XS.UZ
Сиёсий партиялар: Амалий ишлар билан халқ ишончини қозониш мумкин Солиққа оид ўзгаришлар тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилади Ишбилармон хотин-қизлар ташаббуси қўллаб-қувватланмоқда Хорижий инвестор: яратиб берилаётган имкониятлардан мамнунмиз Осуда ва хотиржам ҳаёт «Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она» «Нексия» музейдан жой олди Мурожаатлар адолатли ечим топмоқда Асосий мақсад — одил судловни таъминлаш Ҳавзалар баракаси 40 минг тоннага кўпаяди «Муҳаббат оламининг булбули» Юракдан куйланган қўшиқлар «Замонамиз қаҳрамонлари» Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида «Маҳалла ифтихори» — ҳам рағбат, ҳам шараф Депутат «юқори»дан топшириқ кутмаслиги керак Имконият кенг, фаолият эркин «Ўзимизни кўрсатадиган давр келди» Ижтимоий ноёб институтнинг тутган ўрни Мадридда муҳокама қилинди Жаҳон тамаддунининг муҳим ҳалқаси Барча соҳаларда ва ҳамиша инсон манфаати устувор бўлиши керак Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида «Мудраб ётган» сиёсий партиялар уйғониши лозим Кичик бизнесга катта эътибор ноанъанавий ишлаб чиқариш тармоқлари ўзлаштирилишига хизмат қилаяпти Парламент фаолияти самарадорлиги маҳаллий Кенгашлардан бошланади Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: Юксак ишонч масъулияти Эшитган яхши, кўрган ундан-да афзал Ворислик ва мерос бўйича ҳуқуқларингизни биласизми? Ворислик ва мерос бўйича ҳуқуқларингизни биласизми? «Мустақил юрт ҳунармандлари»
  • 31 Июль 2014

Биздан сизга ким керак?

“Миллионлар ўйини” ишқибозлари “футбол бозори”да кечадиган олди-сотди жараёнларини доимо катта қизиқиш билан кузатиб боришади. Ҳозир айни ёзги трансфер мавсуми қизғин паллага кирган пайт. Гарчи янги харидларни амалга ошириш учун жамоалар олдида деярли бир ой вақт бўлса-да, жаҳоннинг етакчи клублари аллақачон шов-шув кўтаришга улгуришди. Келинг, улардан айримлари ҳақида тўхталиб ўтсак.

Испаниянинг “Реал” (Мадрид) ҳамда “Барселона” клублари ўз таркибларини номдор ўйинчилар билан тўлдириш борасида азалдан рақобатлашишади. Қарангки, ушбу анъана бу гал ҳам давом этаяпти. Аввалига каталонияликлар Англиянинг “Ливерпуль” жамоасидан Луис Суаресни 81 миллион евро эвазига сотиб олиб, шу орқали 2014 — 2015 йилги мавсумда ўз олдиларига улкан мақсадларни қўйишганини баён қилган бўлишди. Лекин “Барселона”нинг янги вакили дастлабки турларда клубига ёрдам беролмайди. Биласиз, яқинда Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионати баҳсида Суарес италиялик ҳимоячи Жоржо Кьеллинини тишлагани учун ФИФА томонидан жазога тортилган. У миллий терма жамоасининг 9 та расмий учрашувидан ва 4 ой давомида футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият туридан четлатилган. Мана шундай шароит бўлишига қарамай, унинг “бозори чаққон”лиги эътиборга лойиқ. Дарвоқе, уругвайлик ҳужумчининг каталонияликлар сафига келиб қўшилиши Алексис Санчеснинг “Барселона”даги фаолиятига якун ясади. Санчес 37,8 миллион евро эвазига Лондоннинг “Арсенал” жамоасига ўтиб кетди.
Кўпчиликни “Хўш, “Қироллик клуби” энди қандай йўл тутаркин?” деган савол жавоби қизиқтираётганди. Мадридликлар ҳам бўш келишгани йўқ. Улар йигирманчи жаҳон чемпионатида рақиблар дарвозасига энг кўп гол киритиб, мухлису мутахассисларнинг эътирофини қозонган колумбиялик ярим ҳимоячи, Франциянинг “Монако” клуби аъзоси Хамес Родригесни 80 миллион евро эвазига харид қилишди. Диққатга сазовор жиҳати, ҳали янги мавсумга старт берилмасданоқ Родригес “Реал”га мўмай даромад келтира бошлади. Гап шундаки, спортчининг исми туширилган футбол либослари сотувга чиқарилгач, 48 соат ичида клуб ғазнасига 26 миллион евро маблағ тушди. Яъни икки кунда 345 мингта либос пулланди. У майдонда қандай наф келтиради? Буни тез орада билиб оламиз.
“Қироллик клуби”нинг яна бир шов-шувли трансфери 30 миллион евро эвазига ўз таркибини Тони Кроос (“Бавария”) билан кучайтиргани бўлди.
Шунингдек, қуйидагилар ёзнинг энг қиммат трансферлари сифатида қайд этилди: Давид Луис “Челси”дан “ПСЖ”га (49,5 млн. евро), Диего Коста “Атлетико” (Мадрид)дан “Челси”га (38 млн. евро), Люк Шоу “Саутгемптон”дан “Манчестер Юнайтед”га (37,5 млн. евро), Андер Эррера “Атлетик Бильбао”дан “Манчестер Юнайтед”га (36 млн. евро), Сеск Фабрегас “Барселона”дан “Челси”га (33 млн. евро), Адам Лаллана “Саутгемптон”дан “Ливерпуль”га (31 млн. евро), Деян Ловрен “Саутгемптон”дан “Ливерпуль”га (25 млн. евро) ўтди.
Кўплаб спорт нашрлари яқин кунларда қуйидаги футболчилар ҳам бошқа жамоаларга ўтиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Жумладан,  “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Хавьер Эрнандес “Атлетико” (Мадрид)да,  “Атлетико” (Мадрид) ҳимоячиси Миранда “Челси”да, “Челси” дарвозабони Петр Чех “ПСЖ”да, “Ювентус” ярим ҳимоячиси Артуро Видаль “Манчестер Юнайтед”да ўз фаолиятини давом эттириши мумкинлиги айтилмоқда.


Ш. ОРТИҚОВ тайёрлади.

 

 

 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Соғлом турмуш гарови Камолот пиллапоялари »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган