XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида Қатъий мақсад, пухта режа, қулай шароит муваффақиятларга эришишнинг муҳим омилидир Оилаларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда Фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар Одил судлов ва замонавий талаблар Илм-фан ривожи — жадал тараққиёт гарови Китоб байрами Экскурсия етакчилари салоҳияти Экскурсия етакчилари салоҳияти Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳаракатлар стратегияси —  ислоҳотларнинг янги босқичи Пул муомаласи ва ҳисоб-китоб халқимиз учун қулай шаклда бўлади Илғор агротехнологиялар ва замонавий ёндашувлар Маданият ва спорт ривожи истиқболлари Эзгуликнинг табаррук ошёни Самимий қутловлар Эзгу ташаббуслар, изчил ислоҳотлар Илм-фан тараққиётига юксак эътибор Йўллар ободлиги — иқтисодий ривожланиш омили Халқчил институт ва самарали фаолият Билимли, жисмонан етук ва фидойи Кўмирнинг чакана нархи 13 фоиз арзонлашди Етти хазинанинг бири Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат
  • 02 Март 2016

Саҳро «гўзал»и

Тўқайларда бўлганмисиз? Агар бундай табиий ландшафтларга боришга ҳали улгурмаган бўлсангиз, демак, табиат гўзаллигидан етарлича баҳраманд эмас экансиз. Негаки, Ўзбекистонимизнинг йирик дарёлари қирғоқларида тасмадек чўзилиб кетган тўқайзорлар ўзининг гўзал табиати, турфа ўсимликлари, ноёб ҳайвонот олами билан кишини бутунлай мафтун этиб қўяди.

Маълумотларга қараганда, Марказий Осиё тўқайларининг 60 фоизи Амударёнинг қуйи соҳилларида жойлашган. Улар табиий озуқа захирасига бой бўлгани боис ёввойи ҳайвонларнинг кўплаб турига макондир. Бироқ Орол фожиаси қалин чакалакзорлар табиатига зарар кўрсатмай қолмади. Президентимизнинг “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзуида бўлиб ўтган халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган табригида алоҳида қайд этилганидек, яқин-яқинларгача ўзининг улкан биохилмахиллиги билан машҳур бўлган Оролбўйи минтақасида ўсимликлар ҳамда ёввойи ҳайвонлар тури кескин камайиб бормоқда, жумладан, сут эмизувчиларнинг 12, қушларнинг 26 ва ўсимликларнинг 11 тури буткул йўқ бўлиш хавфи остида турибди.

Юзага келган бундай мураккаб вазият инобатга олиниб, ҳудудда экологик мувозанатни тиклаш, табиий экотизимни мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб лойиҳалар ҳаётга татбиқ қилинаяпти. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 августдаги қарорига мувофиқ, “Бадай-тўқай” қўриқхонаси негизида Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ташкил этилгани бу борада муҳим қадам бўлди. 

Гап шундаки, мазкур ҳужжат асосида давлат биосфера резерватининг майдони кенгайтирилиб, 68,7 минг гектарга етказилди. Бу эса Амударё дельтасида табиий тўқай захираларини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва улардан барқарор фойдаланиш учун янги имкониятлар эшигини очиб берди. Зеро, “чўл маликалари” дея эътироф этиладиган тўқайзорлар ўз бағрида фауна ва флоранинг кўплаб турлари эмин-эркин кўпайиши учун қулай муҳитни юзага келтиради.  — Бугунги кунда Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳудудида умуртқали жониворларнинг 356 тури, шу жумладан, балиқларнинг 43, судралиб юрувчиларнинг салкам 30, қушларнинг 246, сут эмизувчиларнинг 36 тури рўйхатга олинган бўлса, ўсимликларнинг 419 хили учрайди, — дейди мазкур муассасанинг катта илмий ходими, биология фанлари доктори Светлана Мамбетуллаева. —  Уларнинг бир қанчаси Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоб”ига киритилган. Муассасамиз фаолият кўлами кенгайтирилгач, зиммамизга кўплаб вазифалар қўйилди. Уларнинг изчил ижроси таъминланаётгани туфайли ноёб турларни кўпайтиришга эришаяпмиз. Марказий Осиё бўйича энг кўп хонгули, яъни Бухоро буғуси  бизнинг резерватимизда парваришланаётгани бунга мисол бўла олади.   

Мутахассисларнинг айтишича, бу ерга дастлаб учта хонгули келтирилиб, 8 гектарлик вольер ҳудудга қўйиб юборилган эди. Уларнинг эмин-эркин яшаб, кўпайиши учун зарур чора-тадбирлар кўрилгани боис ушбу ноёб жониворлар сони қисқа давр ичида салкам 800 бошга етди. 

Таъкидлаш керакки, биосфера резервати қадимий Буюк Ипак йўли бўйида жойлашгани, унга туташ ҳудудларда кўплаб тарихий-маданий обидалар мавжудлиги экотуризмни ривожлантириш учун қулай имкониятдир. Шундан келиб чиқиб, наботот ва ҳайвонот оламига зарар келтирмаган ҳолда, туризмнинг мазкур турини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилди. Ундан келадиган даромад эса Оролбўйида биохилмахилликни сақлаш каби хайрли ишларга йўналтирилиши мўлжалланганки, бу яқин орада саҳрода сўлим маскан пайдо бўлишидан далолат беради. 

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган