XS.UZ
Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами қатнашчиларига Атоқли санъаткор хотирасига эҳтиром Пойтахтимизнинг «жанубий дарвозаси» янада қулай, шинам ва кўркам бўлади Академия профессионал кадрлар тайёрлаш маскани бўлмоғи лозим Дори-дармон таъминотида сунъий тақчиллик юзага келмайди Сув келтирган элда азиз Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш йўлида Академик Борис Бондаренко Изланиш ва янгича ишлаш самараси аҳоли бандлигини таъминлашда ўз ифодасини топмоқда Жиноятга жазо муқаррар, аммо... Ривожланиш истиқболлари муҳокамаси Ҳамюртимиздан ўтадигани топилмади Нодир асарлар хазинаси «Ягонасан, муқаддас Ватан!» Сиёсий партиялар: Амалий ишлар билан халқ ишончини қозониш мумкин Солиққа оид ўзгаришлар тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилади Ишбилармон хотин-қизлар ташаббуси қўллаб-қувватланмоқда Хорижий инвестор: яратиб берилаётган имкониятлардан мамнунмиз Осуда ва хотиржам ҳаёт «Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она» «Нексия» музейдан жой олди Мурожаатлар адолатли ечим топмоқда Асосий мақсад — одил судловни таъминлаш Ҳавзалар баракаси 40 минг тоннага кўпаяди «Муҳаббат оламининг булбули» Юракдан куйланган қўшиқлар «Замонамиз қаҳрамонлари» Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида «Маҳалла ифтихори» — ҳам рағбат, ҳам шараф Депутат «юқори»дан топшириқ кутмаслиги керак
  • 23 Апрель 2016

Шаҳар латофати, кўклам ифори

Мамлакатимизда ҳар йили кенг кўламда амалга ошириладиган кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ойлиги юртимиз табиатини ўсимликларнинг янги турлари билан бойитмоқда. Сабаби, шаҳару қишлоқларда яшил ҳудудлар барпо этишда ландшафт дизайни асосида манзарали дарахт ҳамда буталарнинг янги навларидан фойдаланилаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғида айни шу йўналишда изланишлар олиб борилиб, наботот оламининг ноёб турлари, шакллари ҳамда навлари яратилмоқда, доривор ўсимликларнинг интродукция (иқлимлаштиришнинг дастлабки босқичи) синовлари ўтказилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, қисқа вақт ичида уларнинг кўчатларини кўпайтириш технологиялари ҳам ишлаб чиқилди. Олинган дастлабки натижалар эса кишини қувонтиради. 

Гап шундаки, ҳозирги кунда Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштиришда мутахассисларимиз томонидан яратилган ва маҳаллийлаштирилган кўплаб манзарали дарахт ҳамда буталарни экиш тавсия этилаяпти. Жумладан, лола дарахти,  шойи акацияси, оқ гулли акация, йирик баргли жўка, чинор баргли фирмиана, темир дарахт, икки карра патли кёльрейтерия, Ҳиндистон настарини, дурагайли гибискус, Суланжа магнолияси, ялтироқ баргли лигуструм, япон лигуструми, тўқ сариқ пираканта, қизил мевали пираканта, қора маржон, гулловчи каликант, япон беҳиси шулар сирасига киради. 

Эътиборли жиҳати, ушбу ўсимлик турлари нафақат шаҳар қиёфасини гўзаллаштириш, балки экологиясини яхшилашга хизмат қилиши билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Айниқса,  тавсия этилаётган бута ва чалабуталарнинг айримлари март-апрелда чаман бўлиб гулласа, бошқаларида бу ҳол май-июнь, қолганларида эса июль-август ойларига тўғри келади.

Энг муҳими, улар ҳар бир ҳудудга мос ландшафт дизайни асосида экилган тақдирда, йил давомида гўзал манзара ҳосил қилиб, баҳридилингизни очади. Шаҳару қишлоқларимиз эса янада обод ва гўзал бўлиб бораверади. 

 

Рустамжон АЛЛАБЕРДИЕВ,

 Тошкент Ботаника боғи Дарахт ва ўт-ўсимликлар 

интродукцияси лабораторияси мудири, 

биология фанлари номзоди.

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Ҳам малҳам, ҳам таом Денгизкўл хазинаси »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган