XS.UZ
Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами қатнашчиларига Атоқли санъаткор хотирасига эҳтиром Пойтахтимизнинг «жанубий дарвозаси» янада қулай, шинам ва кўркам бўлади Академия профессионал кадрлар тайёрлаш маскани бўлмоғи лозим Дори-дармон таъминотида сунъий тақчиллик юзага келмайди Сув келтирган элда азиз Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш йўлида Академик Борис Бондаренко Изланиш ва янгича ишлаш самараси аҳоли бандлигини таъминлашда ўз ифодасини топмоқда Жиноятга жазо муқаррар, аммо... Ривожланиш истиқболлари муҳокамаси Ҳамюртимиздан ўтадигани топилмади Нодир асарлар хазинаси «Ягонасан, муқаддас Ватан!» Сиёсий партиялар: Амалий ишлар билан халқ ишончини қозониш мумкин Солиққа оид ўзгаришлар тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилади Ишбилармон хотин-қизлар ташаббуси қўллаб-қувватланмоқда Хорижий инвестор: яратиб берилаётган имкониятлардан мамнунмиз Осуда ва хотиржам ҳаёт «Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она» «Нексия» музейдан жой олди Мурожаатлар адолатли ечим топмоқда Асосий мақсад — одил судловни таъминлаш Ҳавзалар баракаси 40 минг тоннага кўпаяди «Муҳаббат оламининг булбули» Юракдан куйланган қўшиқлар «Замонамиз қаҳрамонлари» Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида «Маҳалла ифтихори» — ҳам рағбат, ҳам шараф Депутат «юқори»дан топшириқ кутмаслиги керак
  • 23 Апрель 2016

Маликчўл тувалоғи

Орнитологларнинг айтишича, қушларнинг кўпайиш даври баҳор фасли, аниқроғи, март-апрель ойларига тўғри келади. Шу боис кўклам палласида Маликчўл ҳудудида ҳам паррандалар галасини учратиш оддий ҳолга айланади. Айниқса, дунё бўйича сони тобора қисқариб кетаётган йўрға тувалоқ тез-тез кўзга ташланаётгани қувонарли ҳолдир. 

Гап шундаки, ўтган йили Навоий вилоятида юртимиз “Қизил китоб”ига киритилган ушбу ноёб қушнинг мингтаси табиат бағрига қўйиб юборилди. Мазкур эзгу иш Кармана туманида фаолият кўрсатаётган “Emirates Centr for Conservation of Houbara”  нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан амалга оширилди. Навоий шаҳридан 30 километр Жануби-Fарбда, Маликчўл ҳудудида жойлашган ушбу қўриқхонага 2007 йилда асос солинган. 

 Йўрға тувалоқ қурғоқчил шароитга мослашган бўлиб, асосан, очиқ ва буталар мавжуд чўл ҳудудларида яшайди. Шу  боис қўриқхона бу қушлар табиий кўпайиши қулай бўлган ҳудудда, 300 гектар майдонда барпо этилди.   

— Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ҳам Ўзбекистонда йўрға тувалоқнинг кўпа-йишини қўллаб-қувватлашдир, — дейди вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш инспекцияси бош мутахассиси Панжи Рўзиқулов. — Шундан келиб чиқиб, ўтган давр мобайнида муайян ишлар амалга оширилди. Энг аввало, қўриқхона замонавий техника воситалари билан тўлиқ таъминланиб, қушларни парваришлаш учун вольерлар қурилди. 2015 йилда эса паррандаларни соғломлаштириш маркази ҳам фаолият бошлади. Бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг мутахассислари билан бамаслаҳат олиб борилаётгани кутилган натижани бермоқда. 

Ҳозирги кунда “Emirates Centr for Conservation of Houbara” марказида парваришланаётган йўрға тувалоқлар сони 2,5 мингтадан ошди. Улар ёввойи табиатга мослаштирилиб, босқичма-босқич учирилаяпти. Агар дастлабки пайтда йилига ўртача 100 та қуш табиат қўйнига қайтарилган бўлса, жорий йилда мазкур кўрсаткични 1,5 мингтага, 2018 йилдан эътиборан эса 2,5 мингтага етказиш кўзда тутилган.

Бу юртимизда биохилмахилликни таъминлаш йўлида кўрилаётган изчил чора-тадбирларнинг юксак самараларининг яққол далолатидир.  

 

Азамат ЗАРИПОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Дарадаги мўъжиза булоқ Ҳам малҳам, ҳам таом »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган