XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 05 Апрель 2014

Хазина қидирган одам

Бир одамга катта мерос қолганди. Бироқ осон келган, осон кетар, деганларидек, тадбир билан сарфламади, қисқа пайтда бутун бошли меросни тугатди.

Қўлида нима бўлса, еб битирди.Ҳеч вақоси қолмагач, Аллоҳга юкинди, ҳар оқшом кўз ёш тўкиб дуо қиларди: “Эй Раббим, менга бойлик бердинг, мулк бердинг. Ҳозир эса улар қўлимдан кетди. Айбимни биламан. Хато қилдим. Менга ёрдам қил, мени қутқар бу иллатдан. Ё марҳамат қилиб бир тирикчилик бер ёки жонимни ол”. Кунлар, ойлар ёлворишлар билан ўтди. Ниҳоят бир кеча туш кўрди. Бир овоз унга: “Сен Мисрга бор, ўша ерда омадинг чопади, у ерда бой бўласан. Мисрда топадиган хазинанг сени кутаяпти”, дерди. Одам уйғонганда севинчдан телба бўлаёзди. Дарҳол Мисрга кетишга ҳозирлик кўрди...
Неча кун Мисрда оч, сувсиз кезиб юрди. На хазина, на бирорта қўлидан тутгандан дарак бўлмади. Чорасизликдан тиланчилик қилишга қарор қилди, аммо ухлаётганда: “Оқшом тушгач, тиланчилик қиламан, қоронғида ҳеч ким мени танимайди”,  деб ўйлади. Қоронғида маҳалла ичларида кезди. Энди қўл очишга чоғланган эдики, маҳалла миршаби пайдо бўлди. Миршаб уни ўғри деб ўйлаб, ёқасидан тутди. Ҳам судраб, ҳам урарди. Одам:
— Урма, тўғрисини айтаман,  — деб ёлвора бошлади.
Миршаб: — Яхши... бегоналигинг ҳолингдан аниқ. Тушунтир, йўқса ҳамма ўғриларнинг аламини сендан оламан, — деди.
Одам аҳволи қандай бўлса, шундай тушунтирди, охирида эса: — Мана, мен на ўғриман, на бир золим. Хазина илинжида Мисрга келган, ғариб бир кишиман, деб сўзларини тугатди. Миршаб ишонди ва кулиб айтди:
— Сенга ишонаман, сен ўғри эмассан, аммо ғирт аҳмоқсан. Мен анча йиллардан бери “Бағдодда фалон маҳалладаги фалон уйда хазина кўмилган”лиги ҳақида туш кўраман. Лекин, ҳатто, ўрнимдан қимирламадим. Сен бир туш кўриб, бу ерларгача келибсан. Сен аҳмоқнинг, тентакнинг бирисан. Қани кет. Бошқа бу ерларда кўринма. Одам ҳайрон қолганди. Миршабнинг “Бағдодда фалон маҳаллада, фалон уйда” деган жойи ўзининг уйи эди. Ўзига-ўзи: “Демак, мен хазина устида ўтирганим ҳолда фақирликдан нолиб, йиғлар эканман”, деб шукроналар айтди.

Жалолиддин РУМИЙнинг «Маснавий»сидан.

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Баҳор На қилдим санга ман, ёрим »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган