XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида Шири Шириев: Наврўз халқларни тинчлик ва дўстликка чорлайдиган халқаро байрамдир Марказий сайлов комиссиясида учрашув Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш — давр талаби Шошилинч тиббий ёрдам хизмати такомиллаштирилмоқда Янгиланиш фаслининг файзу баракаси Акт мутахассислари учун чинакам рағбат Маънавий баркамоллик мезони Баҳорий таомлар — қувват манбаи Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди 2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида Владимир ТЮРДЕНЕВ: Наврўз — инсониятнинг асраб-авайлаб келинаётган маънавий бойлиги
  • 02 Март 2016

Митти «қурувчилар»

Ҳашаротларнинг энг қадимги туркумларидан бири ҳисобланган термитларнинг ҳаёт тарзи чумолиларникига ўхшаш бўлгани учун, халқ орасида “оқ чумоли”, “қир чумоли” деган ном олган.

Жамоа ҳосил қилиб яшовчи бу ҳашаротлар тўдасида ўртача 15000 дона термит жамланади. Қизиғи, ҳар бир тўда битта малика, 6-7 та ўринбосари, битта шоҳ, юзлаб навкар, минглаб ишчи ва личинка каби табақалардан таркиб топади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Қуёшни кўриш бахтидан бебаҳра бу митти мавжудотлар ажойиб қурувчилик “маҳорати”га ҳам эга. Улар қурган уяларни бемалол осмонўпар биноларга қиёслаш мумкин.  

Термит уялари шунчалик мустаҳкамки, металл билан урилса ҳам, ҳеч қандай зарар етмайди, аксинча, зарб таъсирида учқун чиқиши мумкин, холос. Аммо бир бўлаги олиниб, гулханга ташланса, зумда ёниб, кул бўлади. Хўш, бундай материални улар қаердан олишади?  

Айтиш жоизки, “қурилиш материаллари”ни ишлаб чиқариш термитларда озиқланиш билан боғлиқ. Улар ўсимликхўр мавжудотлар бўлиб, “таомномаси”га туллаш пайтида чиққан пўстлоқлар, ҳашаротларнинг териси, маълум миқдорда оҳак, электр симларининг сиртига ўралган қоплағич ва бошқалар киритилган. Бироқ энг тансиқ таоми ёғочдир. 

Дарвоқе, термит уяси ичидаги шароит ҳам мукаммал. Айниқса, архитектураси кишини ҳайратга солади. Бу ерда жониворларни касаллантирмайдиган “шамоллатувчи” тизим мавжуд. Чалкаш камералар ҳисобига ҳаво фойдаланувчиларга етиб келишидан олдин, албатта, юмшайди. 

Қисқача айтганда, термитлар “бунёдкорлик техникаси”ни мукаммал эгаллаган ҳашаротдир. Буни улар қурган уяларни кўрганлар борки, тан бермай иложи йўқ.

Икром АБДУЛЛАЕВ,

биология фанлари номзоди, доцент. 

Урганч шаҳри 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Баҳор элчиси Зарафшоннинг чопқир қушлари »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган