XS.UZ
Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
  • 05 Апрель 2014

Баҳор

— Азимованинг қизи сени велосипедда кўрипти. Йиқилибсан. Онасига айтипти...
Онамнинг бу гапи менинг тинчимни йўқотди: демак, Бибигул мени кўрипти, йўқ... менга эътибор қилипти. Йиқилганимга ачинипти. Ҳатто онасига ҳам айтипти!

— Эна, мен даштга кетаман! — дедим.
— Ҳозирми? Шу кундами? — ҳайрон бўлди онам. — Ёғин-сочин маҳали, болам. Даштда чақмоқ ёмон бўлади, бир чўпонни уриб кетипти!
— Ҳечқиси йўқ. Мен оқ кийим киймайман-ку!
— Ким билан борасан даштга?
— Ўзим. Ўткинчилар билан. Чорбозорчилар бор. Ана, эшагим.
— Нимага... бирдан борадиган бўлиб қолдинг?
— Энажон, ҳадемай ёз бошланади. Велосипедимни опкеламан.
— Ахир ҳозир велосипед миниб бўладими? Бари бир келтириб омборга қантариб қўясан.
— Бари бир боргим келяпти. Даштниям соғиняпман!
— Кутсанг бўларди бир-икки кун. Айттириб юбораман. Аканг ўзи опкелади.
— Йўқ. Эрта шанба. Тушдан кейин жўнайман. Бозор куни қайтиб келаман.
— Ўзингга эҳтиёт бўл-да.
Шанба куни тушдан кейин жўнадим. Ҳаво илиқ. Баҳор осмони тиниқ. Толлар куртак чиқарган. Ҳовлимиздан чиқдим. Район ҳам орқада қолди. Бийдай дашт. Сўқмоқ... Бу сўқмоқ менга кўпдан таниш. Эсимни таниганимдан буён юраман. Аввал даштда яшардик. Сўнг районга кўчиб келдик. У ёқда ўтовимиз, уйимиз қолган. Акам доктор. Кузда мотоциклини сотиб, велосипедимни миниб кетган эди. Бориб опкелишимга вақт бўлмади. Ўқиш бошланиб қолди... Э-ҳе, бу даштлар менга таниш! Гули, кўкати билан! Қушлари, кенглиги билан! Сўқмоқлари, ўрлари билан таниш!
— Эҳ-ҳе, ўзлари-ку! — деб қарши олди акам.
Акам Алиқул ўрта бўй, елкадор йигит. Шўх, кўзлари қийиқ. Мен онамга тортиб, қиррабурун, чақноқ кўз бўлганман... Ана ўтовимиз! Ана ёлғиз қайрағоч. Ана пастликда... ўоркамар! Нарида дарё, унинг ғиш соҳиллари. Адирда қўй-қўзилар!
— Ҳа, келдим, — дедим. — Велосипедга келдим.
— Э, укам-э, овора бўпсан-да. Обориб берардим.
— Ўзим келдим, соғиндим даштни!
— Бу бошқа гап. Юр ўтовга. Э, қўйиб юбор эшакни, қаерга кетади. Узум обкемадингми?
— Соб бўлди. Осма узумниям еб қўйдик.
— Бизда қатиқ, қаймоқ, гўштдан бўлак нарса йўқ.
— Шу яхши-да. Бизда ана шулардан камчил!
— Велосипедни қандай қилиб олиб кетасан? Эгнингга ортасанми, ё эшагингни унга ортасанми?
— Бир йўлини қилармиз-да, ака!
— Совқотмадингми? Ҳей, кампир! Меҳмон келди.
Янгам билан ҳам сўрашдим. Ўтов... Ўтов. Ана силлиқ увуқлар, шахматнусха керага. Ана саноч, дўмбира. Кигизлар, қуроқ кўрпалар. Ўртада ўчоқ. Бу ўчоқда бозиллаган шувоқ чўғида қанча исинганман. Қўйлар қўзилаганда, ташқари совуқ бўлса, ичкарига киритардик. Тапир-тупур қилиб, уйқу беришмасди. Оқшомлари ташқаридаги супада ётардик. Отам дўмбира чертар эди. Унинг овози! Паст, қандайдир дағал ва хаста. Бироқ уни эшитганда кўнглинг кенгайиб кетади. Кўз олдингда беҳад адирлар кўринади... Ўтов! Қаймоқ ҳам едим. Қатиқ ҳам ичдим, гўштга ҳам тўйдим.
Акам билан ўоркамарга тушиб чиқдик. Ўша камар, ичи кенг, юз бош қўй соялаши мумкин. Бурчакда, қоялар орасида бир туп тут ўсган. Унинг шохлари пастдаги серқамиш кўлга тегиб турарди. Шу кўлга тушган нарса қайтиб чиқмайди дейишади: унинг таги йўқ эмиш. Бир туя чўкиб кетиб, тўқими юз чақирим наридаги бошқа кўлдан чиққанмиш... Биз ёзда бу камарда ҳам кўп бўлардик. Чунки баҳорда ошқовоқ экардик. Ичкарига кириб, кўчмак ўйнардик.
— Хайр, ака.
— Эшагинг бўлмаганда бир мошинга солиб юборардим.
— Ҳечқиси йўқ.
— Қани, менга қара. Қийналмайсанми?
— Йўқ.
Мен эшакда ўтирибман, велосипед рамасини гўё кийиб олганман. У елкамда, рама ичидан бошим чиқиб турипти. ўилдираклари икки ёнда. Эшакни ҳайдаб юриш ноқулай. Лекин бунга эҳтиёж ҳам йўқ: эшагим қаёққа бораётганини яхши билади.
— Хайр, ака.
— Очқасанг, хуржунда гўшт бор, олиб е. Қатиқдан қўшниларгаям беринглар.
— Хўп, ака.
Йўлда ёмғир ёғди. Чақмоқ бўлди. Мен шалаббо бўлдим. Совқотдим. Қўрқдим...
Кечқурун уйга етиб бордим. Елкам увишган, кўтара олмас эдим. Эртаси тушдан кейин велосипедга ел бердим. Артдим. ўилдираги қийшайиб қолган экан, тузатдим, тўғриладим. Ёмғирли, лойли тор кўчамизга миниб чиқдим. Ундан марказий кўчага ўтдим. Э, ҳамма менга қарайди! Ҳозир ким велосипед минади? Менга ўхшаган бирон «олифта» бу ишга жазм қилмаса, бошқаси қилмайди... Чорраҳа!
Бу чорраҳаям мен учун азиз. Чунки пастга тушган ерда Азимова опамнинг уйи бор. Деразаси кўчага қараган, Бибигул ёз, баҳор оқшомлари шу дераза ёнида китоб ўқиб ўтиради. Шу дераза ёнидаги дарчадан сатил кўтариб сувга чиқади. Мен уни... мактабдан келаётганимда кўп кўраман. Нима учундир... уни кўрганда оёқ босаётган ерим эсимдан чиқиб кетади. Бир-икки марта ариққа тушиб кетганман. Юрак-бағрим эзилади, ичларим оғрийди. Панага ўтганда йиғлагим келади. Нимага?.. Қишда «Робин гуд» деган кино бўлди. Биринчи оқшом кириб Бибигулни кўрдим. Ёнма-ён тушиб қолибмиз. Кейин ҳар кеч кинога кирадиган бўлдим. Лекин у бошқа кирмади. Тиззагача лойга беланиб уйга қайтардим...
Бибигул! Ана Бибигул!.. У ҳам менга ўхшаб кетади, фақат ранги тиниқ, оқ! Қарашлари майин, кулиб тургандай ҳаммавақт.
Бибигул!..
— Қани! — деб педални босдим. Худди буюргандай унга етганимда, йўқ, чорраҳадан бурилиб, деразалари олдидан ўтаётганимда ғилдираклар бирдан тойиб кетди. Мен, телпагим бир ёққа учиб, отилиб тушдим... Қизариб ва илжайиб ўрнимдан турдим.
— Кўзингга қарасанг бўлмайдими? Ҳаммавақт йиқилиб юрасан-а! — деди Бибигул ва... дарвозаларидан кириб кетди.
Мен велосипедни турғизиб, хиёбонга чиқардим. Йиғлагим келарди...
Кейин билдим: у менга қизиқмаган, менга ачинмаган. Онасига ҳам шунчаки гапирган экан.

Шукур ХОЛМИРЗАЕВ.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган