XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 31 Июль 2014

Камолот пиллапоялари

 

 

 

Илк синов
— Болам боксга жуда қизиқади. Уни жаҳон чемпиони қилиб беринг, — деди фарзандини бокс тўгарагига олиб келган ота ҳазиломуз оҳангда. — Сизни тажрибали мураббий сифатида яхши билганимиз учун ҳам олдингизга келдик.
— Раҳмат. Лекин аввал уни бир синаб кўрайлик, — дея жавоб қайтарди мураббий. Сўнг боланинг имкониятларини кўздан кечирди: ҳаракатлари чаққон, рақибни нишонга олиши зўр, зарбаси кучли, муҳими, интилиши юқори.
— Ўғлингизда истеъдод бор, — деди бўлажак шогирдининг ҳаракатларидан кўнгли тўлган мураббий. — Бокснинг сиру синоатларини қунт билан ўрганса, мағлубиятдан тушкунликка тушмаса, ютуқлардан кеккайиб кетмаса, кам бўлмайди. Бу фақат ўзининг саъй-ҳаракатларига боғлиқ. Биз маҳоратини ошириш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз, бор имкониятимизни ишга соламиз...
Машҳур мураббий Маъруфжон Аҳмедов ва фарғоналик умидли боксчи Бектемир Мелиқўзиевнинг отаси ўртасида кечган ушбу суҳбатга анча йиллар бўлди. Ўшанда қилинган эзгу ният бугун рўёбга чиқди. Бектемир, ҳақиқатан ҳам, Осиё ва жаҳон чемпиони бўлди. У бундай муваффақиятга Соғлом бола йилида эришди. Бунинг ўзига хос рамзий маъноси бор, албатта.


Ишончни оқлаётган шогирд
Бектемир Маъруфжон Аҳмедовга шогирд тушганидан беҳад қувонди. Унинг ўгитларига, кўрсатмаларига қулоқ тутди. Ўзи яхши кўрган спорт турининг сирларини сабр-тоқат билан ўргана бошлади. Астойдил қилган саъй-ҳаракатлари зое кетмади. Машғулотларда ҳар томонлама ўзини кўрсатган тиришқоқ шогирд дастлаб туман ва вилоят миқёсидаги мусобақаларда совриндор бўлди. Ўн беш ёшида эса Ўзбекистон чемпионлигига эришди. Муҳими, кетма-кет қўлга киритилган ғалабалардан кеккайиб кетмади. Аксинча, тажрибасини янада ошириш ҳақида ўйлади, шунга астойдил интилди. Бектемир энди халқаро мусобақаларда ўз маҳоратини намойиш этишга киришди. Хусусан, 2010 йили Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мусобақада учинчи ўринни эгаллади. Кейинги йили Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ташкил этилган яна бир нуфузли халқаро турнирда кумуш медаль билан тақдирланди. Бундан ташқари, Таиланд, Сербия каби қатор давлатларда ўтказилган беллашувларда ҳам ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.


Ютуқларга бой йил
Соғлом бола йили Бектемир Мелиқўзиев учун омадли келди. У йил бошида Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Яқинда Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам унга тенг келадиган рақиб топилмади. Мазкур нуфузли мусобақада дастлаб гватемалалик Карлос Товар, кейин эса грузиялик Георгий Харабадзе, украиналик Олексей Токарчук, Доминикан Республикаси вакили Хуан Рамон Солано ва хорватиялик Лука Пртенжакани мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Болгарияда ўтказилган дунё биринчилигида Бектемир жорий йилнинг 16 — 28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўсмирлар ўртасида ташкил этиладиган II ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
— Жаҳон чемпионатидаги ғалабам ўзимга бўлган ишончимни янада оширди, — дейди Бектемир Мелиқўзиев. — Ўсмирлар Олимпиадасида бу натижа тасодиф эмаслигини исботлашни мақсад қилганман. Насиб этса, албатта, ниятимга етаман ва давлатимиз байроғини бошим узра баланд кўтараман.

 


Баҳодир НОСИРОВ.

 

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган