XS.UZ
Тараққиётимиз ва фаровонлигимиз кафолати Ўзбекистон заминида етиштирилган пахта толаси халқаро стандартларга тўла мос келади Жаҳон пахта бозорининг  йирик маркази Кўрсаткич эмас, натижа муҳим Ўзбекистон оқилона ташқи сиёсатининг халқаро эътирофи Ўзаро ҳурмат, очиқлик ва  хайрихоҳликка асосланган  ҳамкорлик Шавкат Мирзиёев 25-26 октябрь кунлари Туркияга ташриф буюради Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 16 Июль 2014
Среда, 16 Июль 2014 14:35

Ободликдан кўнгил яйрайди

Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида улкан бунёдкорлик ишлари бўй кўрсатмоқда. Дейлик, қайсидир қишлоқда кичик корхона ташкил этилиб, ўнлаб ёшлар иш билан таъминланди, бошқа жойда қурилган муҳташам спорт мажмуасида тарбияланаётган ёшлар орасидан эса чемпионлар етишиб чиқаяпти. Маҳалла марказида ишга туширилган маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хизматидан аҳоли мамнун. Бундай хушхабарлардан ҳар куни воқиф бўлаяпмиз. 

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Среда, 16 Июль 2014 14:35

Ризқу насибаси бутун эл

Яқинда набирамнинг туғилган кунига ўйинчоқ машина сотиб олдим. “Жуда пишиқ-пухта ишланган экан, ҳойнаҳой хорижники-ёв”, дедим ўғлимга. У  ўйинчоқнинг у ёқ-бу ёғига разм солди-да, “Э, дада, ҳали-ҳамон бирор яхши нарсани кўрсангиз, четники деб ўйласиз-а, мана қаранг, “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” деб ёзиб қўйибди-ку”, деди мийиғида кулиб. Дарвоқе, мана, неча йилдирки, чинакам автомашинаю турли мураккаб техника воситаларимиз дунё кезаяпти-ю, мен уларнинг оддий андозаси юртимизда тайёрланаётганидан роса ҳайратланибман, денг.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Пойтахтимизда 15 июль куни Ўзбекистон — Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича кичик қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

мамлакатимиз иқтисодиётини жадал ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Мустақиллик тенгдошиман. Ўн олти ёшимда илк бора Болгариянинг Вена шаҳрида каратэ бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этган бўлсам, ўша йили Малайзияда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иккита олтин ва битта кумуш медаль совриндори бўлдим. Мусобақаларда ғолиблар эълон қилиниб, Ўзбекистон байроғи кўтарилганида қаттиқ ҳаяжонланганимни сўз билан таърифлай олмайман.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ

Мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб юртимизда “UZ” миллий домени интернет фестивали бошланди.
Мазкур тадбир “UZINFOCOM” компьютер ҳамда ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ҳамда “InfoCOM.UZ” журнали томонидан ташкил этилмоқда. Танловнинг расмий кўмакчиси Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳисобланади.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини оширишга хизмат қилмоқда

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Среда, 16 Июль 2014 11:47

Тажриба ва амалиёт

Андижонда лалмикор ерларда пистазорлар яратиш бўйича илмий-амалий семинар ўтказилди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Намангандаги донни қайта ишлашга ихтисослаштирилган корхоналар маҳсулот қадоқлашда қўлланиладиган махсус қопларни қўшни вилоятлардан олишар эди. Эндиликда бундай махсус идишлар Учқўрғон туманида фаолият кўрсатаётган “Юлдузли олтин қоп”  шўъба корхонасида тайёрланмоқда.
Тумандаги “Қўғайтаъмирлаш” масъулияти чекланган жамияти қошида ташкил этилган мазкур ишлаб чиқариш субъектида йилига беш миллион дона полипропилен қоплар тайёрлаш қувватига эга линия фойдаланишга топширилди. Лойиҳа рўёби учун 247,4 минг АҚШ долларилик инвестиция йўналтирилди. Унинг 175 минг доллари банк кредити ҳисобига қопланди. Айни чоғда бу ерда 30 нафар киши  меҳнат қилмоқда.
— Жорий йил ғалла йиғим-терими мавсуми арафасида “Намангандонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятидан дастлабки йирик буюртма қабул қилдик, — дейди  шўъба  корхона раҳбари Ў. Ҳасанов. — Ҳозир умумий қиймати 468 миллион сўмлик ушбу шартнома ижросини таъминлаяпмиз.
Тез орада корхона ўз маҳсулотини экспортга чиқариш ҳаракатида. Шу мақсадда хорижлик ҳамкорлар билан музокаралар ўтказилаяпти.


Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Биргина Зангиота туманида 2 минг нафардан зиёд хотин-қиз тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. Уларнинг ташаббус ва истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлашда “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар уюшмаси туман бўлинмасининг ҳиссаси катта.
Муқаддас Бердиеванинг трикотаж моллари ишлаб чиқаришга оид бизнес-режаси шу уюшма кўмаги билан рўёбга чиқди. Тадбиркорнинг иш бошлаши учун банк томонидан 30 миллион сўм кредит ажратилди. Қисқа фурсатда Қизғалдоқ маҳалласида мўъжазгина тикувчилик  цехи вужудга келди. Айни пайтда бу ерда болалар ва катталар учун турли мавсумий либослар тайёрланмоқда. Энг муҳими, ишбилармоннинг ташаббуси билан маҳаллий чеварларнинг 15 нафари доимий иш билан таъминланди.
— Дастлабки маҳсулотимиз харидорини топди, — дейди тадбиркор. — Бундан руҳланиб, цехимизга хориждан замонавий ускуна ва дастгоҳлар келтириш ҳаракатидамиз. Модернизация маҳсулот сифати ва ҳажмини ошириш баробарида, унинг бир қисмини экспортга чиқариш имконини ҳам беради.


Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Сахифа 1, барчаси 2

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган