Ҳавас, ҳаракат, муваффақият
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 31 Июль 2014

Ҳавас, ҳаракат, муваффақият

Наманганлик Тоҳиржон Сатимов — қўл жанги бўйича маҳоратли спортчи. Ҳозирги кунга келиб ўз йўналиши бўйича республикада ягона олий тоифали мураббий ҳисобланган бу инсон Наманган туманидаги 32-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёшларга сабоқ бераяпти. Унинг хонадонига кирсангиз, машғулот хонасидаги стол устига териб қўйилган кўплаб медалларга кўзингиз тушади.

Совринларининг сони икки юзтадан ортаркан. Олтин, кумуш, бронза медалларининг ҳар бири спортчининг нуфузли мусобақаларда рақибларидан устун келганини, баҳсларда муносиб иштирок этганини англатиб туради. Кўпчиликнинг ҳавасини тортадиган яна бир жиҳат оилада соғлом турмуш тарзи мустаҳкам қарор топгани ҳамдир. Гап шундаки, камолга етаётган икки ўғил — Шоҳназар ва Шоҳжаҳон ҳам ота изидан бориб, жисмоний етуклик поғоналарини дадиллик билан босиб ўтаяпти.
— Қўл жанги ўзида бокс, кураш, каратэ сир-асрорларини мужассамлаштирган спорт туридир, — дейди Шоҳназар. — У билан мунтазам шуғулланган киши кўркам, бақувват бўлади. Иродаси мустаҳкамланади. Отам ҳар гал мусобақадан ғалаба билан қайтганларида, қўлга киритган медалларини ҳавас билан тақиб олардим. Энди ўзимнинг ҳам совринларим бор.
Дарҳақиқат, меҳнатлари самарасини шогирдлари камолида кўриб келаётган Тоҳиржон ака ўғилларига ҳам мазкур спорт тури сирларини сингдирди. Кун бўйи мактабда давом этган машғулотлар кечга бориб, уйда янаям қизғин тусга кирарди. Буларнинг бари тезда ўз натижасини берди. Шоҳназар беш карра Ўзбекистон чемпионлигига эришди. Келажакда отаси сингари олий тоифали мураббий бўлмоқчи. Шоҳжаҳоннинг ҳам ютуқлари мақтовга сазовор. Айни пайтга қадар болалар ўртасида вилоят миқёсида ўтказилган мусобақаларда олти бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган.
Тоҳиржон ака меҳнат қилаётган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 540 нафар ўғил-қиз тарбияланади. Уларнинг 106 нафари қўл жанги гуруҳи машғулотларига қатнайди. Мураббий ўқувчиларнинг характери, ўзлаштириш қобилиятига қараб, ҳар бири билан алоҳида иш олиб боришга интилади. Шу боис иқтидорларнинг кўпчилиги катта-кичик мусобақаларда ўз маҳоратини кўрсатиб, мактаб нуфузини оширишга ҳисса қўшаяпти. Улардан бири Баҳром ўуломовдир. Тенгдошлари орасида тиришқоқлиги билан ажралиб турадиган бу йигит Самарқандда қўл жанги бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолиблар сафидан жой олган эди. Наргиза Боқиева ҳам ушбу мусобақада 50 килограмм вазнли спортчилар сафида майдонга тушиб, ғолибликка эришди. Анасхон Эркинбоев эса — Осиё чемпиони. Бундай ёшлар номини кўплаб келтириш мумкин.
— Спорт — миллат фахри, фарзандларимиз иқтидорини юзага чиқарадиган самарали восита, — дейди Т. Сатимов. — У минглаб оилалар, мактаб, маҳаллаларга кириб бораётгани, ўғил-қизларимиз спорт орқали жонажон Ўзбекистонимиз довруғини оламга таратаётгани ҳар биримизга чексиз фахр бағишлайди.
Қўл жанги бўйича спорт устаси, бокс бўйича спорт усталигига номзод, бундан ташқари, каратэ бўйича II дан қора белбоғ соҳиби бўлган бу мураббий ярим асрлик ҳаёт йўлини босиб ўтди. Шундан ўттиз йилини ёш спортчилар камолотига сарфлади ва бугун меҳнатлари ўз мевасини бераётганидан қалби қувончда.


Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР