XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 31 Июль 2014

Биздан сизга ким керак?

“Миллионлар ўйини” ишқибозлари “футбол бозори”да кечадиган олди-сотди жараёнларини доимо катта қизиқиш билан кузатиб боришади. Ҳозир айни ёзги трансфер мавсуми қизғин паллага кирган пайт. Гарчи янги харидларни амалга ошириш учун жамоалар олдида деярли бир ой вақт бўлса-да, жаҳоннинг етакчи клублари аллақачон шов-шув кўтаришга улгуришди. Келинг, улардан айримлари ҳақида тўхталиб ўтсак.

Испаниянинг “Реал” (Мадрид) ҳамда “Барселона” клублари ўз таркибларини номдор ўйинчилар билан тўлдириш борасида азалдан рақобатлашишади. Қарангки, ушбу анъана бу гал ҳам давом этаяпти. Аввалига каталонияликлар Англиянинг “Ливерпуль” жамоасидан Луис Суаресни 81 миллион евро эвазига сотиб олиб, шу орқали 2014 — 2015 йилги мавсумда ўз олдиларига улкан мақсадларни қўйишганини баён қилган бўлишди. Лекин “Барселона”нинг янги вакили дастлабки турларда клубига ёрдам беролмайди. Биласиз, яқинда Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионати баҳсида Суарес италиялик ҳимоячи Жоржо Кьеллинини тишлагани учун ФИФА томонидан жазога тортилган. У миллий терма жамоасининг 9 та расмий учрашувидан ва 4 ой давомида футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият туридан четлатилган. Мана шундай шароит бўлишига қарамай, унинг “бозори чаққон”лиги эътиборга лойиқ. Дарвоқе, уругвайлик ҳужумчининг каталонияликлар сафига келиб қўшилиши Алексис Санчеснинг “Барселона”даги фаолиятига якун ясади. Санчес 37,8 миллион евро эвазига Лондоннинг “Арсенал” жамоасига ўтиб кетди.
Кўпчиликни “Хўш, “Қироллик клуби” энди қандай йўл тутаркин?” деган савол жавоби қизиқтираётганди. Мадридликлар ҳам бўш келишгани йўқ. Улар йигирманчи жаҳон чемпионатида рақиблар дарвозасига энг кўп гол киритиб, мухлису мутахассисларнинг эътирофини қозонган колумбиялик ярим ҳимоячи, Франциянинг “Монако” клуби аъзоси Хамес Родригесни 80 миллион евро эвазига харид қилишди. Диққатга сазовор жиҳати, ҳали янги мавсумга старт берилмасданоқ Родригес “Реал”га мўмай даромад келтира бошлади. Гап шундаки, спортчининг исми туширилган футбол либослари сотувга чиқарилгач, 48 соат ичида клуб ғазнасига 26 миллион евро маблағ тушди. Яъни икки кунда 345 мингта либос пулланди. У майдонда қандай наф келтиради? Буни тез орада билиб оламиз.
“Қироллик клуби”нинг яна бир шов-шувли трансфери 30 миллион евро эвазига ўз таркибини Тони Кроос (“Бавария”) билан кучайтиргани бўлди.
Шунингдек, қуйидагилар ёзнинг энг қиммат трансферлари сифатида қайд этилди: Давид Луис “Челси”дан “ПСЖ”га (49,5 млн. евро), Диего Коста “Атлетико” (Мадрид)дан “Челси”га (38 млн. евро), Люк Шоу “Саутгемптон”дан “Манчестер Юнайтед”га (37,5 млн. евро), Андер Эррера “Атлетик Бильбао”дан “Манчестер Юнайтед”га (36 млн. евро), Сеск Фабрегас “Барселона”дан “Челси”га (33 млн. евро), Адам Лаллана “Саутгемптон”дан “Ливерпуль”га (31 млн. евро), Деян Ловрен “Саутгемптон”дан “Ливерпуль”га (25 млн. евро) ўтди.
Кўплаб спорт нашрлари яқин кунларда қуйидаги футболчилар ҳам бошқа жамоаларга ўтиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Жумладан,  “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Хавьер Эрнандес “Атлетико” (Мадрид)да,  “Атлетико” (Мадрид) ҳимоячиси Миранда “Челси”да, “Челси” дарвозабони Петр Чех “ПСЖ”да, “Ювентус” ярим ҳимоячиси Артуро Видаль “Манчестер Юнайтед”да ўз фаолиятини давом эттириши мумкинлиги айтилмоқда.


Ш. ОРТИҚОВ тайёрлади.

 

 

 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Соғлом турмуш гарови Камолот пиллапоялари »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган