XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари
  • 02 Апрель 2016

Мавжлар оҳанрабоси

Сув — оҳанрабодек мафтункор хилқат. У инсонга жуда яқин,  унинг руҳияти учун зарур бўлган буюк мўъжизадир. Обиҳаёт билан боғлиқ жуда кўп спорт турлари мавжудлигига ҳам сабаб аслида шу. Сузиш, сув полоси, синхрон сузиш, трамплиндан шўнғиш, сув остида хоккей, тўлқинлар узра сёрфинг, рафтинг (тоғ дарёлари ёки сунъий анҳорларда қайиқда сузиш), елканли қайиқда сузиш, каноэда, байдаркада, академик эшкак эшиш, слалом... Эҳ-ҳе, буларни яна узоқ давом эттириш мумкин. Энг асосийси, ҳар бирининг сирли наволари, томчиларда жо бўлган  ажиб сеҳрли мусиқаси бор. 

Ҳеч эътибор берганмисиз? Юқоридаги спорт турлари, жумладан, сузиш билан мунтазам шуғулланадиган инсонлар, айниқса, ёш ўғил ва қизлар қадди-қомати тик, бўйлари баланд, келишган, тетиклиги ила ажралиб туради. Мутахассислар ҳам ушбу спорт тури одамларни турли хасталиклардан йироқ сақлашини, танани чиниқтириш, ёшартириш, руҳий қувват бағишлаш ва ортиқча вазн муаммосини бартараф этишда муҳим роль ўйнашини мудом таъкидлашади. Зеро, обиҳаёт организмда қон айланиш тизими, мушаклар, суяк ва бўғимлар фаолиятини яхшилайди. Лекин бундай машғулотни ўрганиш осон эмас. У, албатта, катта матонат ва сабрни талаб қилади.

Яна бир томони сувнинг ўзига яраша меҳри ҳам, қаҳри ҳам бор, дейишади. Қолаверса, у биз учун азиз ва муқаддас неъмат.

— Ўзбек қизлари чайир, сувда “олов бўлиб ёнади” десам, ишонмаслигингиз мумкин, — дейди сув спорти бўйича иқтидорли спортчиларимиздан бири Раъно Омонова. — Бироқ аниқ биламан, ичимизда Амударё тўлқинларига ўхшаган шиддат жўш уради. 

У кўплаб халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётгани ҳам бежиз эмас. 

Ундан “Саломатликнинг сири нимада?” деб сўрасангиз, ҳеч иккиланмасдан, спорт билан дўстлашишда эканлигини таъкидлайди.

— Онамнинг айтишича, болалигимда тез-тез бетоб бўлиб қоларканман, — дейди у. — Ўшанда шифокорлар бунинг олдини олиш учун дори-дармонлардан кўра бирор спорт тури билан шуғулланишни тавсия этишган. Тўғри, дастлаб жуда қийналдим. Ҳатто, сув билан “суҳбатлашиб”, менга ёрдам беришини, оёғимни енгил қилишини сўраган пайтларим ҳам бўлган. Ўшанда онам “Бўш келма, қизалоғим!” дея доим далда берганлар. Ҳаракатларим зое кетмади. Сузишни танлаб асло кам бўлмадим. 

— Шогирдим машқларнинг ҳар бир элементига қунт билан ёндашарди, — дейди унинг биринчи устози Равшан Амилов. — Раъно Андижон шаҳридаги сузиш спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида саккиз йил тарбияланиб, тобланди, чиниқди. Иқтидорини юзага чиқариш йўлидаги интилишлари бесамар кетмади. Очиғи, у бугунги ютуқларига юксак эътибор ва меҳнати билан эришди. 

Мураббийнинг гапларида жон бор. Киши ҳаётда тўғри йўлни танлаши, шу орқали марраларни забт этиши, аввало, ўзига боғлиқ. Тиришқоқлиги туфайли Раъно 2012 йилда Республика олимпия захиралари коллежига қабул қилинди. Бу ерда маҳоратини янада такомиллаштирди, ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлади.

— Қизим билан боғлиқ барча қувончларим 8 март санаси билан уйғун, — дейди онаси Фарида опа. — Сабаби, у айнан шу куни таваллуд топган. Шунинг учун оиламизда баҳор айёми қўшалоқ бўлиб кириб келади. Уни сузишга берганимдан сира афсусланмайман. Аксинча, мусобақаларда астойдил қатнашаётганидан қувонаман. Ғолиб бўлганини эшитганимда эса ғурурим кўкка етади! Унинг ютуғи нафақат оиламизники, балки бутун юртимизникидир. Оналар учун бундан ортиқ бахт борми?! Албатта, Президентимиз томонидан болалар, айниқса, қизлар спортини ривожлантириш йўлида яратиб берилаётган шарт-шароитлар бунда асосий омилдир. Шундай ғамхўрлик бўлмаса, бундай мукофотлар қаерда дейсиз? 

Раъно 2009 йилда Японияда сузиш бўйича бўлиб ўтган Осиё биринчилигида кумуш, 2012-2013 йилларда Беларусь, 2012 ва 2014 йилларда Қозоғистон очиқ чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритди. 

Айниқса, 2016 йил унинг учун омадли бошланди. Гап шундаки, Бельгиянинг Антверпен шаҳри мезбонлик қилган халқаро турнирда комплекс усулда сузиш -мусобақасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олиши баробарида, Рио-де-Жанейро (Бразилия) шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига ҳам сазовор бўлди.

— Мақсадим Олимпия мусобақаларида муваффақият қозонишдир, — дейди у. — Бинобарин, айни кунларда сузиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сергей Заболотнов бошчилигида қизғин тайёргарлик машғулотларини олиб бораяпмиз. Алоҳида таъкидлашни истардимки, ҳар доим беллашувларга старт берилишидан олдин Президентимизнинг мен каби ёшларга қарата айтган гапларини эслайман: “Ҳеч қачон бўш келманг, азиз болаларим, эртанги кун — келажак сизники!”. Бу менга қўшимча куч, ишонч ва рағбат беради. 

Раҳим ШЕРҚУЛОВ.

 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Ўзбекнинг нурли боласи

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган