XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда Транспорт хизмати сифатини янада оширишда муҳим қадам Ислоҳотларнинг янги босқичи Улуғворлик тимсоли, буюк жасорат соҳиби Очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш депутатлар фаолиятида алоҳида ўрин тутади Замон талабини ҳис этмасдан, эскича ишлашга энди ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ Баркамол авлод тарбияси Барқарор тараққиёт асоси Танқидий ва таҳлилий фикрлар янги марраларни эгаллаш учун мустаҳкам заминдир Мавжуд камчиликлар ўз жойида ҳал этилади Миллий армиямиз қудратини юксалтириш — долзарб вазифа Ислоҳотлар самарадорлиги кафолати Халқ ишончини оқлаш ҳар биримизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди Кутилаётган натижалар таҳлили Тавсиянома — энг муносибларга
  • 09 Октябрь 2015

Тадбиркорлик гуллаган замин

Ҳар куни эрталаб набираларимни ўқишга кузатиш баҳонасида маҳалламиз кўчаларини айланаман. Келинлар эрта тонгдаёқ атрофга сув сепиб, уй олдини супураётганига гувоҳ бўламан.

Ҳамма ёқда тозалик-озодалик. “Сариштали уй — фариштали уй” дея бежиз айтилмаган-да. Баъзан дарвозалари ланг очилган хонадонларга кириб, бирорта оиланинг аъзолари билан гурунглашаман. Суҳбат асносида “Дарвозангиз очиқ қолибди, нима гап?” дея сўрайман. Улар эса: “Юрт тинч, осмон мусаффо,  турмуш фаровон. Кўнглимиз ҳам барчага очиқ. Дарвозани ёпиб нима қиламиз?!” деб жавоб беришади.
Мана шунинг ўзиёқ мамлакатимизда тинчлик-осойишталик ҳукм сураётганига бир мисол эмасми? Чиндан ҳам, бугун бемалол айта оламизки, юртдошларимиз хотиржам, эртанги кунидан кўнгли тўқ, ҳаётидан мамнун бўлиб яшамоқда.
Ҳаётимни маҳалладошларимсиз тасаввур қилолмайман. Узоқ йиллардан буён қишлоқ фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаб келаяпман. Ҳар бир оиланинг аъзолари менга қанчалик ишонишса, мен ҳам уларга шунчалик яқинман. Кўп йиллик тажрибамдан келиб чиқиб, шуни англадимки, агар аёлнинг рўзғори тинч, уйида қозони қайнаб турса, ўғил-қизларининг келажагидан кўнгли хотиржам тортса, кайфияти ҳам яхши бўлади. Уларнинг кўзларидаги бахтиёрлик, шодлик ва ишонч туйғуларини дилдан ҳис этиб, бир она сифатида беихтиёр қувониб кетаман.
Яна бир муҳим жиҳат. Авваллари йиғин раиси сифатида бирор оилага борсам, хонадон соҳиблари мени бегоналардек қарши олар, маслаҳатимни оғриниб эшитарди. Бугун эса нафақат муаммолари билан, балки тадбиркорликни юритиш ғояси билан ҳам бизга мурожаат қилаётир.
Бу ҳақда сўз очишимдан мурод шуки, қишлоғимиз чин маънода “Тадбиркорлар маҳалласи”. Чунки 56 хонадон ўз оилавий бизнесига эга. Айниқса, сўнгги йилларда улар сафи тобора кенгаймоқда. Кимдир хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган бўлса, яна кимдир мўъжаз ишлаб чиқариш цехи фаолиятини йўлга қўймоқда.
Қисқаси, ҳамқишлоқларим эришаётган муваффақиятларни санаб, адоғига етиш қийин. Бунга гувоҳ бўлишни истасангиз, қишлоғимизга бир келиб кетинг!

Раъно ЖОНҚУВВАТОВА,
Ғузор туманидаги «Зарбдор» қишлоқ фуқаролар йиғини раиси,
«Фидокорона меҳнатлари учун» ордени соҳибаси.

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Лангар ота қадамжоси синоати

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган