Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 15 Декабрь 2015
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 15 Декабрь 2015

Пойтахтимизда “Дахлдорлик ҳисси билан Ватан равнақи сари” шиори остида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари IV Миллий форумининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Мамлакатимизда аҳолининг ҳаёт даражаси йил сайин юксалиб, турмуши тобора фаровонлашиб бораяпти. Бунга ҳар биримиз кундалик ҳаётимиз мисолида гувоҳ бўлиб турибмиз. Оилаларнинг автомобиль, холодильник, телевизор, шунингдек, кир ювиш машинаси, чангюткич, микротўлқинли печь, шахсий компьютер ва бошқа зарур уй-рўзғор жиҳозлари билан таъминланиш даражаси муттасил равишда ошаётгани ана шундан далолат беради.
Бу инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган юртимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир.
Дарҳақиқат, одамларнинг оғирини енгил қилаётган бундай маиший техника воситаларининг аксариятини ўзимизда ишлаб чиқариш ўзлаштирилгани ички бозорни юқори сифатли ва нисбатан арзон маҳсулотлар билан тўлдиришда муҳим омил бўлаяпти. Яқинда эса саноатнинг мазкур жабҳасига ихтисослаштирилган хўжалик юритувчи субъектлар сони яна биттага кўпайди.  
Гап шундаки, Конституциямиз қабул қилинганининг 23 йиллиги арафасида “Жиззах” махсус индустриал зонасида “Roison Home White Goods” Ўзбекистон — Буюк Британия қўшма корхонаси фойдаланишга топширилди. Ушбу лойиҳа “Roison Electronics” ҳамда “Roison White Goods” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан Буюк Британиянинг “Fortalia Consult LLP” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз ташаббуси билан саноатни ривожлантириш, унинг юқори технологияли тармоқларини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди. Айниқса, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳити яратилиб, чет эллик инвесторларга кўплаб имтиёзлар тақдим этилаётгани истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли рўёбга чиқаришда қўл келмоқда.
— Лойиҳанинг умумий қиймати 26,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, унинг ижросига ўтган йилнинг сўнгги чорагида киришилган эди, — дейди қўшма корхона директори Миракмал Ҳидоятов. — Дастлаб корхонамиз учун ажратилган бино қайта реконструкция қилиниб, қўшимча иншоотлар тикланди. Ушбу мақсадларга 6 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланди. Натижада кўркам қиёфа ва барча коммуникация-муҳандислик тармоғига эга замонавий корхона бунёд бўлди.
Чиндан ҳам, корхона биносига кирган кишининг баҳридили очилади. Кенг, ёруғ ва озода цехлар Италиянинг “Candy” компаниясида ишлаб чиқарилган илғор технологик ускуналар билан жиҳозланган. Ишчиларнинг меҳнат қилиши учун эса барча шарт-шароит мавжуд.
Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 124 та иш ўрни яратилди. Қувонарлиси, уларнинг 80 фоиздан ортиғига касб-ҳунар коллежлари битирувчилари жалб этилди. Корхона жамоасининг ғайрат-шижоати, интилувчанлиги туфайли совутқичларнинг саккиз, кир ювиш машиналарининг олти, электр плиталарининг 22 тури, шунингдек, турли ўлчамдаги электр духовкалар, ҳар хил кучланишдаги кондиционерлар, 19 дюймдан 65 дюймгача бўлган телевизорлар ишлаб чиқарилмоқда.
— ўаллаорол саноат касб-ҳунар коллежини тамомлаб, ушбу корхонага  ишга кирдим, — дейди Гулшода Мавлонова. — Қисқа муддат ичида малакали мутахассислардан турли русумдаги совутқичларни йиғиш сирларини ўрганиб олдим. Бугун эса мустақил равишда фаолият кўрсатаяпман. Ўз меҳнатим билан жамиятимизга, қолаверса, оиламга наф келтираётганимдан мамнунман.
Устувор режага кўра, корхонанинг навбатдаги босқичи 2016 йилнинг биринчи ярмида ишга туширилади. Замонавий прессловчи ускуналар, маиший техникаларни бўяш линияси фойдаланишга топширилиши ҳисобига 230 тага яқин иш ўринлари яратилиб, бу ерда меҳнат қилаётганлар сони 350 нафарга етади.
Таъкидлаш керакки, айни пайтда маиший техникалар учун зарур бутловчи қисмларнинг 45 фоизи шу ернинг ўзида тайёрланмоқда. Келгуси йилдан эътиборан эса маҳаллийлаштириш кўлами ўртача 65-70 фоизга чиқиши кутилаяпти. Хусусан, электр плиталар учун барча эҳтиёт қисм ва бутловчи буюм корхонада ишлаб чиқарилади.
Қисқача айтганда, “Жиззах” махсус индустриал зонасида рақобатдош ва экспортбоп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар сони тобора кўпаймоқда. Ўтган қисқа давр мобайнида умумий қиймати 88,7 миллион долларлик, шу жумладан, 51,6 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилган ҳолда, 17 та лойиҳа амалга оширилгани бунинг исботидир. Пировардида мобиль телефонлар, тикув машиналари, барча турдаги транспорт воситаси учун тормоз колодкалари, керамик плиткалар, сантехника буюмлари, чарм ва пойабзал маҳсулотлари, диодли лампалар каби импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Эътиборлиси, бундай истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича  саъй-ҳаракатлар асло сусайтирилгани йўқ. “Roison Home White Goods” Ўзбекистон — Буюк Британия қўшма корхонаси ана шундай изланишлар меваси бўлиб, унинг жамоаси тез орада экспортчилар сафига қўшилишга интилаётгани, айниқса, қувонарлидир.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Энг намунали бошланғич ташкилот” республика кўрик-танлови якуний босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Вторник, 15 Декабрь 2015 15:00

Ишсизлик камайди

Грецияда ишсизлик даражаси, қисман бўлса-да, пасайишда давом этмоқда. Жумладан, сентябрда бу борадаги ҳолат аввалги ойдаги 24,7 фоиздан 24,6 фоизга тушган.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА

Яқинда Индонезиянинг “UGnews” газетаси саҳифаларида “Маънавий-маърифий қадриятларни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлашда маҳалла институтининг аҳамияти” сарлавҳали мақола босилиб чиқди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Вторник, 15 Декабрь 2015 14:59

Болалар шаҳарчаси

Болажон халқмиз. Шу боис энг яхши неъматларни улар билан баҳам кўришга, ўғил-қизларимизнинг ёруғ ва фаровон келажагини таъминлашга интиламиз. Қувонарли жиҳати, миллатимизга хос бундай эзгу анъана ва фазилатлар истиқлол йилларига келиб давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Баркамол авлод орзуси — энг устувор мақсадимизга айланди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Ўзбекистон мустақил тараққиёт йилларида тарихан қисқа даврни босиб ўтган бўлса-да, халқимиз ўтмиши жуда узоқ асрларга бориб тақалади.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Вторник, 15 Декабрь 2015 14:57

Обод юрт истиқболи

“Юракдан чиққан, самимий айтилган гап юракка етиб боради”, дейишади. Президентимизнинг ҳар бир чиқишида илгари суриладиган фикр-мулоҳазалар халқимиз қалбидан чуқур жой олишининг боиси шунда, деб ўйлайман.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР