладиган пахта толаси чиқитини қайта ишлаш ўзлаштирилди.
Корхона мутасаддилари жорий йил охиригача яна бир истиқболли лойиҳани амалга оширишни режалаштирган. Унга кўра, бу ерда пахта толасини қайта ишлаш ҳажми 12 минг тонна кўпайтирилади. Жамоа сафига яна 400 нафар ишчи-мутахассис қўшилади.


Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Среда, 03 Февраль 2016 00:00

Замонавий хизмат

Нукус туманининг “Узункўл” мавзесида намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган уй-жойлар эгалари яна бир қулайликдан баҳраманд бўлди.
Маҳаллий тадбиркор Пўлат Нағметуллаев ташаббуси билан ҳудудда “Нукус маҳсулот улгуржи савдо” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлаб, аҳолига нон ва нон маҳсулотлари етказиб бериш йўлга қўйилди.
— Ушбу бизнес лойиҳамизни амалга оширишда тижорат банки томонидан ажратилган
300 миллион сўмлик кредитдан самарали фойдаландик, — дейди П. Нағметуллаев. — Хориждан келтирилган илғор ускуналарни бошқариш учун қишлоқ ёшларидан 10 нафари ишга қабул қилинди.
Ўтган йили Оролбўйида озиқ-овқат йўналишида 10,6 миллиард сўмлик 76 та шу каби лойиҳа рўёбга чиқарилиши натижасида 589 кишининг бандлиги таъминланди.


Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Среда, 03 Февраль 2016 00:00

Маҳсулот таннархи арзонлашди

“Бухородонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида маҳсулот таннархи 12 фоиз арзонлаштирилди. Бу корхонада модернизациялаш тадбирлари муваффақиятли амалга оширилгани билан боғлиқдир.
Салкам 2 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиб, хориждан замонавий тегирмон келтирилди. Янги технологик линия компьютерлар орқали бошқарилади. Ишлаш учун қулай ва тежамкор. Масалан, аввалги 11 элак ўрнига энергия тежовчи 3 та ускуна ўрнатилди. Натижада ишлаб чиқариш сарф-харажатлари сезиларли даражада камайди, маҳсулот сифати эса янада яхшиланди, унинг тури кўпайди.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Среда, 03 Февраль 2016 00:00

Хориждан буюртма олди

Боғдод туманидаги “Fergana Spinning” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон — Иордания қўшма корхонаси йилига 1100 тонна калава ип ишлаб чиқариш қувватига эга.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Қурилиш ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, монтаж ва махсус қурилиш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича кўрилган изчил чора-тадбирлар, шунингдек, инвестициявий фаолликнинг ошиши соҳада барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш имконини берди.

Чоп этилган бўлим: Бир рақам шарҳи

Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтариш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Чоп этилган бўлим: ФАН ВА ТАЪЛИМ
Среда, 03 Февраль 2016 00:00

Имтиёз ва тарғибот

Акмалжон Аҳмаджонов — Наманган туманидаги “Element paint” масъулияти чекланган жамияти раҳбари. У корхонасининг йил сайин ривож топишида хусусий сектор вакилларига берилаётган имтиёз ва енгилликлар муҳим омил бўлаётганини миннатдорлик билан таъкидлайди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Среда, 03 Февраль 2016 00:00

Маъно ва ҳайрат

Шеърият — муаттар ифорни ҳис этиш, ундан завқланиш,  шавқ ўтида парвонадек куйиш, шамдек эриш, гўзалликнинг зуҳурланишини қалб кўзи билан идрок этишдир.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Среда, 03 Февраль 2016 00:00

Баркамоллик мактаби

Қизларимизнинг жисмоний ва маънавий камолотида бадиий гимнастиканинг аҳамияти беқиёс. Зеро, спортнинг ушбу нафис тури уларнинг соғлом бўлиб улғайишига, иродасини мустаҳкамлашга ёрдам беради, олдига қўйган мақсади сари дадил интилишга ўргатади. Дунёвий билимларга бўлган қизиқишини ошириб, маънавий оламини бойитади.

Чоп этилган бўлим: СПОРТ

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳити — тадбиркорлар нигоҳида” мавзуида ижтимоий сўров ўтказди.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Сахифа 1, барчаси 2

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган